Корхонанинг жамият олдидаги ижтимоий масъулияти. Корхонани ташкил этиш тартиби ва босқичлари


Корхонани ташкил этиш тартиби ва босқичлари



Download 0,72 Mb.
bet2/9
Sana23.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#156059
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
topshiriq kor. iqt. va inn. bosh

2. Корхонани ташкил этиш тартиби ва босқичлари.

Корхонани ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва тамойиллари. Корхонани ташкил этиш тартиби ва босқичлари. Корхонани ташкил этиш учун зарурий таъсис ҳужжатлари. Ташкил этилаётган корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш. Корхона мулки ва реквизитлари. Янгидан ташкил этилаётган корхона фаолиятининг бошланиши ва унинг асосий вазифалари. Корхонани қайта ташкил этиш ва фаолиятини тўхтатиш. Корхонани қайта ташкил этиш ва тугатишнинг асосий тамойиллари.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий сармоялар билан ишловчи корхоналарни, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни (бундан кейин корхона деб аталади), шунингдек, улардан ажралиб чиққан корхоналарни, филиалларни ва бошқа бўлинмаларни ташкил этиш ва тугатиши, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунлари бўйича юридик шахс ҳисобланадилар. Улар ўз номидан шартномалар тузишлари, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олишлари ҳамда улар бўйича жавоб беришлари, судда, ҳакамлик судида ва воситачилик судида даъвогар ва жавобгар бўлишлари мумкин. Корхона мустақил балансга эга бўлади ҳамда валюта билан ўз харажатларини ўзи тўлиқ қоплаш ва ўзини ўзи молиявий таъминлаш асосида ишлайди.
3. Корхоналар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тақиқланмаган ва ўзларининг уставларида назарда тутилган мақсадларга жавоб берувчи фаолиятининг барча турларини амалга оширишлари мумкин.
Корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан аниқланадиган фаолиятнинг айрим турлари билан фақат махсус рухсатнома асосида шуғулланишлари мумкин.
4. Корхоналар исталган хилда, шу жумладан, хусусий фирма, акционерлик жамияти, жавобгарлиги чекланган жамият, кичик корхона, корпорациялар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларига зид келмайдиган бошқа хилда тузилиши мумкин.
5. Корхоналар, фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан тақиқланган айрим ҳудудлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширишлари мумкин.
6. Корхоналар таъсисчи тасдиқлайдиган Устав асосида ишлайдилар. Устав корхоналар фаолиятининг соҳасини ва мақсадларини, унинг жойлашган ўрнини, устав фонди миқдорини, устав фондини шакллантириш тартибини, тузилишини, таркибини ва корхоналарни бошқариш органларининг ҳуқуқ доирасини, қарорлар қабул қилиш тартибини ва қарор қабул қилишда якдиллик талаб қилинадиган масалалар доирасини, шунингдек, уни тугатиш тартибини белгилайди. Уставга Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган ва корхона фаолиятининг хусусиятларига тегишли бошқа қоидалар ҳам киритилиши мумкин.
7. Корхонанинг фаолият кўрсатиш муддати корхонанинг уставида белгиланади.
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади. Корхона ташкил этилиши тўғрисидаги хабар матбуотда эълон қилинади.
9. Корхонанинг устав фонди унинг таъсисчилари қўшадиган улуш ҳисобига ҳосил бўлади. У корхонанинг тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолиятидан олинадиган фойда ҳисобига, зарурат бўлганда эса унинг таъсисчиларининг қўшимча улушлари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.
10. Корхонанинг устав фондига қўшиладиган улушлар жумласига мулкий ва интеллектуал бойликларнинг исталган тури киритилиши мумкин.
11. Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав фондига улуш сифатида қўшиладиган мол-мулкнинг қиймати жаҳон бозори нархлари бўйича, бундай нархлар бўлмаганда эса таъсисчилар ўртасидаги келишув бўйича баҳоланади. Улушнинг қиймати СССР Давлат банкининг тижорат валюта курси бўйича корхонани тузиш тўғрисидаги шартнома имзоланган кундан ёки унинг таъсисчилари томонидан келишилган бошқа санада сўмлар ва айлантириб ҳисобланади.
12. Корхоналарнинг таъсисчилари томонидан устав фондига ўз улушлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган ускуналар, материаллар ва бошқа мол-мулклар тўлашдан озод қилинади ва импорт учун солиқ солинмайди.
13. Корхонанинг мол-мулкини ва таваккал ишларини суғурта қилиш унинг хоҳишига қараб амалга оширилади.
14. Корхона ўз фаолиятининг мақсадларига ва мол-мулкининг вазифаларига кўра Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ўз мол-мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, Уларнинг мол-мулки мажбурий равишда давлат ихтиёрига олинмайди ёки маъмурий тартибда мусодара қилинмайди.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish