9. Иш ўрганувчи иш ўрганиш давомида қандай вазифаларни бажаради?
норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларни, прокуратура ва Департаментда ишларни ташкил этиш тартиби ва фаолиятнинг асосий йўналишларини ўзлаштиради;
мунтазам равишда касбий тайёргарлигини ошириб боради, ташкилотчилик ва таҳлилий қобилиятларини, ҳуқуқни қўллаш ва замонавий АКТ билан ишлаш амалий кўникмаларини шакллантириши ва ривожлантириши лозим;
илғор ва самарали иш услубларини ўзлаштиради, жамоа ҳаётида иштирок этади;
иш ўрганиш дастури ва хизмат вазифаларини ўз вақтида, сифатли ҳамда масъулият билан бажариши, хизмат ва ижро интизомига ҳамда касб одобномасига қатъий риоя этиши лозим.
10. Прокуратура органларида қандай кадрлар захираси турлари бор?
Хизматга қабул қилиш учун номзодлар захираси;
Раҳбарлик, юқори ва кенг ҳажмли лавозимларга номзодларга захира;
Судьялик лавозимига тавсия этиш учун номзодлар захираси.
11. Хизматга қабул қилиш учун номзодлар захирасига, қоида тариқасида кимлар қабул қилинади?
- прокуратура органларининг иш юритувчилари;
- мутахассислари, нозирлари;
- прокурорларнинг жамоатчи ёрдамчилари;
- вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар масъул котиблари;
- олий ўқув юртлари битирувчилари киритилади.
12. Прокуратура органларида ротация қандай тартибда амалга оширилади?
Прокуратура ва Департамент органлари ходимларининг ротацияси, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил хизмат қилганидан сўнг амалга оширилади, муайян муддатга тайинланган прокурорлар бундан мустасно. Ротация қилишда прокуратура ва Департамент органлари ходимларининг розилиги талаб этилмайди. Ходимни бир вилоят прокуратурасидан бошқасига ротация қилиш Бош прокурорнинг розилиги билан амалга оширилади.
13. Прокуратура органлари ходимларини аттестациядан ўтказишнинг асосий вазифалари?
ходимнинг қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш ҳамда фаолият самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиб бориш борасидаги фаолиятига холисона баҳо бериш;
ходимнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлигини аниқлаш;
ходимни юқори лавозимга захирага киритиш бўйича таклиф бериш;
ходимнинг масъулият ҳиссини, ташаббускорлигини ва касбий тайёргарлигини ошириш;
ходимнинг ўз устида ишлаш кўникмаларини, ташкилотчилик ва таҳлилий қобилиятларини такомиллаштириш, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
номуносиб ва хизмат вазифаларини виждонан бажармаётган ходимларни аниқлаш ҳамда уларни прокуратура, Департамент ва Бюро органларидан бўшатиш ҳақида таклифлар киритиш.
Прокуратура, Департамент ва Бюро органлари ходимлари уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
Муайян муддатга тайинланган прокурорлар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |