Корхоналарни қуриш жойини техник -иқтисодий жиҳатдан асослаш



Download 1,25 Mb.
bet1/22
Sana24.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#217510
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
AMMONIYLI SELITRA TAYYOR. UUURAAAAAAAA


МУНДАРИЖА
бет

  1. Кириш… …5

  2. Корхоналарни қуриш жойини техник -иқтисодий

жиҳатдан асослаш………………………………………………………10

  1. Хом – ашё маҳсулотларининг тавсифи……………………………………12

  2. Тайёр маҳсулот тавсифи……………………………………………………16

  3. Технологик ишлаб чиқариш усулларини тавсифлаш ва танлаш…………………………………………………………………….20

  4. Танланган технологик ишлаб чиқариш жараёнининг баёни.

    1. 6.1. Жараённинг физик –кимёвий асослари ..31

    2. 6.2. Технологик схема баёни 34

  5. Технологик ишлаб чиқаришдаги асосий жихоз ҳисоби ва баёни.

7.1.Моддий ва иссиқлик ҳисоби 42
7.2.Асосий жихознинг ҳисоби 51
7.3.Механик ҳисоб. 58
7.4.Гидравлик ҳисоб. 59
7.5.Асосий жихознинг баёни 60

  1. Технологик жараёнларни автоматлаштириш. 62

  2. Меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш. 65

  3. Иқтисодий қисм……………………………………………………………80

  4. Хорижий инвестиция………………………………………………………91

  5. Хулоса............................................................................................................97

  6. Адабиётлар………………………………………………………………….98

  1. Кириш

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017-йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2018-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги кун тартибига қўйилган асосий масала – Ўзбекистоннинг 2017-йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини муҳокама этиш ва 2018-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган нутқида глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2018-йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттираётгани, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлагани, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлагани хақида гапирдилар.


Ўтган йилда мамлакатимизнинг юқори суръатлар билан барқарор ўсишини таъкидлар эканмиз, бунинг боиси ва омилини авваламбор иқтисодиётимизга йўналтирилган капитал маблағлар, инвестициялар тобора ўсиб бораётганида, бу кўрсаткич ялпи ички маҳсулотга нисбатан20.4 фоизни ташкил этганида, деб ҳисоблашимиз зарур.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ 2017 йил кимё саноати соҳасида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мазкур акциядорлик жамияти бошқаруви аъзолари тўлиқ янгидан тайинланиб, кимё саноати тармоқлари ва бошқарув аппарати тузилмалари қайтадан шакллантирилди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 августдаги қарори асосида 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Унда умумий қиймати 3,1 миллиард долларга тенг 43 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, саноат маҳсулотлари ҳажмини 2,4 марта, экспортни 2,7 баробар ошириш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини 42,5 фоизга етказиш ҳамда 43 та янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, 3,2 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Тармоқнинг экспорт-импорт фаолиятини тартибга солиш, ташқи савдо жараёнлари шаффофлигини таъминлаш, энг асосийси, ташқи бозорларда кимё маҳсулотларини сотиш ҳажмини ва географиясини кенгайтириш, рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини янада оширишни таъминлаш мақсадида “Ўзкимёимпэкс” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Албатта, амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар кимё саноатида ҳам ижобий натижалар бермоқда. Лекин тармоқда узоқ йиллар давомида сақланиб келган тизимли муаммолар ҳанузгача ўз ечимини топгани йўқ. Масалан, минерал ўғит ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари оғир молиявий аҳволга тушиб қолган.
Қишлоқ хўжалигини молиялаштиришга умуман эътибор берилмагани ёки масалага юзаки ёндашилгани ушбу соҳадаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида нуқсонлар юзага келишига сабаб бўлмоқда, деди Президентимиз. 
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган минерал ўғитлар билан боғлиқ харажатлар қопланмаяпти. Оқибатда кимё корхоналарининг ишлаб чиқаришга сарфланган табиий газ, электр энергияси, фосфорит хомашёси, олтингугурт кислотаси ва бошқа турдаги товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш борасидаги имкониятлари чекланиб, кредитор қарздорлик ўсиб кетмоқда. Шу боис 2018 йилдан бошлаб, истеъмолчиларга минерал ўғит етказиб бериш “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳузурида ташкил қилинадиган “Ягона агент” воситачилигида биржа савдолари орқали амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг таннархини пасайтириш ва тармоқ корхоналарининг рентабеллик даражасини ошириш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Хусусан, азотли ўғитлар таннархининг 67 фоизини энергия ресурслари ташкил этади. 2017 йилда “Farg`onaazot” АЖ корхонаси, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Қўқон суперфосфат заводи, “Аммофос-Максам” АЖ ва “Максам-Чирчиқ” АЖ бирлашмаларида ишлаб чиқариш паст рентабелли бўлган, “Навоийазот” АЖ корхонаси эса йилни зарар билан якунлаши кутилмоқда. Бундай шароитда корхоналарнинг ўз айланма маблағларини шакллантириш имконияти бутунлай чекланиб, улар муаммоларни 16-18 фоизли кредитлар жалб қилиш орқали ҳал этиб келмоқда. 
Шу сабабли “Ўзкимёсаноат” АЖга тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018-2019 йилларда кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг аниқ чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. 
Эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир муаммо – асосий технологик ускуналарнинг эскирганидир. Бунинг оқибатида ишлаб чиқаришнинг технологик тартиблари издан чиқмоқда, маблағ етишмаслиги сабабли ускуналар жорий ва капитал таъмирдан ўтмаяпти. Давлатимиз раҳбари жорий ва капитал таъмир ишларини амалга ошириш юзасидан тармоқ режасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини фосфорли ўғитлар билан илмий асосланган даражада таъминлаш масаласи муҳокама қилинар экан¸ бу борадаги эҳтиёж 639,6 минг тонна бўлиб, бугунги кунда унинг 25 фоизигина қопланаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан мавжуд қувватларни модернизация қилиш орқали 2019 йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажмини 177 минг тоннага, 2021 йилда янги фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш ҳисобига 550 минг тоннага етказиш кўзда тутилмоқда. Йиғилишда илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диагностика марказлари ҳамда лойиҳа институтлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Кимё соҳасини ривожлантириш ва жаҳон бозорларида рақобат бардошликни таъминлаш, тармоқни тубдан диверсификациялаш кўп жиҳатдан илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, инжиниринг, диагностика марказлари ва, асосийси, малакали кадрлар салоҳияти билан бевосита боғлиқдир. Аммо бу йўналишдаги аҳвол ҳам ҳозирча қониқарсиз ҳолатда. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Ўзкимёсаноат” АЖга тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, Жанубий Корея кимёвий технологиялар тадқиқотлари институти билан биргаликда “Ўзкимёсаноатлойиҳа” лойиҳалаш институти ва Тошкент кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти негизида илмий-тадқиқот, инжиниринг ва лойиҳалаш, диагностика ҳамда ходимлар малакасини ошириш йўналишларини ўзида мужассам қилган ягона марказни яратиш вазифаси топширилди. 
Хозирги кунда кимё маҳсулотлари ва жараёнлари қўлланилмайдиган бирор бир соҳа йўқ деса бўлади. Кимё саноатини ўзгартиришлар саноати дейиш мумкин.
Қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлар ва ўсимликларни зарар кунандалардан, бегона ўтлардан ҳимоя қилувчи воситалар кенг кўламда ишлатилмоқда. Уларни ишлатиш мамлакатимизда кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг энг муҳим омилларидан биридир. Кимё саноатининг имкониятлари чексиздир. Фақат нефтнинг ўзида 20000 дан ортиқ , ташкилотларида эса бундан кўп органик моддалар олиш мумкин. Турли туман халқ истъемолчиларининг кенг кўламда ишлаб чиқариш учун ҳам кимёнинг ўрни бениҳоят муҳим. Ҳозирнинг ўзида республикамизда 20дан ортиқ кимё корхоналари мавжуд бўлиб, турли туман моддалар, минерал ўғитлар ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситалар, пластмасса, синтетик, сунъий тола, лак, бўёқ ва бошқа бир қатор маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.Мисол учун республикамизда энг йирик кимё корхоналари
ҳисобланган Чирчиқдаги ,,Максам Чириқ’’, Фарғонадаги ,,Farg’onaazot” AЖда аммиак, азот кислотаси, аммонийли селитра, аммоний сулфат, карбамид каби азотли ўғитлар ишлаб чиқарилмоқда. Олмалиқ ва Самарқанд кимё корхоналарида комплекс ўғитлар хисобланган аммофос,
,,Farg’onaazot’’ AЖда хлорат магнийли дефолиант ишлаб чиқарилмоқда. Селитра ишлаб чиқариш цехи №=46-08.15007-108 15.08.80 йилда
,,Техноэксперт’’ ўртасида тузилган шартнома асосида лойиҳа сотиб олинган. Цех 1995-йилда ишга тушган. Асосан селитра ишлаб чиқаради.
Ўсимликларнинг хаётий фаолиятида углерод, кислород ва водороддан кейин азот фосфор ва калий хам мухим ахамиятга эгадир. Бундай элементлар тўтган ўсимликларнинг озуқа махсулотлари кишлок хужалигида асосий минерал ўғитлар номи билан юритилади.
Минерал ўғитлардан фойдаланилганда пахта ва бошқа техника экинларининг хосили тобора ортмоқда. Масалан, 1930 йилда Ўрта Осиё республикаларида хар гектар ердан 7-8 ц. пахта олинган бўлса, хозирга пайтга келиб, гектаридан ўрта хисобда 29,2 ц. хосил олинмокда. Тупроқга солинган хар 1 кг фосфор қўшимча 6-7 кг пахта, 50-60 кг картошка, хар 1 кг азот эса қушимча равишда 15-20 кг пахта ва 150 кг картошка олиш имконини бермокда.
Минерал ўғитлар экиннинг хосилдорлигиини ошириши билан биргаликда махсулотлар сифатини хам яхшилайди: дондаги оқсил ва картошкадаги крахмал микдорларини кўпайтиради, пахта толасининг пишиқлигини оширади. Хосилдорликни оширишдага омилларни бахолашда: АҚШ да 50% гача. Францияда 50-70% гача қўшимча хосил олиш ўғитлар хиссасига тўғри келади. Ўтказилган тадкикотлар натижаларига кўра, хосилдорликнинг оширишдаги ўғитларнинг улуши МДХ мамлакатларининг қора тупроқли минтақаларида 40-50% га, ноқора тупроқли минтақаларида 60- 75%га Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси худудидаги унумдор тупроқларда 50-60% га тўғри келади.


  1. Download 1,25 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish