PISA таҳлиллари: Эстония энг юқори рейтингга эришган мамлакатлардан бири
Эстония PISA-2015 тадқиқотида математика, ўқиш ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича энг юқори рейтингга эга бўлган ўнта мамлакатнинг бири эди.
Бу муваффақият учун кичкина Болтиқбўйи давлати “Янги Финляндия” дея атала бошланди. Чунончи, 2015 йилда Эстония математика ва табиий фанлар бўйича Финляндиядан ўзиб кетди. Финляндиялик экспертлар 1990 йиллардаги таълим ислоҳотлари масалалари бўйича эстониялик ҳамкасбларига маслаҳатлар берди.Дарҳақиқат, бу мамлакатлар муваффақиятида қандайдир умумийлик бор: ҳар икки мамлакатда, онгли равишда қилинган ният бўладими ёки маданий хусусиятми, таълимдаги тенглик катта қадрият сифатида тан олинади. Бу яхши таъминланган ёки кам таъминланган оилалардан чиққан болаларнинг натижаларидаги минимал тафовутлар билан тасдиқланади.
Эстония таълим тизими муваффақиятлари сири
Эстонияда ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири бошқа мамлакатларга қараганда анча паст. Бу жиҳатдан Эстония ўқувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий мақоми ва уларнинг натижалари орасидаги боғлиқлик анча очиқ бўлган Австрия, Франция ва Германия каби мамлакатларга қараганда Канада, Гонконг ва Норвегияга яқинроқдир.
PISA-2015 натижалари юзасиданалоҳида эътиборга молик омил, бу – максимал даражага эришган ўқувчилар сони эмас, 3 муҳим йўналишнинг ҳар бирида паст кўрсаткичларга эга ўқувчилар сонининг камлиги.
Мажбурий таълим 7 ёшдан бошланади, 3-4 ёшли болаларнинг катта қисми давлат боғчаларига боради. Битта тарбиячига тўғри келадиган тарбияланувчилар сонининг нисбати Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти рейтинги бўйича ўртачанинг ярмини ташкил этади.
Ёш шкаласининг иккинчи учида – ўрта мактабни муваффақиятли тугатган кўп сонли ўқувчилар туради (саноати ривожланган мамлакатлар ичида энг юқори кўрсаткичлардан бири), буни ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳар бир ўқувчига кўрсатилаётган юқори даражадаги ишонч тасдиқлайди. Мустақилликка эришганидан сўнг Эстония марказлашмаган таълим тизимига ўтди ва мактабларга маълум даражада автономия, таълим дастури ва бюджет бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқи, ўқитувчиларни ишга олиш ва бўшатиш имконини берди.
Мактаб ёшидаги болалар сонининг қисқариши эстон таълим тизими етарли даражада контингент яшайдиган жойларда мактаблар бўлишини, шу билан бирга мактаб учун зарур бўлган контингент сонини назорат қилиши шартлигини талаб қилади.
Демографик таназзул эстон университетлари учун ҳам катта муаммога айланди. Энди улар сони камайиб бораётган абитуриентларнинг ҳар бири учун нафақат миллий олий ўқув юртлари, балки бошқа мамлакатларнинг университетлари билан ҳам рақобатлашишига тўғри келарди. Эстония компаниялари катта миқдорда битирувчилар етишмаслигидан хавотирга тушишганди.
Бундан ташқари, Эстониянинг педагог кадрлари Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо мамлакатлар билан қиёслаганда катта ёшли кадрлардир. Мактабга ёш мутахассисларни жалб этиш зарурати ўқитувчи иш ҳақининг бир мунча ошишига олиб келди.
Эстония, Шимолий Европа ва Болтиқбўйи давлатларида таълим давлат томонидан молиялаштирилади, таълимга хусусий инвестиция киритиш нисбатан кам. Шунга қарамасдан Эстония таълимга, масалан, Норвегиядек маблағ сарфламайди, мактабгача таълимда бир мунча кўп педагог бўлса-да, уларнинг маоши нисбатан кам. Эстониянинг ички ялпи маҳсулоти Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлар бўйича ўртачадан анча паст, шунинг учун ҳам унинг таълимдаги муваффақиятлари молиялаштиришга боғлиқ эмас.
Эстониянинг юқори натижаларга эришгани сабабларини тушуниш учун паст натижали ўқувчилар фоизини ўрганиб чиқиш лозим. PISA баҳолаётган 3 йўналишнинг ҳар биридаги юқори натижалар ҳақида гап борар экан, Эстония кўрсатган натижалар яхши, лекин уларни зўр деб бўлмайди. Рейтингда 1-ўринни эгаллаган Сингапурда 39,1 фоиз ўқувчилар максимал натижаларни кўрсатди, Эстонияда эса бу кўрсаткич атиги 20,4 фоизни ташкил этди.
Бироқ Эстония паст натижага эга ўқувчилар сонининг жуда камлиги билан лидерлик қилмоқда. Эстониялик 15 ёшли ўқувчиларнинг атиги 4,7 фоизи 3 йўналиш бўйича таянч даражадан паст кўрсаткични намойиш қилади. Бу рейтинг лидерлари – Финляндия, Гонконг, Сингапур ва Жанубий Корея орасидаги энг яхши натижа шунингдек, бу Германия ва АҚШдагига қараганда икки марта кам.
Do'stlaringiz bilan baham: |