Корпоратив бошқарув


ИНВЕСТИЦИОН ПОРТФЕЛЛАР, УЛАРНИНГ МАЗМУНИ, ТУРЛАРИ



Download 94,31 Kb.
bet5/6
Sana06.07.2022
Hajmi94,31 Kb.
#745208
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
курс иши ДКБ-75 ГАППАРОВА ЗОХИДА

ИНВЕСТИЦИОН ПОРТФЕЛЛАР, УЛАРНИНГ МАЗМУНИ, ТУРЛАРИ,
ШАКЛЛАНИШ ВА БОШКАРИШ АСОСЛАРИ

Инвестиция жараёни – бу инвесторларни қачон қанча миқдорда қимматли қоғозларни сотиб олишига йўналтирилган фаолиятдир. Бу жараён ўз ичига беш масалани қамраб олади:


1. Инвестиция сиёсатини танлаш.
2. Қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш ва анализ қилиш.
3. Қимматли қоғозлар портфелини шакллантириш.
4. Қимматли қоғозлар портфелини қайта кўриб чиқиш.
5. Қимматли қоғозлар портфелини самарадорлигини баҳолаш.
Бу жараёнлар ҳақидаги тўлиқ маълумотларни семинар дарслари давомида ўрганиб чиқамиз. ҳозир эса ҳар бири ҳақида қискача маълумот оламиз.
1. Инвестиция сиёсатини танлаш – инвесторнинг мақсадини ва кай хажмда кимматли когозлар сотиб олиш учун инвестиция қила олишини белгилайди. Чунки инвестор учун «куп пул қилиш» даромад билан риск уртасидаги курашдан иборат. Шунинг учун хам инвестор сиёсатни танлашда бу хавфни хисобга олиш керак. Инвестор учун асосий вазифа портфелни кайси турдаги кимматли когозлар билан тулдириш. Бу борада у кайси кимматли когозларга солик имтиёзлари борглигини хисобга олиши керак.
2. Кимматли когозлар бозорини урганиш ва анализ килиш. Бу жараёнда инвестор кимматли когозларнинг барча турларини хар томонлама урганиб, хозирги боскичда кайси бири купрок даромад келтиришини аниклаш керак. Бунинг учун инвестор кимматли когозлар бозорини техник анализ ва фундаментал анализ йулларидан фойдаланиши керак.
3. Кимматли когозлар портфелини шакллантириш. Бу борада инвестор кайси активлар хисобига кимматли когозларнинг кайси тури билан портфелни тулдириш масаласини хисобга олиш керак. ғарбда шундай бир мақол бор: «Не клади все яйцо в одну корзину», яъни барча тухумларни бир саватчага қўйма. Бу ҳолда инвестор кимматли когозларни турли хиллари билан ишлаши керак. Яъни селекция ўтказиши керак ва бир қисм пулни жамғармада сақлаб туриши керак. Кимматли когозлар бозоридаги вазиятни ўрганиб, вақтни пойлаб керакли кимматли когозларни сотиб олиши керак. Бу ҳолда у рискнинг олдини олади. Яна шу бозорда диверсификациядан самарли фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиши керак.
4. Кимматли когозлар портфелини қайта кўриб чиқиш. Маълум вақт ўтгандан кейин кимматли когозлар бозоридаги инвесторнинг мақсади ўзгариши мумкин. Шунинг учун ҳам у маълум бир вақтда кимматли когозларнинг бир қисмини сотиб, уларнинг ўрнига янги кўпроқ
даромад келтирадиган кимматли когозлар билан тўлдириши керак, яъни бу жараён ҳар доим такрорланиб туриши керак.
5. Кимматли когозлар портфелини самарадорлигини баҳолаш. Бу жараёнда инвестор кимматли когозлар бозорида оладиган даромадини ва риск ўртасидаги номувофиқликка катта эътибор бериши керак. Бунинг учун маълум бир стандартилар (эталонлар) ишлаб чиқиш керак.
Дунё амалиётида фонд бозорида инвестицион портфелни шакллантириш деганда жисмоний ёки юридик шахсларга тегишли кимматли когозларнинг бир бутун йиғиндисига тушунилади. Кимматли когозлар портфелини шакллантириш бу кўпроқ фойда олиш ниятида
турли хил кимматли когозларни сотиб олиш, инвестиция самарадорлигини ошириш ва рискларни камайтириш борасидаги жисмоний ёки юридик шахсларнинг фаолиятидир.
Назарий жиҳатдан кимматли когозлар портфелини бир хил кимматли когозлар билан ҳамшакллантириш мумкин ёки бир кимматли когозни бошка бири билан ҳам алмаштириш мумкин. Лекин бу ҳолда инвестор томонидан юқори даромад олиш имконияти камаяди. Риск хавфи эса кучайиши мумкин. Шунинг учун ҳам кимматли когозлар портфели турли хил кимматли когозлар билан шаклланиши мақсадга мувофиқдир. Кимматли когозлар портфелини
шакллантиришда курс қиймати ошиб бораётган компаниялар акциялари ҳисобига шакллантиришга ҳаракат қилиш керак. Бунинг учун кимматли когозлар портфелини шакллантиршининг турли йўллари мавжуд:
Биринчидан, ўсиш портфели – бу йўлда акция курслари ошиб бораётган компаниялар акцияларидан кимматли когозлар портфелини ташкил топтириш керак. Бу айниқса янги пайдо бўлаётган, келажаги порлоқ булган компаниялари акцияларидан, бир неча йилдан бери ўсиш суръатлари стабил булган номи донгдор компаниялари акцияларидан портфелни шакллантириш керак.
Иккинчидан, даромад портфели – бу ҳолда кимматли когозлар портфели юқори даромад келтирувчи, процент ва дивидендлари юқори таъминловчи кимматли когозларга қаратилиши керак. Бу ўринда нафақат курси ошиб бораётган акциялар балки юқори даромад келтирадиган облигация ва бошка кимматли когозлардан портфелни шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Бу
ҳол кимматли когозлар бозоридаги рискларни минимал даражага олиб келиши мумкин.
Учинчидан, пул бозори портфели – бу капитални тўлиқ сақланишига қаратилган булиб, кимматли когозлар портфели тез ўсиб бораётган активлар ҳисобига шакллантирилади. Кимматли когозлар билан ишлашнинг «олтин қоидалари»дан бири «ҳеч вақтда барча пулингизни кимматли когозлар сотиб олишга сарфламанг, бир қисмини фақат бўш пул сифатида сақланг, уни ноҳосдан вужудга келган қулай инвестицион лойиҳаларни ҳал этишга
ишлатиш учун».
Тўртинчидан, соликдан озод қилнган кимматли когозлар ҳисобига кимматли когозлар портфелини шакллантириш. Бунинг учун юқори ликвидли давлат қарз мажбуриятларини сотиб олиш керак. Бу қиғозлар юқори даромадли булиб, соликдан озод қилинган. Масалан: давлат
қисқа муддатли облигациялар ҳисобига портфелни шакллантириш.
Бешинчидан, давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан чиқарилган кимматли когоз ҳисобига портфелни шакллантириш. Бу кимматли когозлар дисконт билан сотиб олинади ва солик имтиёзларига эга. Худди шундай чет эл эмитентлари томонидан чиқарилган кимматли когозларни сотиб олиш ҳам ўз эгасига юқори даромадлар келтиради.
Олтинчидан, турли тармоқлардаги корхоналар томонидан чиқарилган кимматли когозлар ҳисобига портфелларни шакллантириш. Айниқса конвертлаштирилган имтиёзли акция ва облигацияларни сотиб олиб, вақтадбиркор пойлаб уларни оддий акция ва облигацияларга алмаштирса, юқори фойда олиши мумкин. Хўш, савол туғилиши мумкин. Портфелда қанча кимматли когозлар бўлиши юқори даромад келтиради. Рискларнинг энг кам даражаси бу портфел 40дан 70гача турли хил кимматли когозлар билан шакллантирилса. Агар кимматли когозлар портфели бундан ортиқ
турлар билан шакллантирилса, диверсификация самараси нисбатини алтернатив асосида ўрганиш ва шу йўл билан қайси вариант кўпроқ даромад келтиришини аниқлашдир.
Г. Марковитц портфел рискини икки бўлимга ажратади:
Биринчи бўлимда ҳар қандай шароитда вужудга келадиган доимий риск. Бунинг олдини олиш мумкин эмас.
Иккинчи бўлимда ўзига хос (рисклар) хатарлар булиб, кимматли когозлар бозорида турли маневрлар ўтказиб уларни олдини олиш мумкин хисобланади ва риск даражасини нольга келтириш мумкин. Шу йўл билан келажакда кам фойда келтирадиган кимматли когозлар портфелидан кутилиш мумкин.
У. Шарпнинг индекс модели. Унинг асосида ҳар бир кимматли когозлардан олинадиган даромадлар алоҳида ҳисобланмайди (Г. Маркоитц моделига ўхшаб), балким бир бутун барча кимматли когозлардан шаклланган портфелларнинг индексларини математик йўл билан ҳисоблаш ётади.
Яъни кимматли когозлар корреляциясини ҳисоблаб, кутилаётган акция курсини ҳисоблайди.
Масалан, 100 акциянинг самарадорлигини ҳисоблаш учун 500 ковариаций (вариантларни) қўллайди.
Кимматли когозлар портфелини бошкаришда бошка пасаяди ва портфелни самарали бошкариб бўлмайди.
Кимматли когозлар портфелини шакллантириш ва бошкариш бу кимматли когозлар бозори профессионал қатнашчиларининг вазифаларидир. Айниқса менежерлар бу иш биланшуғуллансалар.
Кимматли когозлар портфелининг самараси инвесторларнинг стратегиясига ҳам боғлиқ.
Улар ҳар 3-5 йилда кимматли когозлар бозоридаги ўз стратегияларини қайта кўриб чиқиши бу борадаги рискларни камайишига ва юқори даромад олишларини таъминлаши мумкин.
Кимматли когозлар портфелини бошкариш учун инвесторлар кимматли когозлар бозорини
мониторинг қилиб туриши керак. Яъни фонд бозори ва унинг ривожланиш тенденциясини, кимматли когозлар эмитентларининг молиявий-иктисодий кўрсаткичларини анализ қилиб туриш керак.
Кимматли когозлар портфелини шакллантиришнинг турли хил моделлари мавжуд. Шулардан баъзиларини кўриб чиқамиз.

Г. Марковитц модели – унинг асосида кимматли когозлар портфелини шакллантиришдаалтернатив методлардан фойдаланишдир. Яъни инвестиция хажми билан хатарлар (рисклар) ўртасидаги турли хил моделлар ҳам қўлланилади. Буларнинг ҳаммасининг мақсади инвестиция натижасида олинадиган даромад билан риск ўртасидаги номувофиқликнинг олдини олишдир. Узбекистон кимматли когозлар бозорида уни иккиламчи бозорининг етарли даражадаривожланмаганлиги туфайли юқорида қайд қилинган моделлардан фойдаланиш даражаси жуда паст. Бу иш келажакнинг вазифаси.





Download 94,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish