Конституциявий ҳУҚУҚ Ҳамда давлат ва ҳУҚУҚ назарияси бўйича бўйича


Ҳуқуқий муносабатларда юридик фактларнинг ўрнини кўрсатинг.*



Download 1,08 Mb.
bet30/105
Sana01.06.2022
Hajmi1,08 Mb.
#627946
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   105
Bog'liq
2 5411165997002392350

39. Ҳуқуқий муносабатларда юридик фактларнинг ўрнини кўрсатинг.*
Юридик факт қонунда назарда тутилган, ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки тугатилиши замирида ётувчи ҳаётий ҳолат. Ю.ф. ҳуқуқ нормаларида, аниқроғи - унинг гипотезаларида белгиланувчи, ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, уларни ўзгартириш ёки тугатишнинг зарур шарти бўлиб хизмат қилувчи, ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг субъектив ҳуқуқлари ва юридик жавобгарликлари келиб чиқишига сабаб бўлувчи ҳамда давлат мажбурлов чоралари билан таъминланувчи ҳаётдаги турли ҳолатлар, шароитлар ва омилларни ифода этади.
Табиатда ва жамиятда Ю.ф. деб эътироф этилувчи кўплаб турли-туман ҳолатлар, ҳаётий омиллар юзага келади. Уларни ўрганиш ва амалда қўллашда қулайлик яратиш учун Ю.ф. ҳар хил асосларга кўра таснифланади.
Хоҳиш-ирода аломати Ю.ф. ни таснифлашнинг энг кенг тарқалган мезонидир. Унга мувофиқ Ю.ф. ҳаракатлар ва ҳодисаларга ажратилади.
Ҳаракат ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчи шахснинг хоҳиш-иродасига тўла боғлиқ бўлган Ю.ф. дир. Ҳуқуқ нормалари билан ўзаро муносабатларнинг хусусиятига қараб, ҳаракатлар қонуний ва ғайриқонуний бўлади.
Қонуний ҳаракат кишиларнинг ҳуқуқ талабларига мувофиқ хулқ-атворида намоён бўлади. Мазкур ҳаракатни содир этаётган шахснинг хоҳиш-иродаси қайси мақсадга йўналтирилганлигига қараб, ўз ҳаракати билан юридик оқибатларнинг келиб чиқишига (ёки келиб чиқмаслигига) сабаб бўлиш ниятига қараб, қонуний ҳаракатлар юридик ҳужжатлар ва юридик қилмишларга ажратилади.
Юридик ҳужжатларнинг қонуний ҳаракатлар сифатидаги асосий хусусияти шундан иборатки, улар маълум юридик оқибатларни келтириб чиқариш мақсадида содир этилади. Уларнинг айримлари - давлат бошқаруви органлари, корхоналар ва муассасалар маъмуриятларининг ҳужжатлари, суд қарорлари ва ажримлари ҳукм хусусиятига эга бўлади. Ҳукм хусусиятига эга бўлмаган ҳужжатлар битимлар (олди-сотди, ёллаш, ҳадя қилиш битимлари ва б.) деб аталади.
Юридик қилмишлар деганда шахсларнинг шундай ҳаракатлари тушуниладики, уларнинг содир этилиши натижасида мазкур шахсларнинг хоҳиш-иродаси, истаги ва ниятидан қатъи назар, қонунда белгиланган юридик оқибатлар келиб чиқади. Бадиий асар яратиш, хазина ёки бировнинг буюмини топиб олиш шулар жумласидан.
Ғайри қонуний ҳаракат деганда ҳуқуқ нормаларининг талабларига зид бўлган ҳаракат тушунилади. Мазкур ҳаракатлар билан етказилган зарарнинг, шунингдек зарар етказган шахс айбининг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, ғайриқонуний ҳаракатлар Ю.ф. сифатида жиноятлар (жиноий ҳуқуқбузарликлар)га, маъмурий ва интизомий қилмишларга, шунингдек фуқаролик ҳуқуқбузарликлари (деликтлар)га ажратилади.
Ю.ф. маъносида келувчи воқеа деганда инсоннинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган, аммо ҳуқуқий муносабатларнинг - тегишинча, субъектив ҳуқуқлар ва юридик мажбуриятларнинг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки тугатилишига сабаб бўладиган ҳодиса тушунилади. Фақат шундай ҳодисаларга ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатувчи Ю.ф. деб қараш мумкин. Мас., табиий офатлар (сув тошиши, зилзилалар) ўз ҳолича эмас, балки одамларнинг жароҳатланиши ёки ҳалок бўлиши, суғурта қилинган мол-мулк, биноларнинг вайрон бўлиши ёки уларга шикаст етказилишига олиб келганлиги учун кўп сонли ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Инсоннинг туғилиши, касаллиги ёки ўлими, ёнғинлар, эпидемиялар ёки инсоннинг хоҳиш-иродаси ва онгига боғлиқ бўлмаган, қонун чиқарувчи ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки тугатилиши учун асос деб қарайдиган бошқа ҳодисалар Ю.ф. - воқеа бўлади.
Ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, уларни ўзгартириш ёки тугатиш учун асос тариқасида баъзан алоҳида Ю.ф. эмас, балки уларнинг мажмуи, тизими талаб этилади. Бу жамиятда мавжуд муносабатларнинг мураккаблиги ва ранг-баранглигини акс эттиради. Бундай ҳолларда муайян Ю.ф. тўғрисида эмас, балки ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган мураккаб фактлар таркиби тўғрисида сўз юритилади. Алоҳида Ю.ф. сингари, мураккаб юридик фактлар таркиби ҳам ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки тугатилишига сабаб бўлади ва шу тариқа юридик оқибатларнинг келиб чиқишига асос бўлиб хизмат қилади. Фактлар таркиби муайян ҳуқуқий ҳужжатда аниқ белгилаб қўйилиши ёки умумий аломатлар билангина тавсифланиши мумкин. Юридик таркиб - қарилик пенсияси олиш учун асос муайян тавсифга мисол бўлиши мумкин. Бу ерда бир нечта муайян Ю.ф. (қонунда белгиланган ёшга тўлганлик, меҳнат стажининг мавжудлиги, шахснинг пенсияга чиқиш тўғрисидаги ёзма аризаси, муайян органнинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарори) бўлиши зарур.



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish