14.Хозирги кунда информацион тизимларда ишлатиладиган маълумотлар базаларининг кандай турларини биласиз ? Компьютерда маълумотлар базаларини программалаш хакида нималарни биласиз ?
Маълумотлар базаси – ЭҲМ хотирасига ёзилган маълум бир структурага эга, ўзаро боғланган ва тартибланган маълумотлар мажмуаси бўлиб, у бирор бир объектнинг хусусиятини, ҳолатини ёки объектлар ўртасидаги муносабатни маълум маънода ифодалайди. МБ фойдаланувчига структуралаштирилган маълумотларни сақлаш ва ишлатишда оптимал қулайликни яратиб беради.
Маълумки маълумотларни киритиш ва уларни қайта ишлаш жараёни катта ҳажмдаги иш бўлиб кўп меҳнат ва вақт талаб қилади. МБ билан ишлашда ундаги маълумотларнинг аниқ бир структураги эга бўлиши, биринчидан фойдаланувчига маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш жараёнида ундаги маълумотларни тартиблаштириш, иккинчидан керакли маълумотларни излаш ва тез ажратиб олиш каби қулайликларни туғдиради. МБ тушунчаси фанга кириб келгунга қадар, маълумотлардан турли кўринишларда фойдаланиш жуда қийин эди. Бугунги кунда турли кўринишдаги маълумотлардан замонавий компьютерларда биргаликда фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш масаласи ҳал қилинди. Компьютерларда сақланадиган МБ махсус форматга эга бўлган муайян тузилмали файл бўлиб, ундаги маълумотлар ўзаро боғланган ва тартиблангандир.
Демак, маълумотлар базаси деганда маълум бир структурада сақланадиган маълумотлар тўплами тушунилади. Бошқача қилиб айтганда МБ - бу маълум берилган аниқ бир структурага эга бўлган маълумотларни ўз ичига олувчи махсус форматга эга бўлган файлдир. Маълумотларни структуралаштириш - бу шунчаки маълумотларни тасвирлашда қандайдир мосликни киритиш усулидир. Одатда МБ маълум бир объект соҳасини ифодалайди ва унинг маълумотларни ўз ичига олади, уларни сақлайди ва фойдаланувчига маълумотларни қайта ишлашда ундан фойдаланиш имконини яратиб беради.
Маълумотлар базаси–бу маълум бир предмет соҳасига оид тизимлаштирилган(структуралаштирилган) маълумотларнинг номланган тўпламидир.
Маълумотлар базаси тушунчаси майдон, ёзув, файл (жадвал) каби элементлар билан чамбарчас боғлиқ (1-расм).
Майдон-бу маълумотларни мантиқий ташкил этишни элементар бирлиги бўлиб, у ахборотни энг кичик ва бўлинмас бирлиги бўлган реквизитга мос келади. Майдонни тасвирлаш учун қуйидаги тавсифлардан фойдаланилади:
Майдон номи, масалан, фамилияси, исми, туғилган сана, лавозими, иш стажи, мутахассислиги.
1.2 - расм. Маълумотлар базаси тузилмасининг асосий элементлари
Do'stlaringiz bilan baham: |