КОМПЪЮТЕР ГРАФИКАСИ АСОСЛАРИ ВА ТЕХНИК
МОСЛАМАЛАРИ
Комъпютер графикасида ҳар хил масалаларни ечишда график
маълумотларни киритиш, қайта ишлаш, сақлаш ва нашрдан
чиқариши билан боғлиқ турли техник мосламалар талаб қилинади.
Техник мосламаларни танлаш вақтида тасвир тури, яъни унинг
растрли ёки векторли эканлиги инобатга олиниши керак, чунки бу
катта аҳамиятга эга.
Комъпютер графикаси соҳасида ҳар хил типдаги тасвирларни
қайта ишлаш, сақлаш учун жуда кўп турдаги техник мосламалар
ишлатилади ва уларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиш
мумкин:
- киритиш мосламалари – тасвирларни рақамли кўринишга
ўзгартириш, яъни координата нуқталари ёки пикселларга
айлантириш учун керак бўлади;
- сақлаш мосламалари – оператив хотира, яъни лазер дисклар,
флеш карталар;
- қайта ишлаш – процессор ва махсус дастурий таъминот;
- чиқариш мосламалари – қайта ишланган график маълумотни
физик асосга, қоғоз ёки пластикка нашр қилиш.
Катта қизиқиш билан киритиш ва чиқариш мосламалари
тўғрисида гапириш мумкин, шунинг учун бу мосламалар ва
уларнинг ишлаш принциплари тўғрисида тўхталамиз. Графикада
ишловчи компъютер уйда ва офисда ишлайдиган компъютерлардан
қувват жиҳатидан кучли бўлиши керак. Аввало унда хотира
ҳажмининг кўп бўлиши ва қаттиқ диск ўлчамларининг катта
бўлишига эътибор бериш керак. Чунки график файллар жуда кўп
жойни эгалайди. Оператив хотира ҳажмининг энг кичик ўлчами 128
мегабайт бўлиши керак, 256 мегабайт хотира эса график файллар
билан ишловчи компъютер учун яхши меъёр ҳисобланади. Қаттиқ
диск ҳажми эса минумум 20 гегабайт бўлиши керак. 5 гегабайтли
диск билан ҳам ишласа бўлади, лекин жой камлиги учун доим эски
тасвирларни ўчириб ташлашга тўғри келади.
Компъютерда СD–DVD ёзиш мосламаси ва USB бўлиши шарт.
Чунки, чизмаларни бир компъютердан бошқасига олиш зарурияти
туғилиши табиий. Процессор тез ишлайдиган бўлиши керак.
Видеоадаптер (видео карта) замонавий ва мукаммал бўлиши керак.
У керакли кадрлар ўзгариши частотасини қўллай олиши керак. Ҳар
бир компъютерда монитор бош компонентлардан бири ҳисобланади,
айниқса тасвирлар билан ишлаганда. Монитор ўлчами минумум 17
дйюм бўлиши керак. 19–21 дйюм ўлчамли монитор графика билан
ишлашда жуда қулай ҳисобланади. Бундан ташқари, мониторлар
1024 нуқтада 1280 та нуқтанинг жойлашувини таъминлаши керак.
1200 нуқтада 1600 нуқтани тасвирловчи монитор графика учун
қулай ҳисобланади. Ранглар тиниқлиги минимум 16 бит, энг мақбул
вариант эса 32 бит бўлиши керак, яъни бир вақтнинг ўзида 64
мингдан 16 миллионгача рангларни тасвирлай олиши керак.
Янгиланиш частотаси эса 85 Гц дан кам бўлмаслиги керак. Бу
кўзнинг толиқишини олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |