Конституция 2 меҳнат кодекси 7


Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби



Download 296 Kb.
bet38/118
Sana24.02.2022
Hajmi296 Kb.
#198941
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   118
Bog'liq
1-тест

Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби: Дастлабки тергов:
1) иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган;
2) айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган;
3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаса;
4) айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ҳолларда тўхтатилади.
Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.
Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида терговчи қарор чиқаради ва унинг нусхасини прокурорга юборади.
Дастлабки терговни тамомлаш турлари: дастлабки тергов жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов хулосаси тузиш, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш билан тамомланади.
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ёхуд бошқача қарор қабул қилиш тартиби: Судья жиноят ишини айблов хулосаси билан ёки айблов далолатномаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олгач, қуйидаги ҳал қилув қарорларидан бирини қабул қилиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқаради:
1) ишни судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида;
2) жиноят иши юзасидан иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида;
3) жиноят иши юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида.
4) дастлабки тергов ёки суриштирувнинг техник йўсиндаги камчиликларини бартараф этиш учун ишни айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида.
Ишни судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги ёхуд бошқача қарор қабул қилиш ҳақидаги масала судья томонидан иш судга келиб тушган кундан бошлаб, етти суткадан кечиктирмай ҳал қилиниши лозим. Ушбу муддат шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагача узайтирилиши мумкин.

Download 296 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish