Microsoft Excel дастурида матнлар – бу рақамлар, бўш жойлар, ва бошқа белгилардан иборат бўлган ихтиёрий кетма-кетликдир. Киритилаётган маълумотларимиз ячейкага сиғмаган ҳолда сиғмай қолган қисми экран ячейкасининг ўнг қисмига ўтказилади (агар у бўш бўлса). Бундай ҳолларда қуйидаги қуйидаги усуллардан фойдаланиб, ячейка кенглиги ва баландлиги ўзгартириш мумн. Бир неча сўздан иборат ва ячейкага сиғмай қолган матнни кўриш учун “Формат Ячейки” ичида(Бунинг учун сичқонча кўрсаткичини керакли ячейка устига йўналтириб сичқончанинг ўнг тугмачасини бир марта босилса, буйруқлар руйхати пайдо бўлади, шулар ичидан буйрук танлаб олинади) “Выравнивение” буйруқларини танлаш “птичка” (қушча) белгисини “переносить по словам” (бўғин кўчириш) деган ибора устига жойлаштириш керак. Ячейкадан Янги сатрни бошлаш учун Alt+Enter тугмаларини босиш керак.
УСТУННИ КЕНГЛИГИНИ ва ҚАТОРЛАР БАЛАНДЛИГИНИ ЎЗГАРТИРИШ.
Бир ёки бир неча устун кенглиги ўзгартириш усулларини қараб чиқамиз. Бунинг учун ўзгартириш керак бўлган устунларни белгилаб олиш керак. Улар бир хил узунликдаги ячейкалар бўлиши лозим.
Сичқонча кўрсаткичини устуннинг ўнг чегара чизиғига олиб келиб, устуннинг кенглигини кераклигича узайтириш. Бу сичқончанинг чап тугмачасини босилган ҳолатда (бармоқни қўйиб юбормасдан) амалга оширилади.
Устуннинг ўнг чегарасини сичқонча кўрсаткичини олиб келиб, сичқончанинг чап тугмачасини икки марта тез-тез босилса, киритилаётган қаторнипнг энг узун маълумоти сиғадиган устун кенглиги автоматик равишда танланади.
Қаторларга маълумотларни киритиш учун унинг шрифтига яъни киритилаётган белгиларнинг ўлчамига боғлиқ бўлади. Бу Microsoft Excel дастурида қаторларнинг баландлиги киритилаётган маълумотларнинг қандай ўлчамдаги шрифтда ёзилганлигига қараб автоматик равишда ўзгариб боради. Бундан ташқари қаторлар баландилиги юқоридаги устунлар кенглигини ўзгартирган каби қатор бошининг пастки чегарасини сичқончанинг чап тугмачасини қўйиб юбормасдан пастга юқорига ўзгартириб қатор баландлигини ўзгартириш мумкин.
ЖАДВАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ
Жадвал билан ишлашдан олдин жадвални чизиб олиш зарур бу осон, олдин биз чизмоқчи бўлган жадвалимизни чамалаб оламиз, яъни устун ва қаторлар сонини аниқлаб оламиз. Шундан кейин бизга керак бўлган ҳудудни ажратиб оламиз. Бунинг учун клавиатурадаги Shift тугмачасини босиб турган ҳолда стрелкаларни зарур томонга йўналтирамиз. Бу белгилаган ячейкаларимиз қора рангда бўлади ва фақат ячейкалар буйруқ бериш мумкин, ажратиб кўрсатишни бекор қилсакгина (Shift тугмасидан бармоқни қўйиб юбориб стрелкани босиш кифоя) бошқа ячейкаларга буйруқ беришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |