Корхона баланси ва унинг аналитик таҳлили


Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобот шакллари ва уларнинг турлари



Download 0,52 Mb.
bet3/13
Sana23.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#151393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5265004196880452062

Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобот шакллари ва уларнинг турлари


Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги Қонунига асосан ва 1997 йил 15 февралдаги Молия вазирлигининг 5-сон буйругига мувофиқ хужалик юритувчи субъектлар урнатилган муддатларда ва тегишли адресларга куйидаги шакл ва хажмда чорак ва йиллик молиявий ҳисоботлар топширадилар. Чет эл инвестицияси иштирокида ташкил килинган кушма корхоналар факат йиллик ҳисобот топширадилар:
а) йиллик ҳисобот куйидаги шаклларнинг мажмуасидан ташкил топади: бухгалтерия баланси - 1 шакл;
молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2 шакл;
дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а шакл; асосий воситаларнинг харакати тўғрисида ҳисобот - 3 шакл;
пул окимлари тўғрисида ҳисобот - 4 шакл;
хусусий капитал тўғрисида ҳисобот - 5 шакл; - тушинтириш хати.

в) ярим йиллик ҳисобот куйидаги ҳисобот шаклларини ўз ичига камраб олади: бухгалтерия баланси - 1 шакл;


молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2 шакл; - пул окимлари тўғрисида ҳисобот - 4 шакл;
дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисидаги маълумотнома - 2а шакл.

с) чораклик (уч ойлик) ҳисобот куйидаги шакллардан ташкил топади: бухгалтерия баланси - 1 шакл;


молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2 шакл;
дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а шакл.
Йиллик молиявий ҳисоботга, субъект фаолиятининг ҳисобот йилидаги якуний натижаларига таъсир этувчи асосий омиллар, субъектнинг йиллик молиявий ҳисоботи ва соф фойдани тақсимлаш буйича кабул килинган акциядорлар йигилишининг қарорлари, молиявий ҳисоботнинг текширилганлиги тўғрисидаги аудиторлик хулосалари илова қилинади.
Агар кириш баланси йил бошига ўзгартирилган булса, у холда ҳисоботга илова килинган тушунтириш хатида ўзгартириш сабаблари тушунтирилади. Шунингдек, унда кабул килинган ва кейинги йилга кабул килиниши керак булган ҳисоб сиёсати (агар у ҳисобот йилидаги кабул килингандан фарк килса) келтирилади.
Молиявий ҳисобот шаклларидаги кўзда тутилган хамма курсаткичлар келтирилади. У ёки бу модда (сатр, устун) тулдирилмаган холларда, яъни субъектнинг керакли активлари, пассивлари, жараёнлари булмаганда, уша моддалар (сатрлар, устунлар) чизиб куйилади.
Шаклнинг мукова кисми куйидаги тартибда тулдирилади. Зарурий кисм "Хужалик юритувчи субъект"да - корхонанинг (белгиланган тартибда руйхатга
олинган таъсис хужжатларига биноан) толик номи ва унинг коди ОКПОга мувофиқ курсатилади.
Зарурий кисм "Тармок (фаолият тури)"да - тармок (фаолият тури) ва унинг коди ОКОНХга мувофиқ курсатилади.
Зарурий кисм "Давлат мулкини бошкариш органи"да- давлат ёки худудий (arap шундай субъект мавжуд булса) субъект устидан бошкарув хукукига эга булган ва молиявий ҳисобот юбориладиган органнинг номи курсатилади.
Зарурий кисм "Манзили"да - субъектнинг алока учун тулик манзили курсатилади.
Зарурий кисм "Назоратдаги микдор" - субъект томонидан тулгазилмайди.
Йил (чорак)лик ҳисобот тузишда субъектнинг эгаси ва давлатнинг манфаатларига риоя этиш, инвесторлар, кредиторлар, акциядорлар, солик нозирликлари, таъсисчилар, банк муассасалари, халкаро стандартларнинг талабларини ҳисобга олиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалдаги Фармонларидан, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги" Конунидан, Вазирлар Махкамасининг тегишли қарорларидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1995 йил 4 апрелдаги 17-02/28-сонли хатидан, Ўзбекистон Республикаси Фукаролик Кодексидан, хамда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузишга тааллукпи барча амалдаги йурикномалардан фойдаланиш зарур.
корхона, ишлаб чикариш бирлашмаси ва ташкилот ўзининг барча булинмаларининг молиявий-хужалик фаолиятининг курсаткичларини ҳисобот шаклларининг маълумотларига киритиши шарт.
Молиявий ҳисобот тузишда ҳисобот даврининг энг охирги календар куни ҳисобот тузиш куни ҳисобланади.
Тугатилган ёки кайта ташкил килинган, мулкчиликнинг давлат шаклини жамоа шаклига ўзгартирган субъект ҳисобот даврида йил бошланганидан то тугатилган (кайта ташкил килинган) давригача ҳисобот беришнинг амалдаги шакллари буйича ҳисобот топширади.
Янгидан ташкил этилган субъектлар ўз маблаглари ва уларнинг манбаларини (сотиб олиш, кабул килиш кийматида) ҳисоботда, уларни белгиланган тартибда руйхатга олинган ойнинг 1 кунидан бошлаб ҳисобот йилининг 31 декабрига, ҳисобот йилининг 1 октябрдан кейин ташкил килинган субьектлар эса, давлат томонидан руйхатга олинган кунидан бошлаб ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 31 декабрига курсатадилар.
Субъект балансининг моддалари тулик, утказилган активлар ва пассивлар инвентаризация (йуклама)сининг маълумотларига асосланган булиши керак. Бунинг учун, йиллик ҳисоботни такдим этишга кадар, амалдаги доимий инвентаризация комис- сиясининг аъзолари томонидан инвентаризация натижасида аникпанган моддий бойликларнинг хакикий микдори билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари уртасидаги фарклар тўғриланиши лозим. Шунингдек, дебитор ва кредитор карзлари хам таккослаш далолатномаси ўзаро тасдикланган ҳисоблашиш жараёнидаги колдиклари расмийлашти-рилган хатлар асосида инвентаризация утказилган булиши керак. Йиллик ҳисоботга илова килинадиган тушунтириш хатида, утказилган инвентаризацияларнинг сони ва
натижалари шунингдек, инвентаризация муддати утказилган инвентаризацияларнинг сони ва натижалари шунингдек, инвентаризация утказилмаган булса, унинг сабаблари акс эттири-лиши шарт.
Баланс моддаларининг микдори молия, солик органлари ва банк муассасаларининг ҳисоблари билан таккосланган ва айнан бир хил булиши шарт. Ушбу ҳисоблашишлар буйича ноаник микдорларни балансда колдиришга йул куйилмайди.
Молиявий ҳисоботнинг тегишли шаклларида бирорта учириш ёки чизиб тўғрилаш булмаслиги керак. Агар шундай холларга йул куйилса, зато тузатилган сана курсатилган холда ҳисоботнинг ушбу шаклларига масъул шахслар имзо чекиб тасдикпанган ва ушбу шахсларнинг тегишли изохлари булиши шарт.
Жорий йил ҳисоботи (у.тасдикпангандан сунг) маълумотларининг хам, жорий ҳисобот, маълумотларининг хам нотўғрилиги эътироф этилса, бу нарса жорий ҳисоботда (хатога кайси даврда йул куйилган булса уша давр ҳисобига, чорак, йил бошидан) тўғриланади.
Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш мобайнида ишлаб чикариш харажатларига, унга боглик булмаган харажатларни кушиш натижасида даромаднинг яширилганлиги ёки молиявий натижанинг камайтирилганлиги аникланган холларда, жорий йилги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ўзгартириш киритилмасдан, балки ҳисобот даврида аникланган жорий йил фойдаси куринишида ҳисоботда акс эттирилади.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish