9. Меҳнатни ва атроф мухитни мухофаза қилиш.
Унумдорлиги 397500 т/йил бўлган аммоний селитра ишлаб чиқариш цехини лойиҳалаш. Асосий қурилма буғлатиш қурилмаси.
68-модда. Аҳолининг айрим тоифалари учун ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар
Давлат: ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларига;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга;
ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга;
одам савдосидан жабрланганларга қўшимча кафолатларни таъминлайди.
Қўшимча кафолатлар қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, махсус ўқув дастурларини ташкил этиш, корхоналарга ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар орқали таъминланади.
Иш берувчи иш жойларининг белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
77-модда. Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёш
Ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Цех бўйича хизмат кўрсатувчи ходимлар учун махсус ишчи кийимлари, оёқ кийимлари, химоя воситалари жорий этилган.
Меҳнат мухофазасини бошқариш тизимига ишчиларни меҳнат хавфсизлигига ўқитиш ва меҳнат мухофазасини тарғиб қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини ва жиҳозларининг хавфсизлигини таъминлаш, иш шароитини санитар-гигиеник ахволини меъёрлаштириш киради.
Янги лойиҳаланган аммиак ишлаб чиқариш цехида меҳнат мухофазасини тўғри йўлга қўйиш корхонада рўй бўлиши мумкин бўлган жарохатланиш ва касбий касалликларни олдини олишда, технологик жараёнларни хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Бу ҳизматни тўғри ташкил қилиш меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва меҳнат мухофазасига алоқадор бўлган норматив хужжатлар ва йўлланмаларга асосланади.
Ишчи – ходимларнинг иш қобилиятига, меҳнат унумдорлигига ва инсон организмидаги физиологик жараёнлар айниқса организм терморегулятсиясига метерологик (иқлимий) шароитини ифодаловчи омиллар-ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги, барометрик босим ва иш жойларидаги ҳаво ҳаракатининг тезлиги катта таъсир кўрсатади.
Технологик режимнинг бузилиши ёки жиҳозлар носозлиги натижасида фақат механик бузилишларига эмас, балки ишчи зонасига катта массадаги зарарли моддаларни чиқишига олиб келувчи портлашлар содир бўлиши мумкин.
Лойихаланаётган цехдаги ишлаб чиқариш зарарли факторларига қуйидагилар киради:
юқори параметрлар (юқори босим ва ҳарорат)га эга бўлган буғларнинг қўлланилиши;
кўп миқдордаги механизмларнинг силжувчи қисимларини мавжудлиги;
портлаш мумкин бўлган аммиак ҳаво аралашмалари ҳосил бўлиши,
ўз-ўзидан ёнувчи сурков мойлари мавжудлиги;
буғ ва эритмаларнинг, аммиакнинг терига термик таъсири;
ҳосил бўлаётган заҳарли моддалар концентрациясининг рухсат этилган меъёри (ПДК)дан ортиб кетиши
Ёнғин хавфсизлиги даражасига кўра аммиак ишлаб чиқариш цехи “А” тоифага киради, бинолар иккинчи даражали ёнғинга чидамли ҳисобланади, электр жиҳозлари ва қурилмалари портлашга чидамли материаллардан тайёрланади.
Аммиак ишлаб чиқариш цехидаги заҳарли моддаларга аммиак NH3, аммиакли сув, ис гази, CО, азот оксидлари киради.
Ишчи ҳудудининг ҳавосида заҳарли моддаланинг рухсат этилган концентратциялари
Жадвал 9.1
Моддаларнинг номланиши
|
Рухсат этилган концентрацияси(РЕК) мг/м3
|
Хавф синфи
|
Азот оксиди
|
5
|
2
|
Аммиак
|
20
|
5
|
углерод оксиди
|
20
|
4
|
Хлор
|
1
|
2
|
Уювчи ишқорлар
|
0.5
|
2
|
Ишлатиб бўлинган олтингугурт тозалаш, метан конверсияси,ис гази конверсияси метанлаштириш ва аммиак хосил қилиш жараён катализаторлари махсус омборларга вақтинчлик сақлаш учун жўнатилади.
Иккинчи реформингдан кегин конвертирланган газ.
Ташлама чиқиндилари сони – 1 та.
Чиқинди газларнинг умумий хажми – 7 300 000 м3
Даврийлиги : даврий равишда – ишга тушириш, тўхтатиш, технологик режимнинг бузилиши ташлаш харорати: 330 – 380 0C
Зарарли моддаларнинг атмосферага ташланишини рухсат этилган миқдори.
CО – 41.316 кг/д ; NО – 18.612 кг/д ;
NО2 – 14.429 кг/д ; СО2 - 3.528 кг/д ;
Ташлама таркиби:
СО2 – 10.01% ; CО – 117.21% ;
NО – 52.81% ; Н2 – 40.94 % ;
Цехда технологик жараёнлар ва ускуналардан фойдаланиш хавфсизлигини ошириш ва ишлаб чиқаришда шикастланишларни олдини олиш учун хавфсизликнинг махсус техник воситалари қўлланилади. Уларга хавфсизлик ҳимояловчиси ва тузувчи тузилмалар, хавфсизлик масофалари ва ўлчамлари, ёруғлик сигнализатсия ва хавфсизлик белгилари, хавфли минтақалар ишлаб чиқариш жараёнларини механизатциялаш ва автоматлаштиришларни кирш мумкин.
Электр қурилмалларининг ток ўтказувчи ҳамма қисмлари (магнитли туширгичлар, тақсимлаш шитлари, бошқариш тугмалари, калитлари) ҳам доимий тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши зарур.
Тузилишига кўра, доимий тўсиқлар ускунанинг ажралмас қисми каби тайёрланади. Уларнинг ташқи сирти ускунанинг рангида, ички сирти эса тўсиқни олиб ёки очиб қўйиб ишлаш хавфли эканлигидан огохлантирувчи қизил рангда бўлади.
Технологик ва умум цех ускуналари ишини блокировкалашдан мақсад улардан хавфсиз фойдаланиш имконини янада оширишдан иборат.
Блокировкалаш тизимлари қўйидаги мақсадларга ҳизмат қилади:
-технологик жараён ва умум цех ускуналарининг тўғри бошқаришга барҳам бериш;
-хавф пайдо бўлганда ишлаётган ускунани дархол тўхтатиш;
-айрим механизм ва деталларнинг хавфли зонадан ташқари ҳаракатланишга имконият яратиш учун.
Меъёрдаги иш шароитининг бузилиши, айрим механизмларнинг ишламай қолиши оқибатида мазкур қурилмага ҳизмат кўрсатадиган киши саломатлигига путур етиши мумкин.
Блокировкалаш учун кўпинча ҳар хил релелардан фойдаланилади.
Технологик ускуналарга ҳизмат кўрсатишда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, фалокатлар олдини олиш, бино ҳамда иншоатларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун машиналар билан тузилмалар, хавфсизлик масофалари ва ўлчамлари деганда, ускуналар ёки объектлар ўртасидаги рухсат этилган энг кичик масофалар тушунилади. Бу масофалар қисқартирилганда шикастланиш хавфи пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |