Интеграл микросхемалар конденсаторлари Яримўтказгичли ИМС монокристалида конденсаторлар ҳосил қилиш учун р-n ўтишлар сиғимидан фойдаланилади. Аммо бундай конденсаторлар сиғимлари чекланган диапазонга (20÷200 пФ), паст температура барқарорликка (10-3 1/0C) ва параметрларнинг технологик тарқоқлигига (±30 %) эга. ИМСларнинг юпқа пардали конденсатори (2.6–расм) бундан юқорироқ хоссаларга эга: сиғимлари диапазони 1÷10000 пФ бўлган оралиқда ётади, температура барқарорлиги ±2,10-4 1/0С ни ташкил этади, параметрларнинг технологик тарқоқлиги ±10 % га тенг. Бундай конденсаторлар диэлектрик кўринишдаги уч қатламли структурадан ва унга пуркаш йўли билан кичик омли металл қопланган иккита юпқа пардали қопламадан иборат.
1.9-расм. Юпқа пардали конденсаторлар: 1,3-юқори ва пастки копламалар; 2-диэлектрик; 4-асос.
Ўзгармас сиғимли конденсаторлар
Ҳозирги замон радио қурилмаларида конденсаторлар кенг қўлланилмоқда. Электр конденсатор диэлектрик билан ажратилган икки ёки ундан кўп электродлар (қопламалар) дан ташкил топган тизим бўлиб, бунда диэлектрик қалинлиги қопламалар ўлчамларига нисбатан кичик. Электродларнинг бундай тизими ўзаро электр сиғимига эга бўлади. Электр конденсатор тайёр маҳсулот кўринишида электр занжирларда ишлатилади, яъни жамлаштирилган сиғим зарур бўлган пайтларда. Электр конденсаторларда диэлектриклар сифатида газлар, суюқликлар ва қаттиқ электр изоляцияли моддалар, шунингдек ярим ўтказгичлар хизмат қилади. Улар тебраниш контурларини ҳосил қилиш, электр занжирларини ажратиб қўйиш учун, шунингдек, фильтрларнинг элементи бўлиб хизмат қилади. Электр конденсатор қопламалари орасида газсимон ва суюқ диэлектриклар бўлганда қопламалар сифатида металл пластиналар тизими фойдаланилади, бунда пластиналар оралиғи доимий бўлади. Қаттиқ диэлектрик ҳолида электр конденсатор қопламалари юпқа металл фильтлардан тайёрланади ёки металл қатламлари бевосита диэлектрикка ётқизилади. Айрим турдаги электр конденсаторлар учун металл фольга сиртига (1 қоплама) диэлектрикнинг юпқа қатлами ётқизилади, 2-қоплама сифатида металл ёки ярим ўтказгич плёнка, у диэлектрик қатламига бошқа томондан ётқизилади ёки электролит (унга оксидланган фольга ботирилади) ишлатилади.
Конденсаторларни тафсивловчи асосий параметрлари:
1) сиғим номинал миқдори;
2) номинал миқдордан оғиши йўл қўйилган миқдор;
3) иш кучланиши;
4) тешиб ўтиш синов кучланиши;
5) изоляция қаршилиги ёки сизиш токи ҳисобланади.
Шунингдек, конденсатор диэлектригида бўладиган исрофни, ҳарорат ва намлик ўзгарганда сиғим миқдорининг турғунлигини тафсивловчи миқдорлар ҳам унинг муҳим параметрлари ҳисобланади.
Сиғим номинал миқдоридан оғишга йўл қўйилган миқдор конденсаторнинг аниқлик синфига боғлиқ бўлади. Кўп конденсаторларни қаршиликларга ўхшаб, уч аниқлик синфига бўлади:
1-синф номинал миқдордан оғиш ± 5 %;
2-синф номинал миқдордан оғиш ± 10 %;
3-синф номинал миқдордан оғиш ±26 %.
Конденсаторнинг иш кучланиши, унинг узоқ вақт нормал ишлашини таъминловчи кучланиш миқдорини кўрсатади. Иш кучланиш миқдори вольт билан конденсаторнинг устида кўрсатилган бўлади.
Синов кучланиши конденсаторнинг диэлектриги тешилмай маълум вақт (одатда бир минутдан ошмайди) чидаши керак бўлган кучланиш миқдорини кўрсатади. Конденсаторнинг устида, кўпинча, диэлектрикнинг тешилиши (материалининг ишдан чиқиши) бир неча секундда рўй берадиган тешиб ўтиш кучланишини миқдори кўрсатилади.
Изоляция қаршилиги келтирилган маълум миқдордаги кучланишда конденсаторнинг «сезувчи» ток миқдорини тавсифлайди.
Изоляция қаршилиги одатда МегаОм ёки МОм/мкф да ифодаланади. Изоляция қаршилигининг миқдори конденсатор корпусида кўрсатилмайди, лекин уни юқори сезгир Омметр билан ўлчаш мумкин.
Ўзгарувчан ток конденсатор орқали ўтганда диэлектрикда ток қисман исроф бўлади, бу конденсаторни қизишга олиб келади. Ташқи муҳитнинг ҳарорати ва намлиги ўзгарганда сиғим миқдори ҳам ўзгаради, чунки конденсатор пластинкаларининг ўлчами ва диэлектрикнинг сингдирувчанлиги ҳам ўзгаради.
Конденсаторнинг тузилиши шундай бўлиши керакки, натижада сиғим ўзгаришлари жуда оз бўлсин.
Конденсаторлар ўзгармас ва ўзгарувчан сиғимли бўлади. Ўзгарувчан сиғимли конденсаторда сиғимни маълум оралиқда текис ўзгартириш мумкин.
Конденсатор сиғимини оз оралиқда ўзгартириш учун ярим ўзгарувчан (созловчи) конденсаторлар ҳам мавжуд бўлиб, улар аппаратурани созлашда ишлатилади.
Конденсаторлар ҳаво диэлектрикли, қаттиқ диэлектрикли (қоғозли, слюдали, керамикали) ва электролитли (қуруқ ва нам) бўлиши мумкин.
Ўзгармас сиғимли конденсаторларнинг асосий турларини тавсифини кўриб ўтамиз.
Қоғозли конденсаторлар(1-расм) паст частоталарда фильтрлаш, блокировкалаш ва ўтиш конденсаторлари сифатида ишлатилади. Бу конденсаторлардаги диэлектрик—махсус модда шимдирилган қоғоздир.
1-жадвалда қоғозли конденсаторларнинг параметрлари ҳақида асосий маълумотлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |