9.1 Рангли сигналлар ва хавфсизлик белгилари.
Фалокатлар ва кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида рангли плакатлар ҳамда хавфсизлик белгиларидан фойдаланиш меҳнат хавфсизлиги нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга.
Рангли сигналлар ва хавфсизлик белгилари ишловчиларнинг диққат-эътиборини бевосита хавфга жалб этишга, мумкин бўлган хавфдан огохлантиришга, хавфсизликни таъминлаш мақсадида муайян ишларни бажариш учун кўрсатмалар бериш ва рухсат этишга, шунингдек ахборот беришга мўлжалланган.
Хавфсизлик белгилари корхоналар, қурилиш майдонларининг ҳудудлари, ишлаб чиқариш хоналари, иш ўринлари ва ишлаб чиқариш ускуналарига ўрнатилиши керак. «Рангли сигнал ва хавфсизлик белгилари» га мувофиқ рангли сигналлар ҳамда хавфсизлик белгиларининг тўрт тури-қизил, сариқ, яшил, кўк белгиланган.
Қизил-тақиқлаш, бевосита хавф, ёнғинга қарши техниканинг белгиланиши.
Сариқ-огохлантириш, мумкин бўлган хавф белгиси.
Яшил-хавфсизлик «шу ердан чиқилсин» белгиси.
Кўк-кўрсатма, ёнғин хавфсизлиги белгилари, ахборот.
Хавфли минтақа - деб, ишлаётган ускуналар ва ҳаракатланувчи узел ҳамда деталлар ёки иш асбоби ҳаракатининг чекка нуқталарига яқинидаги бўшлиққа айтилади.
Ишлаб чиқаришда меҳнат мухофазаси асосий шартлари
Умум цех инструксиясига, техника хавфсизлигига, ёнғин хавфсизлигига ва санитария нормаларига амал қилиш, технология режимга ҳамда ремонт қилиш инструкситяларига, цехни ишга тушириш ва тўхтатиш кўрсатмасига риоя қилиш;
Сақлагич қурилмаларини КИП сигнализатсия блокировка, КМПларни сиқилган ҳаво билан узлуксиз таъминланг, гиптелсия қурилмаларини узлуксиз таъминланг;
Ҳаракатдаги машиналарни ишлашини ҳаракатдаги қисмларни ҳимоялашни тўлиқ таъминлаш;
Ҳамма ишчиларни техника хавфсизлиги ва ёнғинга қарши инструктаж билан систематик равишда таъминлаб бориш ва бу соҳада доимо имтихонлар олиш ва ишчилар билимини ошириб бориш;
Сақлагич қурилмалари, назорат ўлчов ва созланган қурилмаларни ишлатиш;
Босим остида ишловчи аппаратларни ва комуникатсияли бирикмаларига тегиш ишлаб турган вақтда таъқиқланади.
Шахсий ҳимоя воситалари
Иш вақтида махсус кийим бошлардан фойдаланиш ва ҳимоя воситалари бўлиши шарт. Иш тугагандан сўнг махсус кийим бошлар ювишга берилиши керак.
Ҳаводаги заҳарли моддалардан нафас олиш органларини кўз ва терини ҳимоя қилиш учун асосий восита сифатида филтрловчи противагаз ишлатилади. Ҳаво таркибида кислород миқдори 18%дан кам бўлмаганда заҳарли моддалар миқдори 0,5%дан кўп бўлмаган тақдирда филтрда противагазлардан фойдаланишга рухсат этилади. Коробка маркази “М”.
Агрессив суюқликлар билан ишлаганда махсус ҳимоя кўз ойнакларидан фойдаланиш керак.
Цех аптечкалар билан таъминланган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |