DWDMнинг оптик мултиплексор ва демултиплексорларини ишлаш принципи
DWDM стандарти
Тизим сатхи
|
Хажми, Гбит/с
|
100 (2.5 Гбит/с дан 40 та канал)
|
Формат
|
ОС – 48 (STM-16)/ ОС- 48/ х STM-16
|
Частотавий режаси
|
50 ГГц
|
Мумкин бўлган конфигурацияси
|
5 секция 25 дб (500 км)
2 секция 33 дб (240 км)
|
Хатолик пайдо бўлувчи тизимли частота
|
<10-15
|
Канал интерфейси
|
Формат
|
Қисқа/оралиқ масофа STM-16/Г.957 1-16& С.16.1 офис ичидаги иловалар
|
Кириш сигнал сатҳи дб
|
-18 дан -3 гача
|
Чиқиш сигнал сатҳи дб
|
-5 ± 0.5
|
Киритиладиган нурланишнинг тўлқин узунлиги, нм
|
1250-1600
|
Тармоқни бошқариш
|
Бошқарув тизими
|
WaveWatchTM CIENA нинг SNMP ёки TMN маҳсулоти
|
Стандарт интерфейси
|
VT100(TM) асинхрон RS-232, Telnet, ITU TMN, TL-1, SNMP орқали узокга уланиш
|
Каналларнинг ишга қобилиятлик мониторинги
|
SDH сарлавҳасидаги B1 орқали каналнинг битли хатолиги, ҳар бир каналдаги оптик кувват назорати
|
Узоқдаги интерфейслар
|
RS-422/X.25 (TL-1 интерфейс), IP/802.3 10 Base 10Base-T орқали
|
Оптик хизмат канали
|
2.048 Мбит/с 1625 нм ли тўлқин узунликда
|
Таъминот бўйича характеристика
|
Таъминот кучланиши, В, доимий ток
|
-4 дан -58 гача
|
40 каналнинг талаб қиладиган қуввати, Вт
|
Типик 800, 1-устун (максимум) 925;
Типик 1000, 2- устун, (максимум) 1250
|
Савол ва топшириқлар
1. ИКМ негизидаги маълумот узатиш тизимларида мультиплекслаш жараёнларини ёритинг
2. Плезиохрон рақамли узатиш тизимларининг турларини ёритинг
3. Плезиохрон рақамли иерархиянинг камчиликлари.
4. Синхрон рақамли иерархиянинг (SDH) оптик толали алоқа тизимлари ва уларнинг афзалликлари.
5. Синхрон рақамли иерархия тизимларининг тузилиши.
6. СРИда сигналларни умумий мултиплексорлаш схемаси.
7. Синхрон рақамли иерархия оқимларининг шаклла-ниш схемасини тушунтиринг.
7. SONET ва DWDM узатиш тизимларининг имкониятларини ёритинг
20, 21 -маърузалар: Клиент – сервер архитектуралари.Клиент – сервер ва peer to peer архитектуралари ва уларнинг тузилиши
Режа:
Клиент-сервер технологиясининг функ-ционал вазифалари
Клиент-сервер технологиясининг архитек-туралари
Peer to peer архитектуралари ҳақида тушунчалар
"Клиент-сервер" архитектурасининг жорий этилиши оқибатида ахборотларни қайта ишла-нинг тақсимланган тизимлари пайдо бўла бошлади.
Маълумотлар омбори ва улардан фойдалана олиш кодини алоҳида серверлар кўринишида ажратиш имкони яратилди, шунингдек, ҳисоблашлар мэйнфреймли компьютер моделининг кўп авзалликлари ўзлаштирилди.
Маълумотлар омбори сервери “клиент-сервер" тизимининг асосий компоненти ҳисобланади. У маълумотларни бошқариш бўйича барча ҳаракатлар комплексини амалга оширади.
Унинг функционал вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
локал тармоқ компьютерида ишлайдиган клиент иловаларидан олинган маълумотлар ва мета маълумотларни танлаш ва ўзгартиришга йўналтирилган сўровларини бажариш;
маълумотларни сақлаш ва заҳира нусха кўчириш;
маълумотлар омборидаги маълумотлар узатилишининг яхлитлигини сақлаш;
фойдаланувчилар ҳуқуқлари ва имтиёзларини текшириш асосида маълумотларга муаллифлаштирилган ҳолда киришни таъминлаш;
операцияларни протоколлаштириш ва транзакциялар журналини юритиш
Бу архитектуранинг бошқа авзаллиги серверда бизнес-қоидаларни (масалан, узатилиш яхлитлиги ёки маълумотлар қийматларига қўйиладиган чегаралашларнинг қоидалари) сақлаш имконияти ҳисобланади, бу умумий маълумотлар базасидан фойдаланадиган турли Клиент иловаларида кодни такроран ишлатилишига йўл қўйилмаслигига имкон беради.
Клиент-сервер" архитектурасини монолит архитектурадан бош фарқи тизимни иккита аниқ ажратилган стандарт даражаларга бўлиниши ҳисобланади:
маълумотларни ташкил этиш ва сақлаш даражаси (файллар системасини ёки маълумот базаларини шакллантирадиган жараёнлар) - бу серверлар;
маълумотларга кириш ва қайта ишлаш даражаси (хизматларга (серверларга) сўровлар билан мурожаат қилиб, сервердан жавобини кутишни ташкил этадиган жараёнлар) – мижозлар (клиентлар), деб номланади.
Клиент-сервер доирасидаги ўзаро муносабат синхрон ва асинхрон бўлиши мумкин.
Биринчи ҳолатда клиент ўз сўрови серверда бажарилишини кутади ва ўз компьютерида бошқа ишлар билан шуғулланмайди;
иккинчисида – клиент серверга сўров юборади ва сервердан жавоб келишини кутмасдан ўзи олдин бажараётган ишини давом эттираверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |