Гусеница юришли қурилмали (экскаватор базасида) бир чўмичли экскаваторли ва консолли ағдарма ҳосил қилгичли комплекслар райчихин кўмир карьерларида, одимловчи юриш қурилмали роторли экскаваторли ва ағдарма ҳосил қилгичли комплекслар эса часовяр оловбардош тупроқлар карьерларида биринчи марта қўлланган. Унумдорлиги 5250 м3 /с.гача бўлган узлуксиз ҳаракатли жиҳозларнинг намунавий қазувчи-ағдарувчи комплекслари яратилган. Экскавациялаш схемаси режада ва карьер майдони кесимида консолли ағдарма ҳосил қилгичларни ўрнатиш жойи билан фарқланади, бу қазиш тизими элементлари ўлчамларини, жиҳозлар комплекси таркибини ва ағдарма ҳосил қилгичлар ўзининг ўлчамларини олдиндан белгилаб беради. Ағдарма ҳосил қилгич қазиш поғонаси шипида (7.3, а), оралиқ майдонда (7,3, б) ёки ағдарма олдида (7.3, в ва г) ўрАғдарма ҳосил қилгич ўрнатиш жойи даврий ўзгаришли схемалар ҳам мумкин. Қатлам шипида ағдарма ҳосил қилгични ўрнатиш билан экскавациялаш схемасида (7.3, а-расмга қаранг) жинслар шу қатламда жойлашган экскаватор билан ағдарма ҳосил қилгичга берилади. Ағдарма ағдарма ҳосил қилгичнинг ағдармали консоли бурилмасидан тўкилади. Очиш ва қазиш жиҳозлари комплексининг ишларини ташкил қилиш (7.4-расм) бир-бирига қаъий боғлиқдир.натилиши мумкин. Бу схемада ағдарма ҳосил қилгичнинг ағдармали консоли остида қазиш кирмасини ҳосил қилиш камдан-кам ҳолатда мумкин бўлади, бунинг натижасида очиш ва қазиш жиҳозлари бир хил кенгликдаги очиш ва қазиш кирмаларини навбатма-навбат қазиб, бир-бирининг орқасидан ҳаракатланиши лозим. Қазиш ишлари майдон бўйлаб очиш ишларидан ўзиб кетади, бунда навбатдаги очиш ва қазиш кирмаларини қазигандан сўнг, қазиш машиналарининг салт ўтишлари мажбурийдир (7.4, а, б, в ва г), бўлмаса жиҳозлар очиш ва қазиш комплексларининг ёки улардан бирининг узоқ туриб қолишлари муқаррардир. Очиш ва қазиш ишларини шундай ташкил қилиш зарурлиги, ҳатто очиш ишларида юк туширгич-юк ортгичли ва ағдарма ҳосил қилгичли йирик ВО комплексларидан фойдаланиб иккита баланд қазиш поғоналари билан катта қатламларни қазишда ҳам юзага келади. ВО жиҳозлар комплексининг ҳар қандай ҳолатида унинг ишини ташкил қилиш билан қийинчиликлар юзага келганда, ЭАР комплексларидан фойдаланишда очиш ва қазиш ишлари орасидаги алоқа қатъийлиги кам (7.4, а ва б-расмга қаранг).
7.4-расм.Қатлам шипида ағдарма ҳосил қилгични ўрнатиш билан экскавациялаш схемалари:
а ва б – ЭАР ёки ВАР комплексларида; в ва г – ВЖР ёки ЭЖР комплексларида; д ва е - ВКР комплексларида (а, в ва д – асосий траншея йўналишига ки рмаларни қазишда; б, г ва е – кирмаларни қарама-қарши йўналишга қазишда); 1 – ағдарма ҳосил қилгичлар; 2 ва 2′ - роторли очиш экскааторлари; 3 ва 3′ - юқоридан чўмичлаб олишнинг роторли қазиш экскаваторлари; 4 ва 4′ - пастки чўмичлаб олишнинг роторли қазиш экскаваторлари; 5 ва 5′ - қазиш жойи конвейерлари ҳолати.
Do'stlaringiz bilan baham: |