Конституция – халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги асоси конституция шахс, жамият ҳамда давлат манфаатларини таъминлаш кафолати



Download 143,5 Kb.
bet8/12
Sana22.02.2022
Hajmi143,5 Kb.
#95669
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
5.1. Конституция тезис

Конституциясининг 44-моддасини белгинланган ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси қабул қилинди. Мазкур кодекс асосида фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун мамлакатимизда янги ташкил этилган маъмурий судларга шикоят қилиши мумкин бўлди.
К онституциясининг
32-моддасида
фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари сифатида белгиланган жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Конституциянинг 46-моддасида белгиганган хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлигини таъминлашга қаратилган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Конституциянинг давлат хокимиятини амалга ошириш фаолиятини тартибга солишга қаратилган қисмини мустаҳкамловчи “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Конституциянинг 42-моддасида белгиланган илмий ва техникавий ижод эркинлигини таъминлаш учун 2019 йил 29 октябр куни “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур мисолларни кўплаб келтириб ўтиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар

Асосий қонунимиз жамият ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб такомиллашиб борди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига 14 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.


Мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аксарияти Конституциянинг давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши билан боғлиқдир. Яъни, улар давлат ҳокимияти тизимида парламентнинг ролини, ҳукуматнинг масъулиятини кучайтириш, давлат ҳокимияти субъектлари ўртасида тийиб туриш ва мувозанат сақлашнинг самарали механизмига эришишга қаратилди.
Бунда, шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар айни пайтда Конституциянинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ нормаларининг самарали тарзда тадбиқ этилишига замин яратади.
Масалан, 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган қонун билан Конституциянинг 117-моддасига киритилган қўшимчага биноан Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини ошкоралик принципи асосида амалга оширади. Бу эса Конституциянинг 29-моддасида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ норма ‒ ҳар ким ўзи истаган ахборотни олиш ҳуқуқини янада мустаҳкамлайди. Яъни, фуқаро Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти билан боғлиқ исталган ахборотни олишда ушбу давлат органи фаолиятининг ошкорлиги принципи муҳим роль ўйнайди.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар замирида нафақат давлат ҳокимияти ва бошқарувини янгилаш, демократлаштириш ва модернизация қилиш, балки шу билан бир қаторда инсон ва фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатини кучайтириш мақсади ҳам мужассам, дея айтган бўлар эдим.
Қайд этиш жоизки, Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига 7 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига сўнгги йилларда киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бевосита Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари билан боғлиқлигини қайд этиш зарур. Мазкур икки ҳужжат бир-бирини бойитишга, тўлдиришга қаратилган чамбарс ҳуқуқий тизимга айланди.
К иритилган дастлабки ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатимизда судьялар мустақиллигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида судларни ихсослаштиришга қаратилди. Бунинг замирида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш орқали самарали ва ҳаққоний одил судловга эришиш мақсади мужассамдир. Зеро, суд ҳокимияти мустақил бўлмас экан, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилинмайди. Бунинг оқибатида мамлакатда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаб бўлмайди.
Ўтган тўрт йил давомида ўтказилган суд-ҳуқуқ соҳасидаги конституциявий ислоҳотлар ўзининг самарасини бермоқда. 2016 йилга қадар жиноят ишлар бўйича судлар томонидан саноқли даражада оқлов ҳукми чиқарилган бўлса, сўнгги 4 йил давомида ноҳақ айбланган 2,3 мингга яқин киши оқланди.

Download 143,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish