ВЖР ёки ЭЖР комплексларидан фойдаланишда очиш комплекси силжиши бўйича поғона майдони бўйлаб йўлнинг қайрилган участкаси кўчирилиши зарур (7.4, в ва г –расмга қаранг). Захира кирмалар мавжудлигида очиш ва қазиш комплекслари қазишни турли йўналишларда олиб бориши мумкин; жиҳозларнинг салт юришларига йўл қўйилмайди, қазиш жойи темир йўллари бурилиши талаб қилинмайди, фойдали қазилмани ташишда конвейерларни қўллаш мумкин (7.4, д ва е-расм) ва ишларни ташкил қилиш осонлашади. Бироқ, захира кирмани ҳосил қилиш учун ағдарма ҳосил қилгичнинг тушириш радиусини қазиш кирмаси кенглигига тенг бўлган катталикка (миқдорга) ошириш лозим. Янги кирмага роторли экскаваторнинг ўйиб кириши асосий траншея туташиш жойига қарама-қарши ён томон участкада мақбулдир, чунки бу ўйишда олинадиган очилган жинсларни ички ағдармага жойлашишини енгиллаштиради ва узунлиги кам (8-10% га) ағдарма ҳосил қилгичдан фойдаланиш имконини беради. Қазиш поғонасидан транспорт чиқиши йўналиши бўйича жиҳозлар комплексининг ишчи юриши конвейерлар билан фойдали қазилмаларни силжитишда кирманинг қазилган жойи чегараларида конвейерли қурилмани силжитишни вақтида амалга ошириш имконини беради. Экскаваторли турли қатламларда ағдарма ҳосил қилгични ўрнатиш билан экскавациялаш схемасида (7, 3, б-расмга қаранг) комплексда албатта юк туширгич-юк ортгич бўлиши лозим. Ушбу схемани қўллаш билан битта роторли экскаватор билан юқори ва пастки очиш остпоғоналарини навбатма-навбат қазиш имконияти пайдо бўлади, бунда юк туширгич-юк ортгич фақат юқори очиш остпоғонани қазишда қўлланилади. Ағдарма ҳосил қилгични ўрнатишнинг биринчи схемаси учун кўрсатилган барча технологик ҳолатлар бу схемага ҳам тааллуқлидир. Ағдарма олдида ағдарма ҳосил қилгични ўрнатиш билан экскавациялаш схемасида унинг тушириш радиуси қисқаради. Экскаватордан жинсларнинг тушиши юк туширгич-юк ортгич билан (7.3,в) ёки бириктирув кўприги билан (7.4, г) амалга оширилади. Очиш ва қазиш ишларининг ўзаро алоқаси юқоридагига ўхшаш. Ағдармани тўкиш, одатда, консолни буриш билан бажарилади, бу “тароқ (чўққи)” бўлмаганлиги боис, ағдарма юзасининг текисланишига ва унинг баландлиги камайишига олиб келади. Кўп ярусли ағдармани тўкишда ағдарма ҳосил қилгич туриш жойини ўзгартириш билан экскавациялаш схемасида (7,5-расм) роторли экскаваторнинг чизиқли ўлчамлари камаяди, чунки катта баландликдаги очиш поғонаси икки-уч остпоғоналар билан қазилади. Бундай схема фойдали қазилманинг унча қалин бўлмаган қатламида (10 м.дан кам) очилган юмшоқ жинсларнинг катта қалинлигини (70-90 м.гача) қазиш учун ВО йирик комплекслардан (жиҳозларнинг паспортли унумдорлиги 5-10 минг. м3/с ва ундан ортиқ) фойдаланишда мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |