Конституция 2 меҳнат кодекси 7


Прокурорнинг суд қарорига кассация протести келтириш ваколати



Download 296 Kb.
bet75/118
Sana24.02.2022
Hajmi296 Kb.
#198941
TuriКодекс
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118
Bog'liq
1-тест

Прокурорнинг суд қарорига кассация протести келтириш ваколати.

ИПКнинг 282-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти беришга, прокурор эса кассация протести келтиришга ҳақли.
Демак, ишларни кассация суд инстанциясида кўришнинг асосий шарти, бу ишлар бўйича қабул қилинган суд қарорларининг қонуний кучга кирганлигидир.
Ҳал қилув қарори қачондан бошлаб қонуний кучга киради?
ИПКнинг 192-моддасига мувофиқ ҳал қилув қарори, агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган ёки протест келтирилмаган бўлса, у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради.
Процессуал қонунчиликка кўра, ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти ёки апелляция протести берилган тақдирда, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Демак, қайд этилган муддатлар ўтганидан сўнг, ёки иш апелляция суд инстанциясида кўрилиб, ҳал қилув қарори бекор этилмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга киради.
ИПК 285-моддасининг иккинчи қисмига кўра кассация протестини беришнинг ўтказиб юборилган муддати, протест берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмасдан берилган ва кассация протестини бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Кассация протести ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали кассация инстанцияси судига йўлланади.
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд кассация протести келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишни кассация протести билан биргаликда кассация инстанцияси судига юбориши шарт.
Кассация протести келтираётган прокурор протестнинг хулоса қисмида протест талабларини аниқ ва қонуний кўрсатиши учун кассация инстанцияси судининг ишни кўриш натижалари бўйича ваколатларини билиши зарур.
Бу ваколатлар нималардан иборат?
ИПКнинг 301-моддасида кассация инстанцияси судининг ваколатлари белгиланган бўлиб, булар:

  • ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;

  • ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

  • ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;

  • ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

  • ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни ҳал қилув қарори бекор қилинган суд инстанциясига янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.

Келтирилган нормалардан кўринишича, кассация инстанцияси фақат бир ҳолатда, яъни ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган тақдирда, иқтисодий ёки маъмурий иш бўйича қабул қилинган суд қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
ИПКнинг 287-моддасига мувофиқ кассация протести бераётган прокурор ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация протестининг кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган, бу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларни юбориши ёки тилхат билан шахсан топшириши керак.

  1. Прокурорнинг суд қарорига назорат протести келтириш ваколати, қуйи турувчи прокурорлар томонидан юқори турувчи прокуратурага суд қарорига назорат тартибида протест келтириш ҳақида тақдимнома юбориш ваколати.

Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига мувофиқ, прокурор процессуал қонунда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорига протест келтиришга ҳақли.
Протест келтириш прокурорнинг ваколат доирасидан четга чиқиб кетадиган ҳолларда у протест келтириш тўғрисидаги тақдимнома билан юқори турувчи прокурорга мурожаат этади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2015 йилнинг 17 ноябридаги №125-сон “Иқтисодий судларда ишларни кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги буйруғи 20-бандининг учинчи хатбошисига кўра протест келтириш вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ваколат доирасидан четга чиқиб кетадиган ҳолларда протест келтириш тўғрисидаги тақдимнома билан Бош прокуратурага мурожаат этилиши белгиланган.
Назорат протести келтириш ваколатига эга бўлган прокурорлар доираси ҳақида сўз юритишдан аввал ишларни назорат тартибида кўрадиган судларни аниқлаштириб оламиз.
ИПКнинг 308-моддасига мувофиқ ишлар назорат тартибида тегишинча равишда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан кўрилади.
Мазкур назорат инстанцияларида, яъни судлов ҳайъати ва Раёсатда ишларни назорат тартибида кўриш қоидаларининг фарқли жиҳатлари мавжуд бўлиб, ишларни назорат тартибида прокурорлар томонидан ўрганилишида мазкур фарқли жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлади.
ИПК 307-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан ишлар назорат тартибида қуйида келтирилган суд ҳужжатларига нисбатан ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги шикоятлари ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларининг протестлари асосида кўрилади:
– апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманларо, туман (шаҳар) иқтисодий судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган қарорларига;

  • апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг қарорларига.

Демак, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати назорат тартибида ишларни ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва бошқа шахсларнинг шикоятлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларининг протестлари асосида кўради.
Бунда, шикоят ёки протест келтириладиган суд ҳужжати, бу:
– апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманларо, туман (шаҳар) иқтисодий судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган қарорлари;

  • апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг қарорларидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан ИПК 307-моддасига асосан назорат тартибида ишлар:
– Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарларининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ишни назорат тартибида кўриш натижалари бўйича қабул қилган қарорига;

  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг номуайян доирадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ёки жамият ва давлат манфаатларини бузадиган суд ҳужжатига келтирган протестлари асосида кўрилади.

ИПКнинг 310-моддасига мувофиқ, назорат протести бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. Назорат протести суднинг ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин.
ИПК 310-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ўтгандан кейин берилган назорат шикояти кўриб чиқилмайди.
Агар суд ҳужжати номуайян доирадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ёки жамият ва давлат манфаатларини бузса, ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг протести бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
ИПКнинг 322-моддасига мувофиқ суд ҳужжатининг қонунийлиги ёки аоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА



Download 296 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish