С Dp / Pr[1 (k kl )]
бу ерда Рr — тақсимланмаган фойда,
k— бозор фоиз ставкаси
kl — инфляция таъсирини ҳисобга оладиган тузатиш коэффициенти.
Тақсимланмаган фойда нархи жуда паст бўлиши мумкин, чунки тўлов муддатини кечиктириш ҳисоб-китоб қилинмаган йўқотишлар эҳтимолини оширади. Бошқача қилиб айтганда, фойдани инвестициялашни асослаб беришда бўлажак дивидендларни риск учун мукофотни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш зарур. Фақат шу ҳолдагина ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилади.
Агар ҳиссадорлар пул дивидендлари оладиган ва уларга маълум бир даромадли қимматли қоғозлар сотиб оладиган бўлса, бунда шуни эътиборга олиш керакки, икки хил йўқотишлар турига учраш муқаррар:
солиқ ажратмалари;
брокерлик хизматлари харажатлари.
Агар фойдани қайта инвестициялаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, солиқлар ва бошқа ёрдамчи харажатларда тежаб қолинади. Шу сабабли тақсимланмаган фойданинг реал қиймати (баҳоси) оддий дивиденд тўловлари билан боғлиқ ҳолатлардан анча кам бўлиши мумкин. Кўпинча бундай ҳолатларда капиталнинг мазкур таркибий қисми нархи (С) қуйидаги тарзда аниқланиши лозим:
С Сd (1 N )(1 K )
бу ерда Cd — ҳиссадорлик капитали нархи,
N— солиққа тортиш ставкаси,
К— брокер хизматлари бўйича комиссион тўловлар.
Шуни эътиборга олиш керакки, тақсимланмаган фойда қоидага кўра, амортизация ажратмалари билан биргаликда инвестицияланади, шу сабабли киритилган маблағлар реал суммаси каттароқ бўлади.
Баъзида тақсимланмаган фойда ҳажмини аниқлаш учун тақсимлаш
меъёри билан боғлиқ кўрсаткич фойдаланилади. Бу ички ўсиш суръатлари. Бу кўрсаткич фойданинг бир қисмини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш ҳисобига баланс активининг ўсиши тавсифлайди. Ички ўсиш суръатлари фойдани тақсимлаш меъёри қай тарзда аниқланганига қараб икки хил ифодага эга бўлади. Агар ҳисоб-китоб соф фойдадан келиб чиқадиган бўлса, ВТР= 1 — HP, баланс фойдасидан бўлса, ВТР = РСС( — HP), бу ерда ВТР— ички фойда меъёри; HP— тақсимлаш меъёри; РСС— ўз маблағлари рентабеллиги.
Фойданинг бир қисмини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш шунга олиб келадики, ўз маблағлари ҳажмининг ўсиши ҳисобига баланс активи ва мос равишда пассивининг ҳажми ортади. Бунда қарзга олинган маблағлар ва ўз маблағлари нисбати ўзгаради ва корхонага қўшимча кредит олиш имконини беради. Шундай қилиб, тақсимланмаган фойданинг мавжудлиги қўшимча қарз маблағларини жалб этишга имкон беради.
Кўплаб кредит ресурслари билан ишлашда кўп миқдорда молиявий ресурслар олиш ва қайтариш муқаррар, шу сабабли капиталнинг мазкур таркибий қисмини баҳолашда кузатув вақтидан қатъи назар барқарор маълумотлар олиш учун мос келувчи ўртачалаштиришни ўтказиш зарур.
Фойдаланилаётган кредитлар таркиби анча мураккаб бўлиши мумкин. Демак, ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бориш ва таҳлил жараёнида ҳисобга олиш зарур. Корхонада шундай вазият юзага келиши мумкинки, бунда таҳлил қилинаётган давр бошида ва охирида кредитлар таркиби бир хил бўлади, бироқ у икки назорат муддати ўртасида ўзгариб туради.
Кредит икки хил тавсифга эга – кредитлардан фойдаланиш муддати давомийлиги ва давр мобайнида кредит ўтган айланмалар сони. Бундай кўрсаткичлар таҳлили одатда банклар томонидан амалга оширилади. Бироқ корхоналарнинг ўзи ҳам бу ҳақида биронта ахборотга эга бўлиши керак, чунки улар қарз капитали нархини аниқлашлари лозим бўлади.
Кредитдан фойдаланиш муддати давомийлиги (t) қуйидаги формула
бўйича аниқланади
t КД / Оп
бу ерда К— кредит қолдиғи ҳажми,
О п — қайтариш бўйича кредит айланмаси, Д— давр мобайнида календарь кунлари сони. Кредитнинг айланмалар сони
Do'stlaringiz bilan baham: |