4.4. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
4.4.1. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, белгиланган сифатга, ҳажмга, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган, мол-мулкига зарар етказмайдиган иссиқлик таъминоти хизматлари узлуксиз кўрсатилишини талаб қилиш.
4.4.2. Ушбу иссиқлик таъминоти шартномасида белгиланганидан ортиқча танаффуслар вақти учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўламаслик, мазкур хизматлар кўрсатилмаган давр учун тўловлардан тўлиқ ёки қисман озод этилади.
4.4.3. Қонунчиликда ва мазкур шартномада назарда тутилган тартибда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифатда кўрсатилмаган ҳолатларда неустойка (жарималар, пенялар) тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш.
4.4.4. Иссиқлик таъминоти хизматларининг ҳажми ва сифати, уларнинг кўрсатилиш шартлари, иссиқлик таъминоти учун тўлов миқдори ва уни тўлаш тартиби ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни бепул олиш.
4.4.5. Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.5 Бошқарувчи ташкилот мажбурияти:
4.5.1. "Истеъмолчига" "Етказиб берувчи" томонидан етказиб бериладиган иссиқлик энергиясини лойиҳага мувофиқ йўқотишсиз етказиб бериш;
4.5.2. "Етказиб берувчи" томонидан амалга ошириладиган гидравлик ҳисоб-китобга кўра, сиқиш мосламаларини (сопло, шайбалар) ўз вақтида ўрнатиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
4.5.3. Шерикликнинг умумий мулкини ташкил этувчи ва бошқарувчи ташкилот ва ҳ.к хизмат кўрсатадиган ички иссиқлик таъминоти тизимларини техник жиҳатдан соғлом ҳолатда сақлаш. Бинонинг ички иссиқлик таъминоти тизимларида иссиқлик энергияси ва иссиқ сувнинг юқори сифатли етказиб берилишига тўсқинлик қиладиган носозликларни бартараф этиш бўйича зудлик билан чоралар кўриш;
4.5.4. "Истеъмолчи"нинг талабига биноан, хонадон ичидаги иссиқлик тизимларининг шикастланишини бартараф этиш;
4.5.5. Ички иссиқлик таъминоти тизимидан конструктив бўлмаган уланишларнинг олдини олиш (шартномасиз истеъмолчиларни улаш), иситиш мосламалари сонининг кўпайиши, иситиш мосламаларини балконга олиб чиқиш, ички иситиш тизимидан тармоқ сувини тўкиш;
4.5.6. Ички иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
4.5.7. Иситиш мавсуми бошланишидан олдин "Етказиб берувчига" уйнинг иситиш мавсумига умумий иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимига уланиш ва тайёрлиги тўғрисида ариза бериш, бу ҳақда бошқарувчи ташкилот раиси ва "Етказиб берувчи" томонидан уланиш далолатномаси тузилади ва у имзоланади;
4.5.8. "Етказиб берувчи" вакилларига квартира ичидаги иситиш ва иссиқ сув тизимларидан фойдаланишни текшириш имкониятини яратиб бериш ва ҳақиқатда яшаётган одамлар сони тўғрисида баҳс бўлса, ҳужжат ва далилларни тақдим этиш;
4.5.9. "Етказиб берувчи" томонидан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти узилиши тўғрисида маълумотни "Истеъмолчилар"га 1 кундан кечиктирмасдан хабар бериш;
|
Do'stlaringiz bilan baham: |