Конституция РФ – основной закон страны

Конституциянинг мазмуни ва моҳияти

Download 373 Kb.
bet2/6
Sana23.04.2022
Hajmi373 Kb.
#577530
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу. Конституциявий назария асослари 2012

2.Конституциянинг мазмуни ва моҳияти

  • Конституция давлатнинг олий кучга эга қонуни, у асосий қонун деб ҳам аталади. Сабаби Конституция давлатчиликни, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, қонунчиликни асоси. Конституция энг аввало юридик ҳужжатдир. Унинг шу хусусиятлари ва сифатлари конституциявий ҳуқуқ фанининг предметини ташкил этади.
  • Конституция бошқа қонунлар каби фақат юридик ҳужжат сифатидагина намоён бўлмай, у сиёсий ҳужжатҳамдир. Чунки Конституция жамиятдаги сиёсий муносабатларни ҳам тартибга солишга таъсир қилади.
  • Конституция деб – олий юридик кучга эга, давлатнинг асосий қонуни тушунилади. Бу қонун давлат тузилишининг асосий принципларини, шахс ҳуқуқий ҳолати асосларини, ҳокимият органлари тизими, таркиби, ташкил бўлиш тартиби, ваколатлари, ўзаро муносабатлари, давлатнинг жамоат бирлашмалари билан муносабатларининг асосларини белгиловчи нормалар йиғиндисидан иборат бўлади. Конституция давлат функцияси доирасини, унинг шахс ва жамият билан алоқасининг асосларини ўрнатиш билан конституциявий тузим асосларини белгилайди.
  • 2.Конституциянинг мазмуни ва моҳияти
  • Конституция моҳиятини мавжуд тузимда қўлга киритилган ютуқлар, уларни қанчалик фуқаролар манфаатига мослиги белгилайди. Шу ва Конституция билан тартибга солиш доираси турли мамалактларда турличалиги, Конституциявий ҳуқуқ назариясида Конституция тушунчаси, мазмуни ва моҳияти ҳақида ягона фикр йўқлигига сабаб бўлади.
  • АҚШ Конституцияси тўрт аср юзини кўрган Конституциядир. У қабул қилинган 1787 йилдаги шароит ва жамият тараққиёти, ХХ аср охиридаги ва ҳозирги шароитдан мутлақ фарқ қилади. АҚШ Конституцияси шундан келиб чиқиб фақат ҳокимиятга боғлиқ масалаларнигина ҳал қилган. Кейинги киритилган қўшимчаларгина инсон ҳуқуқларига тааллуқли бўлган. Шунинг учун АҚШнинг Конституциясини соф давлат (жамият эмас) Конституцияси ва ҳуқуқий ҳужжати десак бўлади. Англияда эса ҳозиргача ёзилган яъни ягона шаклдаги Конституция йўқ.
  • Мустамлакачилик тузуми емирилиши натижасида вужудга келган давлатлар, СИ тарқалиб кетиши натижасида вужудга келган давлатлар конституцияларининг тартибга солиш доираси кенгайтирилди, бу эса Конституция моҳияти, мазмунига янгича таъриф беришга асос бўлади.
  • Марксча-Ленинча конституциявий таълимотга асосан, Конституциянинг моҳиятини синфий курашдаги синфий кучлар нисбати белгилар эди. Бу уларнинг асосий таълимотида жамиятнинг синфларга бўлиниши, албатта ҳукмрон синфнинг мавжуд бўлиши, уларнинг иродаси ҳамма нарсани белгилаши, бошқаларнинг шу иродага бўйсунишга мажбурлиги ҳақида таълимотларига мос эди. У таълимотда ҳокимият кимгадир (қандайдир) гуруҳга тегишли бўлиши қатъий эътироф этилар, бу нарса яширилмас эди.
  • Ҳозирги демократик жамиятларда ҳокимият механизми бу келишувчиликдир (шериклик), чунки жамиятда сиёсий кучлар турли – туман бўлиб, ҳокимият учун курашувчи субъектлар сони чекланмаган. Ҳокимиятдаги келишувчилик (шериклик) исталмасада, ихтиёрийлик асосида бўлиб, умумий мақсадга эришишда манфаатдорлик бўлишидан, ҳокимият ва эркинлик масаласини қонун асосида ҳал қилиш зарурлигидан вужудга келади. Шунинг учун ҳозирги Конституциялар ҳатто энг кучли бўлса ҳам айрим синфларнинг, ижтимоий синфларнинг манфаати учунгина хизмат қила олмайди.
  • Ўзбекистон Конституцияси синфийликдан холи, халқ манфаатини ифода этувчи Конституциядир. “Конституция ўзининг туб моҳияти, фалсафаси, ғоясига кўра янги ҳужжатдир. Унда коммунистик мафкура, синфийлик, партиявийликдан асар ҳам йўқ”
  • Ҳозирги кунда ҳатто айрим гуруҳ ёки синф ўз ҳукмронлигинини ўрнатган вақтда ҳам, демократик жамият учун хос бўлган, умумэътироф этилган қадриятлардан бошқа, янги нарсани таклиф қилишни тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ўрнатиладиган тузум у қандай бўлишидан қатъий назар ҳукмронлар томанидан демократик деб эълон қилинади, ҳатто ўзи авторитар ёки тоталитар бўлса ҳам. Улар ҳеч қачон нодемократик Конституциялар қабул қилишга таваккал қилмайди. Мамлакатда келишув фақат ҳокимият механизмини яратишда бўлиши мумкин. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини (бу Конституциянинг асосий мақсади) аниқлашда келишув бўлиши мумкин эмас.
  • Конституциялар Муқаддима қисмининг мавжудлиги билан ҳам бошқа қонунлардан фарқ қилади. Муқаддима тантанали - декларатив харатердаги таъкидлардан иборат болиб, улар юридик кучга эга эмас. Муқаддимада давлатнинг мақсад ва вазифалари, давлатчиликда қабул қилинадиган, таяниладиган қадриятлар, халқ ва келажак авлод олдидаги масъулият белгиланади. Шунинг учун Конституция мавжуд ижтимоий муносабатларни мустаҳкамловчи ҳужжат бўлиб қолмай, мақсад ва вазифаларни белгиловчи ҳужжат ҳамдир деб таърифланади.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha

yuklab olish