Рақамли иерархия теезлиги
|
|
|
Америка
|
CCITT (Европа)
|
Тезликни белгила- ниши
|
Овозли канал-лар сони
|
Канал-лар сони
|
Тезлик, Мбит/с
|
Овозли канал- лар сони
|
Аввалги даражадаги каналлар сони
|
Тезлик, Мбит/с
|
DS-0
|
1
|
1
|
64
Кбит/с
|
1
|
1
|
64
Кбит/с
|
DS-1
|
24 T1
|
24
|
1,544
|
30 E1
|
30
|
2,048
|
DS-2
|
96 T2
|
4
|
6,312
|
120 E2
|
4
|
8,488
|
DS-3
|
672 T3
|
7
|
44,736
|
480 E3
|
4
|
34,368
|
DS-4
|
4032 T4
|
6
|
274,176
|
1920 E4
|
4
|
139,264
|
PDH тизимларининг камчиликларини
PDH тизимларининг камчиликларини кўриб чиқамиз:
плезиохрон рақамли иерархия тизимларининг узатиш тезликлари 2048, 8448, 34368, 139264 кбит/сга тенг;
биринчи ва бошқа сатҳдаги рақамли оқимларни бирлаштиришда тезликларни созлаш учун қўшимча битлар қўлланилади. Бундай мултиплексорлаш кўп каналли юқори тезликли сигналларни ҳосил қилишни қийинлаштиради;
PDH тизимларида юқори тезликли рақамли оқимдан паст тезликли рақамли оқимни тўғридан-тўғри ажратиб олиш имкони йўқ. Бунинг учун линия сигналини бир неча бор ўзгартириш керак. Буларни амалга ошириш учун бир қанча мултиплексорлар тўплами керак бўлади. Бу эса, ўз навбатда, тизимни эксплуатация қилишни, хизмат кўрсатишини қийинлаштиради ва узатиладиган ахборот сифатига таъсир кўрсатади.
рақамли коммутация учун керакли бўлган синхронизация биринчи сатхдаги сигналлардагина бажарилади, юқори сатхдаги рақамли сигналлар синхрон эмас;
PDH тизимлари турли типдаги кабеллар, аcосан мис ўтказгичли кабелларни қўллаш учун мўлжалланган. Линия трактидаги узатиш тезлиги ва кодлар, кабелнинг ишлаш шартини белгилайди. Бу параметрлар стандартлашмаган ва турли ишлаб чиқарувчиларда турличадир;
тизимда кўпгина ўзгартиришлар (блокларни ўзгартиришлар ёки ёқиб улашлар) қўл ёрдамида амалга оширилади;
бошқарув ва назорат қилиш қийин, бунинг учун қўшимча бошқарув тармоғи ва тизимни ташкил қилиш керак;
PDHнинг яна бир аcосий камчилиги, тармоқни автоматик назорат қилиш ва бошқарувнинг деярли йўқлиги. Буларсиз юқори сифатли хизмат кўрсатувчи ишончли тармоқни ташкил қилиш мумкин емас. PDHда унча катта бўлмаган хажмда бундай воситалар мавжуд, лекин улар стандартлашмаган. Шу сабабли хар хил ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган назорат ва бошқарув тизимлари бир-бири билан чиқиша олмайди.
Телекоммуникация тармоқларида фойдаланиладиган рақамли узатиш тизимлари ма'лум иерархия асосида ташкил қилинади, у қуйидаги асосий талабларни қаноатлантириши керак:
аналог, дискрет ва рақамли сигналларнинг барча турларини РУТнинг каналлари ва тактлари орқали узатилишини;
сигналларга иерархиянинг турли босқичларида ишлов бериш ва уларни узатиш тезлигининг тегишли карралилигини;
узатилаётган рақамли оқимларни энг оддий ҳолда бирлаштириш, бўлакларга бўлиш, ажратиб олиш ва транзитлашнинг мумкинлигини;
РУТ нинг параметрларини мавжуд бо'лган ва келажакда бо'ладиган йўналтирувчи тизимларнинг тавсифларини ҳисобга олган ҳолда танланишини;
Бир турдаги маълумотларнинг сигналлари узатилаётганда РУТ нинг о'тказиш қобилятидан энг яхши ҳолда фойдаланиш кераклигини. РУТ иерархиясининг шаклланиши компонентлар деб аталувчи паст тартибли рақамли оқимларни ягона рақамли оқимга бирлашиши асосида амалга ошади, буни гуруҳли ёки агрегат рақамли оқим дейилади.
РУТ (рақамли узатиш тизимлари)нинг иерархия усулида тузилиши, канал ҳосил қилувчи қурилмаларни такомиллаш-тириш, тайёрлаш жараёнини энгиллаштириш, техникасидан фойдаланувчи қурилмаларни яратиш имконини беради.
Ҳозирги пайтда РУТларнинг уч иерархия тури кенг тар-қалган: Европа, Шимолий Америка ва Япония. Европа иерархияси ИКМ-30 туридаги бирламчи рақамли узатиш тизимларига асосланган. Бунда аналог-рақамли қурилма ҳар бирининг ўтказувчанлик қобилияти 64 кбит/с га тенг бўлган 30 та канални шакллантиради.
Плезиохрон рақамли иерархия (ПРИ) тезликларнинг уч стандар-тини ўз ичига олади. Шимолий Америка стандарти деб аталувчи биринчи стандартда (АҚШ ва Канадада қабул қилинган) БРО (бирламчи рақамли оқим) (ёки Digital of Level 1) тезлиги 1544 кбит/с га тенг қилиб танланган.
РУТ иерархиясининг турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |