«Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖнинг ишлаб чиқариш фаолиятини акс эттирувчи техник кўрсаткичлар тахлили
№
|
Кўрсаткичлар номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Йиллар
|
2011/ 2010
|
|
|
|
|
|
2010
|
2011
|
% да
|
3
|
Ўсимлик ёғи
|
Тонна
|
6410
|
12502
|
83,3
|
4
|
Кунжара
|
тонна
|
21567
|
30196
|
73,6
|
5
|
Шелуха
|
тонна
|
14687
|
26054
|
71,2
|
6
|
Хўжалик совуни
|
тонна
|
925
|
1463
|
60,2
|
8
|
Иш кунлари
|
Сутка
|
162
|
210
|
77,6
|
Манба: «Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖнинг йиллик статистик маълумотлари асосида хисобланган.
Юқоридаги барча кўрсаткичлар 2011 йилда ўсган. Саноат корхоналарида ишлаб чикариш фаолиятини узлуксизлигини таъминлашда хом ашё, материал ресурсларни чекланганлиги бир катор муаммоларни келтириб чикармокда. Тахлил корхонада янги технологияларни ишлаб чиқаришга жойлаштиришни ва уни такомиллаштиришни талаб этади.
Саноат ишлаб чикариш корхоналарида асосий иқтисодий кўрсаткичларга товар махсулот хажми, саноат ишлаб чикариш ходимлар сони, мехнат унумдорлиги, иш хаки жамғармаси, ўртача ойлик иш хақи, махсулот таннархи, фойда, рентабеллик даражаси ва бошқа бир қатор иқтисодий кўрсаткичлар киради.
Хулоса қилиб айтганда, корхонада ўсиш сураъти аста-секин ошиб бормоқда. Корхонада янги технологияни киритиш, маҳсулот ва хизмат турини кенгайтириш, корхона учун кредитларни жалб этиш, истеъмолчи талабини ўрганишни янада ривожлантирилса, мақсадга мувофиқ бўлади
2.2 “Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖда меҳнат омили таркиби таҳлили.
Саноат корхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш аваламбор корхонанинг ишчи кучи билан таъминланганлиги даражасига боғлиқ бўлади. Корхонада меҳнат омили -инсон ресурслари саналиб, унинг таъминланганлиги таҳлили улардан фойдаланиш категорияларини ўрганишдан бошланади. Меҳнат омилини категориялар бўйича гуруҳлаш тегишли касб ва малакадаги ишловчиларга бўлган талабни аниқлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари ўртасида боғлиқлик ўрнатишни ташкил қилиш, ходимдан оқилона фойдаланиш имконини излаш ишларини енгиллаштиради.
Ўзбекистонда ҳамма ишловчилар қуйидаги классификация белгилари бўйича бўлинади:
ишлаб чиқариш жараёнидаги бажарадиган ишлари бўйича ишчилар асосий, ёрдамчи ва хизматчиларга (кичик хизмат кўрсатувчи, шогирдлар, қўриқчилар);
ҳақиқатдаги фаолият тавсифи бўйича (иш тури) улар эгаллаган лавозимига кўра бўлинади;
технологик жараёнда қатнашиш тамойили бўйича: маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ишчилар асосий ва ёрдамчига, хизматчилар, раҳбарлар, мутахассисларга ва техник ижрочиларга (бошқа хизматчиларга);
иш муддати бўйича доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишловчиларга.
Моддий ишлаб чиқаришдаги ишловчилар икки гуруҳга бўлинадилар:
а) асосий фаолиятда банд бўлган ходимлар;
б) асосий фаолиятда банд бўлмаган ходимлар.
Сон жиҳатидан ходимларга бўлган талабни аниқлаш вазифаси маълум вақт давомида ишловчилар сонини ҳисоблашдан иборат. Меҳнат омилидан фойдаланиш самарадорлигани таҳлил қилиш учун ходимлар сони кўрсаткичини кўриб чиқиш керак. Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ корхона ходимлар сонини, уларнинг касб малакаси таркибини ўзи аниқлайди ва штатни тасдиқлайди.
Рўйхат бўйича саноат ишлаб чиқариши ходимлари (СИХ) сони доимий, даврий, бир ёки ундан кўпроқ вақгга вақгинчалик ишга қабул қилинган корхонанинг хамма ишчилари (СИ), рахбарлари (СР), мутахассислари (СМ), бошка хизматчиларини (СХ) ўз ичига олади.
Рўйхатдаги ишловчилар сонига ҳақиқатда ишлаётганлар, хизмат сафаридагилар, меҳнат, ҳомила ва туғруқ бўйича таътилдагилар, давлат ва жамоат вазифаларини бажариш туфайли ишга чиқмаганлар, касаллиги ва маъмурият рухсати билан ишга келмаганлар, агар уларнинг ўрни, штат бўйича сақланган бўлса, киради.
Махсулот хажмига таъсир килувчи мехнат омиллари таркибида қуйидаги кўрсаткичлар ўрганилади:,
1. Корхонанинг ишчи кучи билан кай даражада таъминланганлиги.
2.Иш вактидан самарали фойдаланиши.
3.Бир ишловчига тўғри келувчи ўртача йиллик иш унуми (мехнат унумдорлигининг даражаси).
Юқоридаги омилларнинг асосий элементи бўлиб ишчи кучи билан таъминланганлик даражаси хисобланади.
Бизга маълумки корхонада ишловчи барча ходимлар, таъкидланганидек, 2 туркумга бўлинади: асосий фаолиятда ишловчи ва асосий бўлмаган фаолиятда хизмат килувчи ходимлар. Ўз навбатида асосий фаолиятда хизмат қилувчи ходимлар қуйидаги тоифаларга бўлинади: ишчилар, хизматчилар, жумладан: рахбарлар, мутахассислар ва бошқа хизматчилар. Ушбу кайд этилган ходимлар махсулот ишлаб чикаришда бирдай катнашмайди. Агар, рахбарлар, мутахассислар ва хизматчилар сони буйича факат мутлақ аниқлаш етарли бўлса, ишчилар сони буйича махсулот ишлаб чикариш хажмининг ўсиш суръатини хисобга олган холда нисбий фарк, хам фаркланади.
Биз амалий жихатдан кўриб ўтаётган “Гулистон экстракт-ёғ”
ОТАЖ фаолиятида ишлаб чикаришда мехнат ресрурслари таркиби ва унинг ўзгариш динамикасини куйидаги 2.4-жадвал маълумотлари асосида тахлил киламиз.
2.4-жадвал.
“Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖда ходимлар таркиби
Кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлиги
|
Й и л л а р
|
2010/2011x %
|
2010
|
2011
|
Ходимлар сони, жумладан:
|
киши
|
698
|
713
|
102
|
Ишчилар
|
киши
|
510
|
395
|
77,4
|
Хизматчилар
|
киши
|
132
|
259
|
196,2
|
Рахбарлар
|
киши
|
30
|
31
|
103,3
|
Мутахасислар
|
киши
|
55
|
38
|
69,0
|
Техник ходимлар
|
киши
|
29
|
30
|
103,4
|
Манба: “Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖнинг йиллик статистик маълумотлари асосида хисобланди.
Меҳнат омиллари корхона ишининг хамма соҳасига дахлдор.
Шу туфайли корхоналарнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун мехнат омилларидан окилона фойдаланиш лозим. "Гулистон экстракт-ёғ" МЧЖда жами ходимлар сонида ишчилар улуши 2010 -2011 йиллар мобайнида ходимлар сони 2% га ошган. Ишчилар сони 77,4%га камайган. Хизматчилар улуши 96,2 фоизга ортган. Рахбарлар улуши 3% га ошган, мутахасислар улуши 79,1 фоизга камайган.Техник ходимлар улуши ҳам кўпайиш тенденциясига эга бўлиб, бу кўрсаткич 3,4%ни ташкил этади. Корхонадаги ходимлар таркибининг ўзгаришига янги технологияни цехларга жойлаштириш сабаб бўлган. Бунинг натижасида қўл меҳнат билан бажариладиган ишнинг улуши, ўз навбатида малакасиз ишчи кучига талаб пасаяди.
Ходимларнинг ёш таркиби билан боғлиқ тахлил маълумотлари фикримизни давом эттиради.
2.5 – жадвал
“Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖда ходимларнинг ёш таркиби, киши.
№
|
Кўрсаткичлар
|
Й и л л а р
|
|
2011/
2010
%
|
2012/
2011
%
|
2010
|
2011
|
2012
|
1
|
Саноат ишлаб чикариш
ходимларнинг ўртача сони
|
835
|
774
|
761
|
91,1
|
98,3
|
2
|
16-24 ёш
|
89
|
70
|
82
|
92,1
|
117,1
|
3
|
25-29 ёш
|
114
|
87
|
118
|
103,5
|
135,6
|
4
|
30-39 ёш
|
260
|
216
|
190
|
73,0
|
87,9
|
5
|
40-49 ёш
|
220
|
251
|
227
|
103,1
|
90,4
|
6
|
50-54 ёш
|
107
|
104
|
103
|
96,2
|
99,0
|
7
|
55 ёшдан юкори
|
45
|
46
|
41
|
91,1
|
89,1
|
Манба: “Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖнинг йиллик хисоботлари асосида хисобланди
Корхонада ходимларнинг ёши буйича ўзгариши қуйидагича бўлган:
16-24 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 7 кишига ёки 92,1 %га камайган. 2012 йилда 2011 йилга нисбатан эса 12 кишига ёки 17,1%га ортган;
25-29 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 4 кишига ёки 3,5%га ортган. 2012 йилда 2011 йилга нисбатан эса 31 кишига ёки 35,6%га пасайган;
30-39 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 70 кишига ёки 73,0%га камайган. 2012 йилда 2011 йилга нисбатан эса 26 кишига ёки 87,9%га камайган;
40-49 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2011 йилга нисбатан 7 кишига ёки 3,1%га ортган. 2011 йилда 2010 йилга нисбатан эса 24 кишига ёки 90,4%га камайган;
50-54 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 4 кишига ёки 96,6%га камайган, 2012 йилда 2011 йилга нисбатан эса 1 кишига ёки 99,0%га камайган;
55 ва ундан катта ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 4 кишига ёки 91,1%га камайган, 2010 йилда 2011 йилга нисбатан эса 5 кишига ёки 89,1%га камайган.
Демак, корхонада охирги уч йил давомида 16-29 ва 25-29 ёшдаги ходимларнинг сони ва салмоғи ошиб борган. Лекин 30-55 ёшдан юкори ходимларнинг сони камайиб борган. Саноат ишлаб чикариш ходимлари асосий кисмини 40-49 ёшдагилар ташкил этган ва охирги уч йил давомида уларнинг сони ва салмоғи камайган.
Демак, корхонада кадрларнинг ўртача ёши 30-49 ёшни ташкил қилади. 2012 йилда 40-49 ёшлиларни улуши 29 фоиз, 50- 54 ёшлилар 13 фоиз, 30- 39 ёшлилар 25 фоиз, 16- 29 ёшлилар 26,2 фоизни ташкил этган. Тахлиллар корхонада 30-49 ёшлиларни салмоғи юқори эканлигини кўрсатади.
Бу холатни салбий деб бахолаш мумкин. Шунинг учун корхонага ёш ва малакали ходимларни жалб килиш максадга мувофиқ.
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, иш берувчини керакли малакали ишчи кучи билан, ишчини эса меҳнат, муносиб иш ҳақи ва меҳнат шароитлари билан тезкор равишда таъминловчи меҳнат муносабатларини юзага келтириш лозим бўлади. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги масалаларни ҳал этиш зарур:
– иқтисодиётда ишчиларнинг асосий ҳуқуқларига қатъиян риоя қилган ҳолда (меҳнатга адолатли ҳақ тўлаш ҳуқуқи, асоссиз ишдан бўшатишдан ҳимояловчи ҳуқуқ ва ҳ.к.) меҳнат ресурсларини самарали жойлаштириш ва фойдаланиш мақсадида меҳнат ҳақиқий қонунларни ислоҳ қилиш;
корхона даражасида ижтимоий шерикчилик механизмларини ривожлантириш;
меҳнат низоларини бартараф этувчи самарали механизмларни шакллантириш;
-тўлов ва меҳнат шартлари масалаларини тартибга келтирувчи индивидуал ва жамоа келишувлари ўрнининг ошиши;
қайта ишлаб чиқарувчи, рағбатлантирувчи ва тартибга солувчи функцияларнинг ойлик иш ҳақини доимий тартибга солиб турувчи бозор механизмларининг ривожланишига ёрдам бериш;
ишсизларга давлат кўмаклашуви чораларини такомиллаштириш;
бир томондан иш берувчини ишлаб чиқариш жароҳатланиши даражасини, касбий ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган касалликка чалинишларни камайтириш, бошқа томондан, ишчини техника хавфсизлик қоидаларига амал қилишга рағбатлантирувчи иқтисодий механизмларни яратиш орқали меҳнатни ҳимоя қилиш бошқарув тизимини ислоҳ қилиш.
Давлат органларининг тушунтириш ва маърифий фаолиятисиз ислоҳотларнинг муваффақиятли ўтиши амри маҳол. Иш билан бандлик ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилишда фуқароларга кўмак сифатида керакли ахборот-услубий давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ўта муҳим.
Мехнат кўрсаткичларидан яна бири иш хақи хисобланади. Иш хаки жамғармасининг самарали сарфланиши энг аввало бир бирлик ишлаб чикарилган махсулот таннархининг камайишига олиб келади. Бу эса ишлаб чикарилган товар махсулот хажмининг нархини тушиб кетишига имконият яратади. Бу албатта ижобий холат булиб хисобланади. Шунинг учун хам корхонада иш хақи жамғармаси сарфланиши устидан тезкор назоратни олиб бориш максадга мувофикдир.
“Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖда иш хақи кўрсаткичлари
2.6-жадвал
-
|
2011 йилда
|
2012 йилда
|
Ўзгариши
|
Рўйхат бўйича ходимларнинг умумий иш ҳақи
|
3358930,2
|
3645671,1
|
286741,5
|
Ўртача ойлик иш ҳақи
|
532149
|
594532
|
62383
|
“Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖда иш хақи жамгармасининг сарфланиши 2012 йилда 2011 йилга нисбатан 108,5 %га ошган. Ўртача ойлик иш хаки микдори иш хаки жамғармасининг саноат ишлаб чикариш ходимларининг ўртача сонига нисбати оркали аникланади ва чиккан натижа 12га булинади. Корхонада ўртача ойлик иш хаки 2011 йилда 532149 мингсўмга, 2012 йилда 594532 минг сўмга тенг бўлган. Яъни, ўртача ойлик иш хаки 2012 йилда 2011йилга нисбатан 11 %га ошган.
Меҳнат ҳақидаги қонунларни ислоҳ қилиш мухим ахамиятга эга. Меҳнат ҳақидаги қонунларни ислоҳ қилиш қуйидагиларга:
меҳнат муносабатлари ўзгарувчанлигини оширади, уларнинг иқтисодий конъюнктура ўзгаришларига мослашувчан бўлишига;
ишчи кучининг ҳудуд, тармоқ ва касб бўйича ҳаракатланишининг ошишига;
секин-асталик билан норасмий меҳнат муносабатларининг сиқиб чиқарилишига;
қайд қилинган иш билан бандлик доирасининг кенгайишига;
узоқ муддатли, турғун ишсизликнинг қисқаришига;
қайд қилинган секторда иш ҳақи даражаси ва унинг миллий даромаддаги улушининг ошишига;
аста-секинлик билан бюджет секторидаги ходимларнинг иш ҳақи даражаси бюджетдан ташқаридаги ходимларнинг иш ҳақи даражасига яқинлашишига;
даромад солиғини йиғиш даражаси ва бюджет ташқаридан ижтимоий фондларга ажратмаларнинг ошишига;
ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касбий касалланишларнинг камайишига;
ишчининг асосий меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоясини оширишга;
касаба уюшмалари ҳаракатининг кучайишига;
меҳнат унумдорлигини оширишга;
иқтисодий ўсишга олиб келувчи иқтисодиётнинг таркибий қайта қурилишига;
ижтимоий тарангликнинг умумий камайиши, меҳнат низоларни жамоавий меҳнат келишмовчиликларнинг ҳуқуқий оқимига ўтказишга олиб келади.
Юқоридаги натижаларнинг барчаси ишчи кучидан самарали фойдаланишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |