2-чизма. Ялпи фойданинг таксимланиши.
Фойда олишнинг асосий манбалари куйидагилар: биринчи манба корхонанинг махсулотнинг у ёки бу турини ишлаб чикаришдаги монополия холати ёки махсулотнинг нодирлиги хисобига шаклланади. Бу манбанинг сакланиши махсулотни доимий равишда янгилаб боришни кузда тутади;
иккинчи манба ишлаб чикариш ва тадбиркорлик фаолияти билан боглик. Ундан фойдаланиш самарадорлиги бозор конъюнктурасини билиш хамда ишлаб чикаришнинг ривожланишини, доимий равишда узгариб турувчи бозор конъюнктурасига мослаштириш кобилиятига боглик булади. Фойда микдори корхонанинг махсулот ишлаб чикариш буйича йуналишини тугри танлаш (доимий равишда талаб даражаси юкори булган махсулотни танлаш); махсулотларини сотиш ва хизмат курсатиш учун ракобатбардош шароитларни яратиш (бахо, етказиб бериш муддати, харидорларга хизмат курсатиш, сотувдан кейинги хизмат курсатиш ва хоказо); ишлаб чикариш хажми (ишлаб чикариш хажми канчалик катта булса, даромад микдори шунчалик
куп булади); ишлаб чикариш харажатларини камайтириш тузилмаси билан боглик булади;
учинчи манба корхонанинг инновацион фаолиятидан келиб чикади. Ундан фойдаланиш доимий равишда технологияларни такомиллаштириш, ишлаб чикарилаётган махсулотларни янгилаш, унинг ракобатбардошлигини таъминлаш, махсулот сотиш хажми ва фойда микдорини оширишни англатади.
Фойдани таксимлаш тамойиллари куйидагилардан иборат булади:
корхонанинг ишлаб чикариш ва молиявий фаолият натижасида оладиган фойдаси давлат ва корхона уртасида хужалик субъекти сифатида таксимланади;
фойданинг давлатга туланувчи бир кисми солик ва йигимлар куринишида бюджетга келиб тушади. Соликлар таркиби ва фоизи, уларни хисоблаш тартиби ва бюджетга туланувчи бошка туловлар конунчилик томонидан белгиланади;
соликлар тулангандан сунг корхона тасарруфида колувчи фойда микдори, унинг ишлаб чикариш хажмини ошириш хамда ишлаб чикариш ва молиявий фаолият натижаларини яхшилашдан манфаатдорлигини камайтирмаслиги лозим.
Корхонада фойдани таксимлаш ва ундан фойдаланиш тартиби унинг Низомида белгилаб куйилади хамда ваколатли иктисодий хизмат ходимлари томонидан тайёрланиб, корхона рахбарияти томонидан тасдикланувчи коидалар ёрдамида аникланади.
Махсулотни сотишдан олинадиган фойда микдори ички ва ташки омилларга боглик булади. Ички омиллар, бу - корхонада замонавий техника ва технологияларни жорий килиш, хужалик юритиш даражаси, рахбарият ва менеджментнинг масъулияти, махсулотнинг ракобатбардошлиги, ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил этиш даражасидир. Корхона фаолиятига боглик булмаган ташки омиллар каторига эса, бозор конъюнктураси, истеъмол килинувчи модий-техник ресурсларнинг бахоси, амортизация нормаси, солик тизими кабилар киради.
Корхонада фойдани оширишнинг асосий йуллари. Х,ар бир корхонада фойдани ошириш буйича режали чора-тадбирлар кузда тутилиши керак. Умуман олганда, бундай чора-тадбирлар куйидагилардан иборат булиши мумкин:
ишлаб чикарилаётган махсулот микдорини ошириш;
ишлаб чикарилаётган махсулот сифатини ошириш;
ортикча асбоб-ускуналар ёки бошка мулкни сотиб юбориш ёки ижарага бериш;
моддий ресурслар, ишлаб чикариш кувватлари ва майдонлари, ишчи кучи ва иш вактидан унумлирок фойдаланиш хисобига махсулот таннархини пасайтириш;
ишлаб чикаришни диверсификация килиш;
махсулот бозорини кенгайтириш ва хоказолар.
Фойда корхона фаолиятининг мухим иктисодий курсаткичи булсада, унинг самарадорлигини тула тавсифлаб бермайди. Корхона фаолияти самарадорлигини аниклаш учун натижаларни (фойдани) харажатлар ёки бу натижаларга эришиш учун сарфланган ресурслар билан солиштириш лозим.
Рентабелликнинг мохияти ва курсаткичлари
Бозор муносабатларига утиш шароитларида рентабелликнинг ахамияти ва урни усиб бормокда. У корхона фаолияти ва капитал куйилмалар иктисодий самарадорлигининг асосий мезони, корхона ва хужалик юритувчи ташкилотларни бахолашнинг синтетик курсаткичи булиб хизмат килади.
Корхона фаолиятига объектив баҳо беришда, такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг айрим босқичларида харажатлар билан натижаларни қиёслашда маълум бир иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланиш зарур бўлади. Улар қаторига рентабеллик кўрсаткичи ҳам киради.
Рентабеллик - корхоналар тижорат ҳисоби фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларидан биридир. Фойдалалик ишлаб чиқариш фаолиятининг маълум муддати (йил, чорак0 давомида сердаромадлик (зарар келтирмаслик) хусусиятини англатади. У хўжалик фаолиятининг пировард натижаларини тўғри баҳолашга ва корхонадаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий манфаатдорлигини йўлга қўйишга имкон бради.
Ишлаб чиқаришнинг интенсив ва самарали ривожланаётганлигига баҳо беришда рентаблликнинг бир қатор кўрсаткичларидан фойдаланилади, қайсиким, уларни ҳисоблашда фойданинг абсолют миқдори маълум бир базалар билан таққосланади.
Амалиётда тадбиркор ва инвесторни қизиқтирадиган рентабелликнинг қуйидаги кўрсаткичлари ҳисобланади:
- хўжалик фаолиятини юритишга солинган активлар рентабллиги;
- маҳсулотни сотиш рентабеллиги;
- ўз капитали (маблағи) рентабеллиги;
- харажатлар рентабеллиги;
- бир дона акция рентабеллиги.
Корхона фаолиятини юритишга солинган активлар рентабеллиги (Арент) - бу соф фойданинг қўйилган барча маблағлар, яъни активларнинг 1 сўмига тўғри келадиган улушидир. У соф фойданинг (СФ) умумий актив (А)нинг ўртача йиллик суммасига нисбати кўринишид аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |