КОНКОРДАНС – қидирилаётган бирликнинг контекстдаги лексик
боғланиш ҳолатида манбага илова қилинган контекстлар
рўйхати.
КОНКОРДАНС ҚИДИРУВИ – корпус интерфейсидаги сўз қидируви
ойнаси; корпусда мавжуд сўзлар частотасини кўрсатади,
уларнинг қўлланиш контекстига ишора қилади.
КОРПУС МЕНЕЖЕРИ – лингвистик корпуснинг ажралмас, энг асосий
қисми, унинг қидирув тизими, у матн ва лисоний
бирликларни бошқарувчи система. Корпус менежери -
корпус маълумотлари устида ишлаш учун мўлжалланган
махсус қидирув тизими, у статистик маълумот ҳамда
қидирув натижасини фойдаланувчига қулай кўринишда
кўрсатиб берувчи дастурий таъминот ҳисобланади. Корпус
фойдаланувчиси учун турли имконият ва қулайлик
яратадиган, корпусдан зарурий ахборотни олишга
ёрдамлашадиган бир неча махсус дастурий восита –
конкорданс (қидирув тизимининг нисбатан оддий
кўриниши)лар йиғиндиси. Қидирув натижаси, одатда,
конкорданс шаклида намоён бўлади. Корпус менежерининг
қидирув имконияти аниқ сўзшакли, сўзнинг лемма
(корпусда лексема шундай аталади) шакли, бирикмали
бўлинган ва бўлинмаган синтагма, морфологик белгиларга
асосланган жамланма шаклини қамраб олади. Корпус
менежерига қўйиладиган энг асосий талаб матннинг калит
сўзлари рўйхати, тўлиқ конкорданс рўйхатни ярата олиш;
фақат сўзни эмас, балки сўз бирикма сўровига ҳам жавоб
бера олиш; шаблон асосида (мураккаб сўров) қидирувни
амалга ошириш; олинган натижа (чиқарилган рўйхат)ни
бир неча мезон асосида саралай олиш; сўзшаклга берилган
сўровни чекланмаган миқдордаги контекстда акс эттириш;
корпуснинг алоҳида элементлари бўйича статистик
маълумот бера олиш; корпус разметкасидан келиб чиққан
ҳолда лемма, сўзшаклнинг морфологик хусусияти ҳамда
метаахборот (библиографик, типологик)ни тўлиқ ифодалай
олиш; натижаларни сақлаш, чоп этиш; файл, корпуснинг
чекланмаган ҳажми билан ишлай олиш; қидирувни тез
амалга ошириш, натижаларни чиқариш; турли матн
форматларини (txt, doc, rtf, html, xml ва б.) ўқий олиш, шу
формат билан ишлаш; малакали ҳамда янги фойдаланувчи
учун бирдек қулай бўлишидир (Қаранг: Недошивина Е.В.
Программы для работы с корпусами текстов: обзор основных корпусных
менеджеров. работа с системой DDC.// Языковая инженерия: в поиске
смыслов. (электрон ресурс: https//docplayer.ru). SARA, XAIRA (BNC),
Manatee/Bonito, SQR, DDC каби корпус менежерлари
нисбатан универсал саналади, корпус тузиш тажрибасида
шу менежерлардан кўпроқ фойдаланилади. Корпус
маълумотини қайта ишлаш учун маълумотлар базасини
бошқариш ёки қидирувнинг янги тизимини ишлаб чиқиш
мумкин.
22. Korpusni loyihalash va tuzish texnologik jarayoni.
Do'stlaringiz bilan baham: |