Konfutsiylik yoki konfutsiychilik


КОНФУЦИЙ ҲИКМАТЛАР Хитойчадан Севара Алижонова таржимаси



Download 442,7 Kb.
bet12/13
Sana24.02.2022
Hajmi442,7 Kb.
#236393
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
konfusiylik

КОНФУЦИЙ
ҲИКМАТЛАР
Хитойчадан Севара Алижонова таржимаси

Устоз айтади:
— Мен билимдон бўлиб яралган эмасман, шу боис билимни ўтмишдан олишга жидду жаҳд қилдим.
— Ҳақиқий билим — кимнингдир билимсизлигидан сақланмакдир.
— Фикрламай илм олмоқ — беҳудалик; билим билан суғорилмаган тафаккур эса хатардир.
— Ҳақиқатни кўрмоқ ва унга интилмоқ — ёки жасорат, ёки тарбия маҳсули.
— Кимки нокамтарлик билан ёлғон сўзлар экан, унинг жимжимадор сўзлари фақат ва фақат мусибат келтиради.
— Садоқат ва самимиятни сақлаб қолмоқ — чўққининг қорни ушлаб қолишидек чиройлидир.
— Эзгулик учун яралган ёхуд эзгуликдан мутлақо мосуво инсонни кўрмадим. Кимки эзгуликка интилар экан, ҳамиша ҳурматда бўлур.
— Жароҳат учун адолатни, эзгулик учун фақатгина эзгуликни қалқон
билинг.
— Эҳтиёткор инсон ҳам баъзан адашади.
— Ширин сўзлар ва таъма кўнгилдан чиққан самимият белгиси эмас.
— Ҳеч бир дўст ўзинг каби бўлолмайди.
— Олий одам уч ҳолатда ўзини сақлай олади: ёшликда ҳирсдан, кучга тўлганда жанжалдан, кексаликда очкўзликдан.
— Қаерга бормагин, эътиқодинг сен билан бўлсин.
— Келажак учун курашмоқчи бўлсанг, ўтмишни ўрган.
— Жахд чиққанда, ақл таслим бўлади.
— Олийжаноб одамнинг излагани — ўзи, пасткашнинг қидиргани эса ўзгалар.
— Агар ўз қалбингга назар ташласанг-у, бирор қора доғ кўрмасанг, унда безовталик нега, ҳадик нимага?
— Олийжаноб одам хавфсизлиқда ҳам хатарни, тўқликда ҳам йўқчиликни унутмайди. Тартиб ҳукм сурган пайтдатартибсизликлар бўлишини назардан қочирмайди. Бундай одам зинҳор хавф остида қолмайди, демакки, унинг ватани ҳам, халқи ҳам бехатар.
— Моддиётнинг ортида эзгулик ниш урмоғи учун беш нарса кифоя: кўнгил кенглиги, самимият, шиддат, яхшилик ва жиддийлик.
— Ўз хатоларингни тан олишдан уялма, акс ҳолда улар жиноятга айланади.
— Интиқомга тараддудланишдан аввал икки қабрни ҳозирлаб қўй.
— Ҳар бир ҳилқатнинг ўз гўзаллиги бор, бироқ ҳар ким ҳам уни кўра олмайди.
— Жароҳатларни унут, лек зинҳор яхшиликни ёдингдан чиқарма.
— Кимки исрофни билмаса, азобни билур.
— Эшитдим — унутдим. Кўрдим — эслаб қолдим. Бажардим — тушундим.
— Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир.
— Ҳаракатдаман-ку дея эмакламоқ — бу ҳаракат эмас.
— Эркаклар табиати ўхшаш, уларни фақатгина одатлари ажратиб турур.
— Биз учун энг катта ҳузур — уйқуда эмас, ҳар тонг уйғонишдадур.
— Олий одамнинг нутқи сокин, ҳаракати жўшқин бўлади.
— Агар инсон йўлга мақсадсиз чиқса, қадам босар-босмасданоқ фалокатга йўлиқур.
— Ҳақиқатпарвар инсоннинг биринчи қадами — нўноқ, аммо манзили — порлоқ бўлажак.
— Олий одам майда ишлар билан кўзга кўринмас, аксинча буюк ишларга бел боғлайди. Майда одам эса буюк ишларга ишонмайди, уни сафсата деб билади, шу боис унинг тақдири ҳам ўзи каби майда бўлиб қолади.
— Олий одам ўзидан ва ўзгалардан ҳамиша мамнун, ҳар қачон, ҳар қаерда сокин; пасткаш одам эса ҳамиша тушкун, ён-атрофи мусибат билан тўла.
— Агар йўқотишларга дуч келсангиз, ваҳимага тушманг. Йўқотиш ортидан, албатта, топилмалар ҳам келади.
— Биз табиатимизга зид инсонларга рўпара келганимизда, уларни ўзимизга мослаштирмоққа эмас, ўз-ўзимизга холис баҳо бермоққа ўрганмоғимиз лозим.
— Ортда қолган ишлар тўғрисида баҳслашиб, уларни қоралашдан наф йўқ. Чунки улар — ўтмишга айланиб бўлган.
— Эзгулик ҳеч вақт ёлғиз қолмаган. Уни синаб кўрган инсон ўзини яхшиликка қўшни, деб ҳисоблайверсин.
— Олий одам Ҳақиқатга дўстдир, манфаатга эмас.
— Иш қуроли соз, ўткир бўлган одамнинг ишида унум, даромадида барака бўлади.
— Эзгулик узоқ-узоқларда, олисдами? Мен оқкўнгил, яхшилик улашгувчи инсон бўлмоқчиман. Бас, яхшилик ўз қўлингда!

КОНФУЦИЙ, Кун Фуцзи, ( 孔子) Кун-цзу,Кун Цю, Кун Чжунни (мил. ав. тахм. 552 — Цюйфу ш., Хитойнинг Шаньдун вилояти — 479) — қад. Хитой файласуфи, конфуцийчилик асосчиси, сиёсий арбоб. Камбағаллашиб қолган аристократ ва ҳарбийлар оиласида туғилган. 22 ёшида таълим бериш б-н шуғулланиб, Хитойнинг энг машҳур ўқитувчиси сифатида шуҳрат қозонган. Конфуций ўзи очган мактабида 4 та фан: ахлоқ, тил, сиёсат ва адабиёт ўқитилган. 50 ёшида Конфуций сиёсий фаолиятини бошлаб, Лу давлатида юқори амалдор бўлиб хизмат қилади. Фитналар натижасида хизматидан кетади, 13 й. мобайнида Хитойнинг турли ўлкаларига боради, бироқ у жойларда ўз ғояларини қўллай олмагач, мил. ав. 484 й. Луга қайтиб келади. Таълим беришдан ташқари қадимий Хитойнинг 5 та мумтоз асари — «Шуц- зин», «Шицзин», «Ицзин», «Юэцзин» ва «Лицзи»ни тўплаш, таҳрир қилиш, тарқатиш б-н шуғулланади. Конфуций таълимоти унинг «Лунь юй» («Суҳбатлар ва мулоҳазалар») китобида баён этилган. Бу китоб аслида Конфуцийнинг фикрлари ва суҳбатлари асосида шогирдлари ва издошлари томонидан яратилган. Конфуций ўзи учун, авлодлари, яқин шогирдлари учун алоҳида ажратилган кабристонга дафн этилган; унинг уйи Конфуций ибодатхонасига айлантирилган, бу жой зиёратгоҳ бўлиб қолган.
КОНФУЦИЙЧИЛИК — Хитойдаги ахлоқий-сиёсий таълимот; кейинчалик энг таъсирли 3 асосий фалсафий-диний оқимдан бири (даосизм ва буддизм б-н бирга). Конфуций асос солган. КОНФУЦИЙЧИЛИК — Хитойдаги ахлоқий-сиёсий таълимот; кейинчалик энг таъсирли 3 асосий фалсафий-диний оқимдан бири (даосизм ва буддизм б-н бирга). Конфуций асос солган. Конфуцийчиликнинг илк давомчилари — Мэн-цзи (Мэк Кэ— мил. ав. 371—289), Вэн-цзи (мил. ав.6-а.), Хань Фэй-цзи (мил. ав. 233 й. в.э.), кейинги даврда Фан Чжень (6-а.), Хань Юй (768—824) ва б. Конфуцийчилик таълимотида инсонпарварлик (жэнь), одоб қоидалари (ли), фазилат (дэ) тушунчаси муҳим ўрин эгаллайди. Инсонпарварлик тушунчасига кўра, одамлар ахлоқий ва ижтимоий муносабатларда ёши улуғ, мавқеи баланд кишиларни хурмат қилишлари, подшоҳга садоқатли бўлишлари керак. Одоб қоидалари тушунчасига кўра, у туфайли юксак фазилатлар шаклланади, жамият ривож топади, адолат тантана қилади. Бурчни адо этиш туфайли инсон камолотга эришади. Унинг негизида «сен ўзинг нимага эришишни истасанг, унга бошқаларнинг эришишига кўмақлаш», «сен нимани орзу қилмасанг, уни бошқаларга раво кўрма» каби ҳаётий тамойиллар ётади.
«Буюк таълимот» ва «Ўрталик ҳақида таълимот» деган асарларни Конфуций ёзган деб тахмин қилинади. Бу китобларга кўра, одамларнинг биргаликда оқилона яшаши тартибининг муҳим шартини 5 та оддий ва буюк фазилат ташқил этади: донолик; инсонпарварлик; садоқат; катталарни ҳурмат қилиш; жасорат. Бу фазилатлар ўзига ва бошқаларга ҳалолликни ва чуқур ҳурматни англатади. Фақат мумтоз ва комил инсонларгина бундай фазилатга эга бўлади.
Конфуцийчиликда таъкидланишича, қонун инсон манфаатларига хизмат қилмоғи лозим. Қонун ўзгариши б-н манфаатдорлик ва манфаатсизлик тушунчалари ҳам бошқача маъно касб этади, инсон фаолиятида туб ўзгариш рўй беради. Ўтмишда ўрнатилган тартибга сажда қилиш янги қонунлар руҳига зиддир. Конфуцийчиликда жамиятни бошқаришга катта эътибор берилиб, унга кўра, жамиятни керагидан ортик, оддий қонунлар б-н тўлдириб юбормаслик зарур. Хитойда асрлар мобайнида Конфуцийчиликнинг турли мактаблари юзага келган. Улар ўртасида кескин кураш борган.
Конфуцийчилик милоддан 1 -асрда давлат таълимотига айланди, 9-асрда буддизм, 11-асрда даосизм устидан тўла ғалаба қозонди. Бунга, айниқса, Сун даври (960—1279)да не- оконфуцийчилик ривожланганлиги туфайли эришилди.

KONFUTSIY, Kun Futszi, Kun-szu,Kun Syu, Kun Chjunni (mil. av. taxm. 552 — Syuyfu sh., Xitoyning Shan`dun viloyati — 479) — qad. Xitoy faylasufi, konfutsiychilik asoschisi, siyosiy arbob. Kambag’allashib qolgan aristokrat va harbiylar oilasida tug’ilgan. 22 yoshida ta’lim berish b-n shug’ullanib, Xitoyning eng mashhur o’qituvchisi sifatida shuhrat qozongan. Konfutsiy o’zi ochgan maktabida 4 ta fan: axloq, til, siyosat va adabiyot o’qitilgan. 50 yoshida Konfutsiy siyosiy faoliyatini boshlab, Lu davlatida yuqori amaldor bo’lib xizmat qiladi. Fitnalar natijasida xizmatidan ketadi, 13 y. mobaynida Xitoyning turli o’lkalariga boradi, biroq u joylarda o’z g’oyalarini qo’llay olmagach, mil. av. 484 y. Luga qaytib keladi. Ta’lim berishdan tashqari qadimiy Xitoyning 5 ta mumtoz asari — «Shuts- zin», «Shitszin», «Itszin», «Yuetszin» va «Litszi»ni to’plash, tahrir qilish, tarqatish b-n shug’ullanadi. Konfutsiy ta’limoti uning «Lun` yuy» («Suhbatlar va mulohazalar») kitobida bayon etilgan. Bu kitob aslida Konfutsiyning fikrlari va suhbatlari asosida shogirdlari va izdoshlari tomonidan yaratilgan. Konfutsiy o’zi uchun, avlodlari, yaqin shogirdlari uchun alohida ajratilgan kabristonga dafn etilgan; uning uyi Konfutsiy ibodatxonasiga aylantirilgan, bu joy ziyoratgoh bo’lib qolgan.
KONFUTSIYCHILIK — Xitoydagi axloqiy-siyosiy ta’limot; keyinchalik eng ta’sirli 3 asosiy falsafiy-diniy oqimdan biri (daosizm va buddizm b-n birga). Konfutsiy asos solgan. KONFUTSIYCHILIK — Xitoydagi axloqiy-siyosiy ta’limot; keyinchalik eng ta’sirli 3 asosiy falsafiy-diniy oqimdan biri (daosizm va buddizm b-n birga). Konfutsiy asos solgan. Konfutsiychilikning ilk davomchilari — Men-szi (Mek Ke— mil. av. 371—289), Ven-szi (mil. av.6-a.), Xan` Fey-szi (mil. av. 233 y. v.e.), keyingi davrda Fan Chjen` (6-a.), Xan` Yuy (768—824) va b. Konfutsiychilik ta’limotida insonparvarlik (jen`), odob qoidalari (li), fazilat (de) tushunchasi muhim o’rin egallaydi. Insonparvarlik tushunchasiga ko’ra, odamlar axloqiy va ijtimoiy munosabatlarda yoshi ulug’, mavqei baland kishilarni xurmat qilishlari, podshohga sadoqatli bo’lishlari kerak. Odob qoidalari tushunchasiga ko’ra, u tufayli yuksak fazilatlar shakllanadi, jamiyat rivoj topadi, adolat tantana qiladi. Burchni ado etish tufayli inson kamolotga erishadi. Uning negizida «sen o’zing nimaga erishishni istasang, unga boshqalarning erishishiga ko’maqlash», «sen nimani orzu qilmasang, uni boshqalarga ravo ko’rma» kabi hayotiy tamoyillar yotadi.
«Buyuk ta’limot» va «O’rtalik haqida ta’limot» degan asarlarni Konfutsiy yozgan deb taxmin qilinadi. Bu kitoblarga ko’ra, odamlarning birgalikda oqilona yashashi tartibining muhim shartini 5 ta oddiy va buyuk fazilat tashqil etadi: donolik; insonparvarlik; sadoqat; kattalarni hurmat qilish; jasorat. Bu fazilatlar o’ziga va boshqalarga halollikni va chuqur hurmatni anglatadi. Faqat mumtoz va komil insonlargina bunday fazilatga ega bo’ladi.
Konfutsiychilikda ta’kidlanishicha, qonun inson manfaatlariga xizmat qilmog’i lozim. Qonun o’zgarishi b-n manfaatdorlik va manfaatsizlik tushunchalari ham boshqacha ma’no kasb etadi, inson faoliyatida tub o’zgarish ro’y beradi. O’tmishda o’rnatilgan tartibga sajda qilish yangi qonunlar ruhiga ziddir. Konfutsiychilikda jamiyatni boshqarishga katta e’tibor berilib, unga ko’ra, jamiyatni keragidan ortik, oddiy qonunlar b-n to’ldirib yubormaslik zarur. Xitoyda asrlar mobaynida Konfutsiychilikning turli maktablari yuzaga kelgan. Ular o’rtasida keskin kurash borgan.
Konfutsiychilik miloddan 1 -asrda davlat ta’limotiga aylandi, 9-asrda buddizm, 11-asrda daosizm ustidan to’la g’alaba qozondi. Bunga, ayniqsa, Sun davri (960—1279)da ne- okonfutsiychilik rivojlanganligi tufayli erishildi.


Download 442,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish