Курс иш мавзусининг долзарблиги.
Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритиши, халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, мамлакатимизнинг янада гуллаб яшнаши, жаҳондаги нуфузининг ошишига, ватанпарвар, меҳнатсевар, юксак ахлоқ-одоб, билим эгалари бўлган фидойи, маънавий баркамол инсонларни шакллантириш учун чексиз имкониятлар яратди. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланиш, Ватанимизни нафақат ривожланган иқтисодиёти, мустаҳкам мудофаа қудрати билангина эмас, балки, ажойиб, гўзал қалбли, фидокор, баркамол инсонлари билан ҳам дунёга танитмоқда.
Юртбошимиз Ислом Каримовнинг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясида “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз” номли маърузаларидаги қуйидаги фикрларига эътиборни қаратмоқ лозим: “Бу соҳадаги ишларимизнинг пировард мақсади-иймон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдир. Яъни, мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс-комил инсонни тарбиялашдан иборат”2.
Мустақилликка эришиб, маънавият ва маърифат масалаларига биринчи даражали аҳамият беришимиз, мустақилликни мустаҳкамлаш вазифалари, тарбия соҳасида соғлом авлод, маънавий баркамол инсон, комил инсон каби тушунчаларга изоҳ беришни тақозо этмоқда. Инсонни тўғриликка, ҳалолликка, покликка, ватанпарварликка ва инсонпарварликка, эзгуликка ва қўйингки, юксак ахлоқаликка йўллаш бу тушунчаларнинг моҳияти ва мазмунини ташкил этади. Ҳозирги кунда бу масалаларга биринчи даражали аҳамият беришимизнинг боиси – иймони, эътиқоди ва ахлоқий фазилатлари – қўйингки маънавияти кучли, миллий масъулият туйғуси қалбида чуқур илдиз отган, маънавий баркамол фуқароларга эга мамлакатгина мустақил ва барқарор ривожлана олади. Буюк келажак маънавий баркамол инсонларга таянгандагина яратилади, қад кўтаради. Бошқача айтганда маънавий баркамол инсонларгина буюк келажакни ярата оладилар. Шунинг учун маънавий баркамол инсонни, соғлом авлодни тарбиялаш муҳим ва долзарб масаладир.
Кадрлар тайёрлашни миллий дастури ҳам, қолаверса, миллий мафкурамиз ва маънавиятимиз ҳам шу мақсадга қаратилгандир. «…фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш-таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим». Бу эса таълим ва тарбияни уйғун ҳолда олиб боришни талаб этади3.
Жамиятимиз баркамол инсон шаклланишига нечоғлик ижобий таъсир қилса, баркамол инсон ҳам жамият тараққиётига шунчалик самарали таъсир кўрсатади. Жамиятдаги эркин муҳит, инсон талант ва қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари, унинг конституцион, қонуний ҳуқуқларини амалда кафолотлаш баркамол инсонни шакллантиришнинг энг муҳим ва зарурий омилидир. Бундай омиллар бўлмаган жойда маънавий баркамол инсон етишиб чиқиши мумкин эмас. Шу ўринда Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек – “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалага ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятиимздан, тарихий хотираларимиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”4.
Do'stlaringiz bilan baham: |