1.3. CorelDRAW график редактори.
Вектор графикасига тегишли бўлган CorelDRAW график
редактори график тасвирларни яратиш ва қайта ишлашнинг катта
имкониятлари жамланмасига эга бўлиб, қулай интерфейс ва юқори
сифатли тасвир олиш имконига эга. Дастурда яратилган ҳар бир
тасвир бир ёки бир неча объектлардан ташкил топади, улар бир
бирини давом эттириши, тўлиқ ёки қисман бир – бири устига
тушиши натижасида тасвир хосил қилинади. Бу дастурда олдин
растрли графикада тайёрланган тасвирлар билан ишлаш мумкин,
шундай қилиб, бу дастур билан ишлашнинг асосий кўринишларини
санаб ўтамиз:
Оддий геометрик фигураларни ҳосил қилиш, эркин эгри
ва синиқ чизиқларни чизиш;
Матнларни қўйиш ва уларни форматлаштириш;
Ҳохлаган объетни қайта ишлаш, контур ранги ва
бўёғини ўзгартириш, объект шаклини ўзгартириш;
Тайёр тасвир ёки олдин тайёрланган иллюстрацияларни
ҳужжатга қўйиш;
Ҳар хил бадиий эффектларни қўллаш;
Керакли объектларни зарур жойга кўчириш.
CorelDRAW
дастурининг
ишчи
ойнаси
бошқа
дастурларникидан унчалик кучли фарқ қилмайди, дастур ишга
тушгач монитор экранида дастурнинг бошланғич диалог ойнаси
пайдо бўлади. (74 – расм).
74 – расм. CorelDRAW дастурининг ишчи ойнаси.
Дастур ишчи ойнаси қуйидагилардан иборат: 1 – дастур
сарлавҳаси, 2 – қаторлар менюси, 3 – стандарт панел, 4 – атрибутлар
панели, 5 – буриш чизиқлари ойнаси, 6 – асбоблар блоки, 7 – бетлар
навигатори, 8 – ранглар палитраси, 9 – ҳолат қатори, 10 – вертикал
ва горизонтал чизғичлар.
Бу дастурдаги энг мураккаб тасвирлар оддий объектлардан
ташкил топади. Шунинг учун ҳар хил векторли объектлар яратиш
технологиясини билиш зарур, кейинчалик улар қайта ишланади ва
керакли тасвир қўлга киритилади. Вектор графикасининг ишлаш
принципи бошқа дастурларда ҳам худди шунақа, аввал содда
элементлар яратилади ва кейин мураккаб тасвирлар яратилиб, қайта
ишланади.
Вектор форматидаги ҳар бир тасвир бир неча таркибий қисмдан
иборат бўлади, уларни бир бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда
ўзгартириш имконияти мавжуд. Бу қисмлар объект деб аталади. Бир
неча объектларни комбинациялаш йўли билан янги объектлар
яратилади, шунинг учун объектлар мураккаб кўринишга эга бўлади.
Ҳар бир объектнинг ўлчами, қиялиги, ранги ва жойлашган ўрни
компьютер хотирасида рақамли кўринишда сақланади. Шу сабабли
тасвирни оддий математик операциялар ёрдамида масштабини
ўзгартириш мумкин, яъни график элемент параметрларини масштаб
коэффициентига кўпайтириш йўли билан тасвир масштабини
ўзгартириш мумкин. Бу ҳолда тасвирнинг сифати ўзгармайди.
Вектор графикасидан фойдаланиш вақтида тасвирнинг катта
кичиклиги аҳамиятга эга эмас. Битта шартли белги элементи устида
ишланса ҳам икки метрли транспарант устида ишланса ҳам тасвир
билан ишлаш бир ҳил бўлади. Тасвирни ҳохлаган вақтимизда
ҳохлаган ўлчамга сифатини ўзгартирмасдан алмаштиришимиз
мумкин.
CorelDRAW дастурининг охирги версияларида яратилаётган
объектларнинг янги тури пайдо бўлди, булар автофигуралар бўлиб,
улар тасвир яратиш жараёнини янада осонлаштиради.
Яна бу дастур белгилар кутубхонасига эга бўлиб, бу кутубхона
моҳирона чизилган белгилар жамланмасидан иборат. Бу белгилар
табиий ресурслар, атроф – муҳит, фан, техника ва транспорт
йўналишларини ўз ичига олади. (75 – расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |