Тенгламанинг 2 ла томонидаги атомлар сонини тенглаштириш учун, ярим реакциянинг чап томонига 8H ни киритамиз, у ҳолда ўнг томонига 4Н2О ни ёзиш керак бўлади: MnO4-8HMn24H2O. Буларнинг зарядлари сонини тенглаштириш учун тенгламанинг чап томонига 5 та электрон киритилади: MnO4-8H5e-Mn24H2O/5*1=5 (4) MnO4-8H5e-Mn24H2O Кўриниб турибдики, қабул қилинган электронлар сонини аниқлаш учун реакцияга киришувчи моддаларнинг оксидланиш даражаси, валентлиги ҳақидаги маълумот керак бўлади. Fe2 нинг ярим реакцияси (3) тенгламадагидан фарқ қилмайди, аммо олган ва берган электронлар сонини тенглаштириш учун (3) ярим реакцияни 5 га купайтириш керак: Fe2Fe3e-=1/*5=5 (4/) 5Fe25Fe35e- (5) (4) ва (5) ларни ҳадлаб қўшсак қуйидаги ҳосил бўлади: МnO4- 5Fe28HMn25Fe34H2O (6)
Одатда ярим реакцияларни бирини 2-чисининг тагига ёзилади ва тенгламанинг ўнг томонига вертикал чизиқ чизилиб ҳар ярим реакциянинг тўғрисига кўпайтувчи кўрсатилади. Ҳамма олган ва берган электронлар сонини тенглаштириш учун ярим реакциядаги стехиометрик коэффицентларга кўпайтирилади. Кўриб ўтилган мисолда у қуйидагича ёзилади:
MnO4-5Fe28HMn25Fe34H2O
2KMnO410FeSO48H2SO42MnSO45Fe2(SO4)38H2O+K2SO4
80=80 M=158 Эf=М/е-=158/5=31,6 г/экв-мол 158/1=158
MnO4-8H5e-Mn24H2O
5*1=5
Fe2Fe3e-
1*5=5
Оксидланиш-қайтарилиш потенциаллари. m=ЭIt/nF фарадей
Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини ярим реакцияга бўлиш, электронлар узатилиши тушунчасини ёки стехиометрик коэффициентларни танлашни осонлаштиридиган формал қабул қилингангина бўлмай, балки тўлақонли физикавий моҳиятга хам эгадир. Ҳар бир ярим реакциянинг компонентларини алоҳида-алоҳида идишларга жойлаштириб уларни туз кўприги билан (КСl эритмаси билан ҳўлланган ингичка филтр қоғози ёки КСI эритмаси тўлдирилган U-симон шиша най туташтирилади. Агар ҳар бир идишдаги эритмага инерт электродлар (Рt пластинкаси, ёки симлари) туширилса ва уларни гальванометр ёки потенциометр орқали уланса: у ҳолда асбоб электр токи борлигини кўрсатади.
Ташқи занжирдан Рt симлари ва гальванометр орқали Fe2 дан Се4 га электронлар ўтади ва оксидланиш-қайтарилиш реакцияси бошланади.
Маълум вақтдан кейин Fe2нинг тузи эритмаси солинган идишдан Fe3ионлари борлигини аниқлаш мумкин. Бундай қурилмани гальваник элемент дейилади, эритма ва Рt пластинкаси тутган ҳар бир идишни «электрод» ёки «Ярим элемент» дейилади. Гальваник элементда кимёвий реакцияни амалга ошириш жараёнида кимёвий энергия электр энергиясига айланади. Гальваник элементнинг Э.Ю.К. и берилган қайтарувчи электронларининг оксидловчига ўта олиш қобилиятини характерлайди.
Э.Ю.К. иккита электрод потенциаллари орасидаги фарқни ифодалайди:
Э.Ю.К.Е1-Е2 (7)
Е1- оксидловчи электрод потенциали
Е2- қайтарувчи электрод потенциали
Ҳар бир ярим элемент берилган модданинг оксидланган ва қайтарилган шакллари системасини ифода этади. Бу системани редокс-система ёки оксидланиш-қайтарилиш жуфти, редокс жуфти ҳам дейилади. Бундай жуфтларга мисол сифатида:
Fe3/ Fe2,Се4 Се3, МnO4-/ Mn2, Sn4/ Sn2 ва ҳоказоларни келтиришимиз мумкин.
Редокс сўзи лотинча reductio(қайтарилиш) ва oxydatio(оксидланиш) дир. Ҳар бир алоҳида олинган жуфтнинг потенциалини ўлчаш мумкин эмас. Аммо ҳар бир ярим элементни шартли стандарт қилиб қабул қилинган битта электродга нисбатан потенциалини ўлчаш мумкин. Бундай электрод сифатида стандарт водород электроди қабул қилинган.