Корхона иқтисодиёти



Download 1,38 Mb.
bet28/86
Sana22.06.2022
Hajmi1,38 Mb.
#693688
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86
Bog'liq
маъруза матни

Бошқарув фаолияти − бошқарувчи шахс ёки орган томонидан бошқарув амалларини бевосита ва билвосита командалар (буйруқ, тавсия ва кўрсатмалар) шаклида ишлаб чиқиш ва амалга оширишдир. Бошқарув амаллари − ишлаб чиқариш жараёнининг якунланиши учун моддий шарт-шароит вазифасини бажаради. Айтиш мумкинки, бошқарув амаллари бошқарув фаолияти ва натижалари ўртасидаги боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади.
Корхона бошқарув фолиятининг самарадорлигини оширишда − ишлаб чиқаришнинг алоҳида элементлари ва бўғинлари ўртасида юзага келувчи бошқарув муносабатлари муҳим ўрин эгаллайди.
Бу вазифа амалда бошқарувнинг ҳар бир элементи ёки бўғини томонидан маълум бир вазифани бажаришни кўзда тутувчи бир-бирига бўйсинувчанлик тизими ёрдамида бажарилади.
Ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш − ижтимоий ишлаб чиқаришда амал қиладиган қонун ва қоидаларга бўйсунади. Шу сабабдан ҳам ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таркибий ва ажралмас қисми ҳисобланади.
Бошқарув − даврий ва айни пайтда узлуксиз жараёндир. Бошқарув даври − мақсаднинг аниқланишидан унга эришилгунгача бўлган вақтни ўз ичига олади.
Бошқарув даврининг босқичлари орасида − бошқарув тизими муҳим ҳисобланади.
Бошқарув тизими − бу маълум бир мақсадга эришишда, назоратда бўлган объект ҳақида маълумотлар тўплаш ва унинг ҳатти-ҳаракатига таъсир ўтказувчи тизимдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, бошқарув даври (цикл)да эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларнинг уддаланиши корхона учун муайян самара олиб келади.
Эришилган натижалар тўғрисида олинган ахборотлар асосида янги вазифалар белгиланади ва бошқарув даври (цикли) қайтадан бошланади. Бошқарув жараёни узлуксиз, у доимий равишда бошқарув даврларини ўз ичига олади. Улар биринчи ўринда бошқарув объектининг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа кўрсаткичлар билан ифодаланади.
Айрим ҳолларда турли хил сабабларга кўра, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятида белгиланган параметрлардан четга оғиш сабабли бошқарув қўйилган мақсадга эришмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда оператив тартибга солиш йўли билан четга оғишлар олиб ташланади ва ишлаб чиқариш жараёнининг меъёрий тарзда фаолият юритиши таъминланади.
Корхона фаолиятида рўй бераётган жараёнларни олдиндан кўра билиш − самарали бошқаришнинг муҳим жиҳатидир. Барча жараёнларни кузатиш орқали, уларда кечаётган ўзгаришларга қараб маҳсулот (иш ва химат)лар ишлаб чиқариш бошқарилиб турилади. Маълумки, маҳсулот (иш ва хизмат)ларга бўлган талабнинг, нарх-навонинг, техника ва технологияларнинг ўзгариши ҳамда ходимларнинг иш ҳақи ва уларни социал ҳимоя қилишнинг ҳолати ишлаб чиқаришга катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун вазиятга қараб корхона фаолиятига таъсир этувчи ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда зудлик билан тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш керак бўлади.
Бошқарувнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш кўп жиҳатдан қарорларнинг тўғри қабул қилинишига боғлиқ бўлади. Самарали бошқарув қарорининг қабул қилиниши − корхона раҳбарининг тўплаган тажрибаси, билими ва фикрлаш доирасининг чуқурлигига боғлиқ бўлади.
Бошқарув қарорлари амалга ошириш имкониятлари , ўз вақтида амалга ошириш, аниқлик, қонунийлик ва шу каби талабларга жавоб бериши лозим. Бажариш жараёнида энг кам ўзгартириш ва тузатишларга учрайдиган қарор энг яхши қарор ҳисобланади.
Маълумки, корхона очиқ тизим. У турли субъектлар билан мустақил иқтисодий ва социал муносабатлар ўрнатади. Шу сабабли, бошқарув тизимига (корхонада юзага келувчи ички муҳитдан ташқари) ташқи муҳит, аввало, аҳолининг турмуш тарзи, жамият қурилмаси, давлат сиёсати ва ҳоказолар таъсир кўрсатиши табиий ҳол. Бироқ, ҳар қандай шароитда ҳам бошқарув тизими − корхонанинг рақобатчилик муҳитидаги иқтисодий барқарорлигига жавоб бериши лозим.
Бошқарув тизими ишлаб чиқариш самарадорлигига эришиш ва корхонанинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.



Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish