Корхоналарни қуриш жойини техник -иқтисодий жиҳатдан асослаш


Техник иқтисодий кўрсаткичлар



Download 1,25 Mb.
bet21/22
Sana24.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#217510
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
AMMONIYLI SELITRA TAYYOR. UUURAAAAAAAA

Техник иқтисодий кўрсаткичлар
10.9-жадвал




т/р

Кўрсаткичлар рўйҳат

Ўлчов бирлиги

Корхона бўйича кўрсаткичлар

Лойиха бўйича кўрсаткичлар

Фарқи

1.
2.

3.


4.

5.


6.
7.
8.

9.


10.
11.

12.
13.


14.



Цех унумдорлиги Асосий ишчилар сони
Ёрдамчи ишчи сони
ИТИ хизматчилар ва КХХ сони
Асосий ишчиларнинг йиллик иш вақти фонди
Йиллик амартизация суммаси
1 (асосий)кишининг йиллик ўртача иш хақи
1(ёрдамчи)ишловчинингйиллик ўртача иш хақи
Маҳсулот таннарҳи фойдаси
Корхона фойдаси Корҳона pентабеллиги
Меҳнат унумдорлиги (натура)
Меҳнат унумдорлиги (қиймат)
Капитал харажатларини қайта қоплаш муддати

т/йил киши киши

киши

млн.сўм

млн.сўм

млн.сўм
млнсўм млнсўм млнсўм
млнсўм

%
т/йил киши млн. сўм/йил киши


йил


450000

83


128
42
669735179

380013321,85


8069098.54
7070904.8

103571627393


31071600000


30.8
5422


409374021

3.25




397500

83


128
42
744322858.99

4154578862.2


8967745.29
6864935.54

214774608752


53693652075


22.3
4789.16


848911497

4.48




--52500

+74587679.99


+3774565540.4
+898646.75

--205969.26


+111202981359


+22622052075


--8.5
--632.84


+439537476

+1.23




11. Хорижий инвестиция
Хорижий инвестициялар — чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад олиш, самарага эришиш мақсадида мутлоқ бошқа давлат иқтисодиётининг, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллеcтуал бойликларидир. Чет эл инвестициялари ички инвестициялардан фарқли ҳолда ташқи молиялаштириш манбаига киради. Улар миллий иқтисодиётга четдан, уларнинг келишини рағбатлантирган ҳолда жалб қилинади. Лекин чет эл капиталини жалб қилишнинг ҳамма шакллари ҳам молиялаштиришнинг ташқи манбаи булмаслиги мумкин. Бу биринчи навбатда фоиз тўловлари билан қайтаришни талаб этадиган кредитлар ва қарзларга таъалуқли. Чунки, чет эл кредитлари ва халқаро молия институтлари қарзлари маълум вақт ўтгач асосий қарз билан бирга белгиланган фоизларининг қайтарилишини талаб этади. Четдан жалб этиладиган хорижий инвестициялар билан чет элдан киритиладиган кредитларнинг ўзига хос фарқлари мавжуддир. Бу борада хорижий инвестициялар рисклар доираси билан чет эл кредитлари рисклари кенглиги фарқланади.
Хорижий инвестициялар қўшма корхоналарда ўз хиссаси билан қатнашиб, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматбахо қоғозларни сотиб олиши, ер ва бошка табиий ресурслардан фойдаланиш хуқуқига эга булиши, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришлари мумкин.
Хорижий инвестицияларнинг шакллари
Бугунги кунда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг бир қанча шакллари мавжуд:
Улуш қўшиб қатнашиши орқали қўшма корхоналарни ташкил этиш;
100 % мол-мулк хорижий инвесторга тегишли бўлган хорижий корхоналарни ташкил этиш;
Йирик хорижий компания ва фирмаларнинг шўбъа корхоналари ва филиалларини ташкил этиш;
консессия ва лизинг шарномалари тузиш;
тендерлар эълон қилиш;
эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этиш;
молиявий активларни сотиш ва сотиб олиш.
Миллий иқтисодиётимиз тараққиётида муҳим тармоқлардан бири бўлган Ўзбекистон нефт-газ саноати хорижий давлат ва компаниялар билан ҳамкорлик қилиш учун самарали майдон сифатида ҳам хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда жаҳондаги етакчи инвесторлар иштирокида ўнлаб юқори технологик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётир. Президентимизнинг 2015-йил 4-мартдаги «2015-2019-йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармони бу борада муҳим дастурил амал бўлмоқда.
«Нефтегазинвест» компанияси раисининг ўрин босари Рустам Тўлагановнинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжатга мувофиқ, нефт-газ ва нефт-кимё саноатида табиий газ ҳамда газ конденсатини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ва турини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Масалан, жорий йилда умумий қиймати 20,6 миллиард долларлик 38 инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмокда. Бугунги кунда ,,Farg`onaazot” АЖ да технологияда асосий ўрин тутадиган типик реакторларни инвестиция киритиш орқали алмаштириш ва юқори самарадорликка эришиш бўйича бир қанча лойиҳалар ишлаб чиқилган. Бунга ёрқин мисол Аммиак-3 цехида Хиндистон билан ҳамкорликда юқори самарадорликда ишловчи янги реактор яъни трубкали печ олиб келиш бўйича инвестицион шартномалар тузилган. Бу инвестицион шартнома унумдорлиги 40000 м3 бўлган трубкали печни унумдорлиги 70000 м3 бўлган трубкали печга алмаштириш орқали маҳсулот тан нархини пасайтириш ва энергия сарфи тежалади. Олдинги технология бўйича бизга керакли энергия миқдори янги технология бўйича ёқилғи сарфини 30% ва ундан юқори фоизларда камайишига олиб келади. Бундан ташқари яна бир янги инвистицион лойиҳа бўйича фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган замоний янги цех қурилиши бўйича инвестицион шартномалар имзоланмоқда. Бу лойиҳани ишлаб чиқаришга жорий қилиш 2019 йил бошларидан бошланиши кўзда тутилган. Бу завод учун жуда катта янгилик ҳисобланади, чунки бу орқали завод ўз фаолиятини кенгайтиради ҳамда 100 га яқин янги иш ўринлари яратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан тасдиқланган жорий йил инвестиция дастурига кўра, чет эл кредитлари ҳисобига ҳукумат кафолати билан 79 лойиҳа бўйича 1,854 миллиард доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эвазига 120 лойиҳа асосида 2,65 миллиард доллар ўзлаштирилади. 
Хорижий инвестицияларнинг энг катта қисми лойиҳа бўйича 2,47 миллиард доллар ёқилғи-енергетика тармоғига тўғри келади. Улардан чет эл компаниялари тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига нефт-газ соҳасига 20 лойиҳа доирасида 1,97 миллиард доллар киритилади. 
Энергетика тармоғида хорижий кредитлар ҳисобига 17 лойиҳа асосида 506,7 миллион доллар ўзлаштирилади. 2016-йил якунлари бўйича Ўзбекистонга жалб этилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 11,3 фоизга кўпайди ва 3, 7 миллиард доллардан ошди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017-йил 28 декабр куни кимё саноати корхоналарининг бугунги молиявий-иқтисодий ҳолати ва соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ 2017 йил кимё саноати соҳасида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мазкур акциядорлик жамияти бошқаруви аъзолари тўлиқ янгидан тайинланиб, кимё саноати тармоқлари ва бошқарув аппарати тузилмалари қайтадан шакллантирилди.
Давлат раҳбарининг 2017 йил 23 августдаги қарори асосида 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Унда умумий қиймати 3,1 миллиард долларга тенг 43та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, саноат маҳсулотлари ҳажмини 2,4 марта, экспортни 2,7 баробар ошириш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини 42,5 фоизга етказиш ҳамда 43та янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, 3,2 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Тармоқнинг экспорт-импорт фаолиятини тартибга солиш, ташқи савдо жараёнлари шаффофлигини таъминлаш, энг асосийси, ташқи бозорларда кимё маҳсулотларини сотиш ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш, рақобатбардош ва жозибадорлигини янада оширишни таъминлаш мақсадида “Ўзкимёимёсаноакт” маъсулияти чекланган жамияти ташкил этилди.
Албатта, амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар кимё саноатида ҳам ижобий натижалар бермоқда. Лекин тармоқда узоқ йиллар давомида сақланиб келган тизимли муаммолар ҳанузгача ўз ечимини топгани йўқ. Масалан, минерал ўғит ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари оғир молиявий аҳволга тушиб қолган.
Қишлоқ хўжалигини молиялаштиришга умуман эътибор берилмагани ёки масалага юзаки ёндашилгани ушбу соҳадаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида нуқсонлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган минерал ўғитлар билан боғлиқ харажатлар қопланмаяпти. Натижада кимё корхоналарининг ишлаб чиқаришга сарфланган табиий газ, электр энергияси, фосфорит хом ашёси, сулфат кислотаси ва бошқа турдаги товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш борасидаги имкониятлари чекланиб, кредитор қарздорлик ўсиб кетмоқда.
Шу муносабат билан 2018 йилдан бошлаб, истеъмолчиларга минерал ўғит етказиб бериш “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳузурида ташкил қилинадиган “Ягона агент” воситачилигида биржа савдолари орқали амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг таннархини пасайтириш ва тармоқ корхоналарининг рентабеллик даражасини ошириш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Хусусан, азотли ўғитлар таннархининг 67 фоизини энергия ресурслари ташкил этади. 2017 йилда “Farg`onaazot” АЖ корхонаси, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Қўқон суперфосфат заводи, “Аммофос-Максам” АЖ ва “Максам-Чирчиқ” АЖ бирлашмаларида ишлаб чиқариш паст рентабелли бўлган, “Навоийазот” АЖ корхонаси эса йилни зарар билан якунлаши кутилмоқда. Бундай шароитда корхоналарнинг ўз айланма маблағларини шакллантириш имконияти бутунлай чекланиб, улар муаммоларни 16-18 фоизли кредитлар жалб этиш орқали ҳал этиб келмоқда.
Шу сабабли “Ўзкимёсаноат” АЖга тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018-2019 йилларда кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг аниқ чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир муаммо – асосий технологик ускуналарнинг эскирганидир. Бунинг оқибатида ишлаб чиқаришнинг технологик тартиблари издан чиқмоқда, маблағ етишмаслиги сабабли ускуналар жорий ва капитал таъмирдан ўтмаяпти.
Давлат раҳбари жорий ва капитал таъмир ишларини амалга ошириш юзасидан тармоқ режасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалигини фосфорли ўғитлар билан илмий асосланган даражада таъминлаш масаласи муҳокама қилинар экан, бу борадаги эҳтиёж 639,6 минг тонна бўлиб, бугунги кунда унинг 25 фоизигина қопланаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан мавжуд қувватларни модернизация қилиш орқали 2019 йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажмини 177 минг тоннага, 2021 йилда янги фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш ҳисобига 550 минг тоннага етказиш кўзда тутилмоқда.
Йиғилишда илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диагностика марказлари ҳамда лойиҳа институтлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Кимё соҳасини ривожлантириш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошликни таъминлаш, тармоқни тубдан диверсификатсиялаш кўп жиҳатдан илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, инжиниринг, диагностика марказлари ва, асосийси, малакали кадрлар салоҳияти билан бевосита боғлиқдир. Аммо бу йўналишдаги аҳвол ҳам ҳозирча қониқарсиз ҳолатда. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Ўзкимёсаноат” АЖга тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, Жанубий Корея кимёвий технологиялар тадқиқотлари институти билан биргаликда “Ўзкимёсаноатлойиҳа” лойиҳалаш институти ва Тошкент кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти негизида илмий-тадқиқот, инжиниринг ва лойиҳалаш, диагностика ҳамда ходимлар малакасини ошириш йўналишларини ўзида мужассам қилган ягона марказни яратиш вазифаси топширилди.
2017 — 2021 йилларда эса маънан эскирган технологияларни замонавийларига алмаштириш учун 67 миллион доллар йўналтирилади. Бундан ташқари, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида 2020 йилгача 10 миллион доллар сарфлаш кўзда тутиляпти.



  1. Хулоса

Мен “Farg’onaazot’’АЖ даги қуввати 397500 т/йил бўлган аммонийли селитра ишлаб чиқариш цехини лойиҳаланг. Асосий қурилма буғлатиш қурилмаси‖ мавзусида битирув малакавий ишини лойиҳаладим.Аммоний селитра ишлаб чиқариш цехини лойиҳалаш ва комбинирланган буғлатиш қурилмасини хисоблаш учун барча маълумотларни ўргандим ва ўз ишимни лойиҳаладим. Битирув малакавий ишида асосий қурилма комбинирланган буғлаиш қурилмаси бўлиб, унда ИТН қурилмасидан чиққан селитра эритмаси буғлатилиб, селитра суюқланмаси олинади. Бу бўйича маълумотни амалиёт даврида тўпладим ва олган амалий билимларим анча қўлкелди.
Етарли униумдорликда ишлаш ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда малакали хизматчиларнинг ўрни беқиёс. Уларнинг ишхақидаги маълумотлар хам битирув малакавий ишимда баён қилганман.
Технологик ҳисобларда берилган унумдорликка кўра, бўлимларни моддий ва иссиқлик ҳисоблари, комбинирланган буғлатиш қурилмасини конструктив, механик ва гидравлик ҳисобларини бажардим. ГОСТ 11987-81 бўйича NH4NO3 эритмасини буғлатиш учун қуйидаги аппарат танлаб оламиз.
F=100 м2, труба узунлиги L=4000 мм, труба диаметри d=38.2 Иситиш камераси диаметри Dисит =1200 мм
Сепаратор диаметри Дс =2000 мм Аппарат баландлиги На =8295 мм Аппарат оғирлиги Мапп =8500 кг
Техник иқтисодий томондан қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Асосий ишлар сони - 83 киши, Ёрдамчи ишчилар сони - 128 киши, ИТИ ходимлари сони - 42 киши, Корхона рентабеллиги – 22.3%, Капитал харажатларини қайта қоплаш муддати – 4.48 йил




  1. Download 1,25 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish