“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
375
УЎТ:631.4
АТМОСФЕРАСИ БОШҚАРИЛАДИГАН ГАЗ МУХИТИДА ХЎРАКИ УЗУМ
НАВЛАРИНИ САҚЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.
Шамшиев Жаъфар Абдусалимович.
Жиззах политехника институти ассистенти.
Абдусатторов Бахтиѐржон Абдуғоппор ўғли
Тошкент давлат аграр университети таянч докторанти.
Калит сўзлар
:
Дастлабки товар кўрсаткичлари,
пассив газ муҳити, салицил,
нисбий намлик, азот гази, фруктоза, компрессор.
Узум ― турли йўналишларда фойдаланиш мақсадида экиладиган, бутун дунѐ
бўйлаб кенг тарқалган қишлоқ хўжалиги маҳсулотидир. Узум меваси янгилигида
тўғридан-тўғри истеъмол қилиниши билан бир қаторда, қуритиб майиз тайѐрлаш,
қайта ишлаш орқали турли вино маҳсулотлари ѐки маззали мураббо ишлаб чиқариш
учун сифатли хом-ашѐ вазифасини ҳам бажаради. Ҳозирда бутун дунѐ бўйлаб 80
миллион тоннадан ортиқ миқдорда узум ҳосили етиштирилмоқда [1].
Меваларни ўзгартириладиган газ муҳитида сақлаш технологияси кейинги
йилларда қатор давлатларда кенг жорий қилинмоқда. Улар маҳсулотларни сақлаш
муддатини узайтириш билан бир вақтда сифатини, жумладан кимѐвий таркиби, таъми
ва хушбўйлигини дастлабки товар кўрсаткичлари даражасида сақлаш имконини
беради. Аммо бу технология анчагина техник мураккаблиги сабабли катта
миқдордаги харажатларни талаб қилади. Шунинг учун бошқа мева-сабзавотлар
қатори узумнинг баъзи навларинигина сақлашда қўлланилмоқда. Ўзгартириладиган
газ мухити таркибини яратиш усуллари қўйидагиларга бўлинади:
«Пассив» - газ муҳити таркибини ўзгартириш учун ѐпиқ ҳажмли ѐки
камераларда сақланаѐтган маҳсулотнинг ўзини нафас олишидан фойдаланилади.
«Актив» - ѐпиқ ҳажм ѐки камераларда сақлаш учун жойланган маҳсулотларга маълум
таркибда тайѐрланган газ аралашмаси махсус агрегат ва мосламалар ѐрдамида
юборилади. Газ муҳитининг керакли таркиби дарҳол юзага келмайди, балки
узумларнинг нафас олиш жадаллигига боғлиқ бўлиб, тахминан сақлашга қўйилгандан
0,5-1 ойдан кейин эришилади. Бу газ муҳитига тезда ѐки қисқа муддатда эришиш
мумкин. Аммо бу усул анча мураккаб ва қиммат [2].
Энг оддий ўзгартирилган газ муҳитига эришиш учун узум меваларини полимер
плѐнкаларга, жумладан полиэтилен плѐнкаларга қадоқлаш лозим. Бу усулни
қўллашда исроф миқдори камаяди ва маҳсулотнинг юқори товар сифатлилиги сақлаб
қолинади. Плѐнкадан фойдаланиб, маҳсулотни муваффақиятли сақлаш учун қўйидаги
шартларга амал қилиш зарур:
- Сақлаш объектларининг нав хусусиятларини ҳисобга олиш;
- Ҳавони ўтказувчанлигига қараб плѐнка ҳамда шунга муносиб мос ҳажмли
идишни тўғри танлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |