МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА РИСКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР.
Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида хатарларни олдини олиш ёки таъсирини камайтириш учун хатарнинг ҳар бир турига қарши турувчи суғўрталаш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш керак. Ҳозирги қимматли қоғозлар бозорида энди тўлақонли амал қилинаётган мамлакатларда шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам ққ операциялари билан хатарларни суғўрталаш етарли даражада ривожланмаган. Бундай хатарларни суғўрталаш қимматли қоғозлар бозори ва суғўрта ишининг бирлашишидаги энг муҳим фаолият соҳаларидан бири ҳисобланади, уни мамлакат амалиётида жуда яқин вақт ичида ўзлаштириш муҳим вазифадир. Бу борада талабалар тўлиқ маълумотларни “Суғурта” фанини ўрганиш жараёнида оладилар.
Рискларнинг олдини олишнинг иккинчи йўли бу қимматли қоғозлар бозорида хеджирлашдир. Хеджирлаш – бу фючерс, опцион, варрант келишувларида (асосий ққнинг олди- сотдиси билан бир вақтда бўлганлиги сабабли) нарх ва фойда хавф-хатарини суғўрта қилиш шаклларидан биридир. Хеджирлаш сотувчи (харидор) шартномани тузиш билан бир вақтда, ўз
савдосига тенг келадиган, айтайлик, фючерс шартномаларини харид қилади (ёки сотади).
Хеджирлаш:
- томонлар кўрадиган эҳтимолдаги зиённи камайтириш имконини беради;
- товар нархи ўзгариши билан кўриладиган зарар фючерс бўйича олинадиган ютуқ билан белгиланади.
Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғўрта қилишнинг турли усуллари ҳам хеджирлаш деб юритилади.
Хеджирлаш механизмининг ҳаракати шундан иборатки, ққнинг опцион, фючерс савдосини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорида бир томондан сотувчи шаклида иштирок этса, иккинчи томондан харидор сифатида қатнашади ва натижада сотувчи сифатида ютқазса, сотиб олувчи сифатида ютиб чиқади, шу билан ўз даромадини қоплайди, масалан шу
жараённи икки хил ҳолда кузатайлик:
Биринчи ҳол – тадбиркор бир ойдан кейин доллар сотиб олмоқчи, қайсиким ҳозирги кунда 1000 сум туради. У таваккал қиладики, бир ой ичида долларнинг баҳоси ошади. Шунинг учун хатардан ўзини сақлаш учун 3 ой муддатга фючерс шартномаси тузади. Шартномага кўра, 1 долларнинг баҳоси 1100 сумга тенг қилиб белгиланади. Бир ой муддат ўтади ва тадбиркор жисмоний шахсдан долларни 1100 сумдан сотиб олади. Шу давр ичида фючерс бозорида долларнинг нархи 1200 сумни ташкил этади. Яна 2 ой ичида фючерс бозорида долларнинг нархи яна кўтарилиши мумкин. Энди тадбиркор жисмоний шахсдан долларни 1100 сумдан сотиб олади ва фючерс шартномасини 1200 сумдан сотади. Якуний ҳулоса шуки, сотиб олувчи
сифатида тадбиркор 100 сум йўқотади, сотувчи сифатида эса 100 сум ютиб чиқади. Натижада хатар хавфи 0 га тенг бўлади. Агарда шу давр ичида фючерс шартномаси 1200 сум эмас, 1300 сумни ташкил қилганда эди тадбиркор ҳар бир доллардан 100 сум қўшимча фойда олар эди.
Иккинчи ҳол – Хеджир ўзини акйия баҳосини пасайиш хатаридан суғўрта қилади. Буни акция индексига бўлган фючерс шартномаси асосида эришиш мумкин. Тадбиркорнинг акцияси бор. Ҳар бирининг баҳоси ҳозирги кунда 1000 сум туради. Тадбиркор уй қурмоқчи, бунинг учун унга бир ойдан кейин пул керак бўлади. Агар бир ой ичида акциянинг курси пасайса (масалан 900 сумга тушса) тадбиркорнинг пули уй қуришга етишмайди. Шунинг учун
тадбиркор ўз акцияларига фючерс шартномасини уч ойга тузади. Унда акция курси 1100 сум қилиб белгиланади. ҳақиқатда акциянинг курси юқорида айтилгандан 900 сум тушади, бу шароитда тадбиркор фючерс шартномани 1100 сумга сотади. Натижада тадбиркор акция сотувчи 100 сум йўқотади (1000 сум акцияни 900 сумга сотади). Фючерс шартномани сотиш
натижасида фойда олади.
Худди шу ҳол опцион бозоридаги хеджирлашда ҳам такрорланади, фақат бу бозорда мукофот ҳақи кўпайиши мумкин. Биржа стратегияси фючерс шартномаларининг турли вақтларига қараб опционларни сотиш вақтига қараб ишлаб чиқилади.
Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозори энди шаклланиб келмоқда. Шунинг учун ҳам таваккалчилик хатарининг олдини олишда авваламбор бу борада қабул қилинган қонунлар катта ўрин эгаллайди. Масалан, “қимматли қоғозлар ва фонд биржаси” қонуни инвесторларнинг нотўғри маълумотлар олинганлиги туфайли кўрилган зарарларидан қимматли қоғозлар бозоридаги олди-сотдида ноҳақ келишувлар натижасида кўрилган зийнни олдини олишда ҳимоя қилади. қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари қонун ҳужжатларини бузганлиги учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Биржадаги хавф-хатарни камайтириш учун фонд биржасидаги ишларни жаҳон стандартлари даражасига кўтариш ққ листингини ва котеровкасининг тартибини жорий этиш, фонд бозорининг асосий тузилмалари бўлмиш биржаларни, депозитарийлар ва ҳисоб-китоб клиринг ташкилотларининг автоматлаштирилган алоқа тизимларини яратиш ҳам катта аҳамият
касб этади. Булардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорининг илмий статистик анализ қилиш, экспертизалар ўтказиш, тадбикорлар ва менеджерлар фикрини ўрганиш ҳам қимматли қоғозлар бозори хавф-хатарини камайишига ёки олдини олишига хизмат қилиши мумкин. Тарихсиз
келажак йўқ дейишади олимлар. Шунинг учун қимматли қоғозлар бозорида хавф-хатарларнинг олдини олиш учун Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори қандай пайдо бўлганлигини чуқур англаш бугунги вазиятни янада тўлароқ баҳолаш ва унинг ривожланиш истиқболларини чуқур
ўрганиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |