Компьютерларни кандай турларини биласиз ? Компьютер авлодлари хакида кандай маълумотга эгасиз ?



Download 2,59 Mb.
bet33/90
Sana23.07.2022
Hajmi2,59 Mb.
#845125
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   90
Bog'liq
javoblar informatika

Жуда хавфли вирусларга ахборотнинг махфийлигини бузилишига, йўқ қилинишига, қайтарилмайдиган турланишга (шифрлаш ҳам шу қаторда) ҳамда ахборотдан фойдаланишга тусқинлик қилувчи ва натижада аппарат воситаларнинг ишдан чиқишига ва фойдаланувчилар соғлигига шикаст етишига сабаб бўлувчи вируслар киради.
Ишлаш алгоритмининг хусусиятлари бўйича вирусларни иккита синфга ажратиш мумкин.
тарқалишида яшаш маконини ўзгартирмайдиган
тарқалишида яшаш маконини ўзгартирадиган.
Яшаш маконини ўзгартирмайдиган вируслар ўз навбатида иккита гуруҳга ажратилиши мумкин.

  • вируслар-«йўлдошлар» (companion),

  • вируслар-«қуртлар» (worm).

Вируслар-«йўлдошлар» файлларни ўзгартирмайди. Унинг таъсир механизми бажарилувчи файлларнинг нусҳаларини яратишдан иборатдир.
Вируслар-«қуртлар» тармоқ орқали ишчи станцияга тушади, тармоқнинг бошқа абонентлари бўйича вирусни жўнатиш адресларини ҳисоблайди ва вирусни узатишни бажаради. Вирус файлларни ўзгартирмайди ва дискларнинг юклама секторларига ёзилмайди. Баъзи бир вируслар-«қуртлар» дискда вируснинг ишчи нусхасини яратади, бошқалари фақат ҳисоблаш машинасининг асосий хотирасида жойлашади.
Алгоритмларнинг мураккаблиги, мукаммалик даражаси ва яшириниш хусусиятлари бўйича яшаш маконини ўзгартирадиган вируслар қуйидагиларга бўлинади:

  1. талаба вируслар;

  2. «стелс» вируслар (кўринмайдиган вируслар);

  3. полиморф вируслар.

Талаба-вируслар малакаси паст яратувчилар томонидан яратилади. Бундай вируслар, одатда, резидент бўлмаган вируслар қаторига киради, уларда кўпинча хатоликлар мавжуд бўлади, осонгина танилади ва йўқотилади.
«Стелс» вируслар малакали мутахасислар томонидан ярятилади. «Стелс»-вируслар операцион тизимнинг шикастланган файлларга мурожаатларини ушлаб қолиш йўли билан ўзини яшаш маконидагилигини яширади ва операцион тизимни ахборотнинг шикастланмаган қисмига йўналтиради. Вирус резидент ҳисобланади, операцион тизим программалари остида яширинади, хотирада жойини ўзгартириши мумкин. «Стелс» - вируслар резидент антивирус воситаларига қарши таъсир кўрсата олиш қобилиятига эга.
Полиморф вируслар ҳам малакали мутахасислар томонидан яратилади, ва доимий танитувчи гурухлар-сигнатураларга эга бўлмайди. Оддий вируслар яшаш маконининг захарланганлигини аниқлаш учун захарланган объектга махсус танитувчи иккили кетма-кетликни ёки символлар кетма-кетлигини (сигнатурани) жойлаштиради. Бу кетма-кетлик файл ёки секторнинг захарланганлигини аниқлайди. Полиморф вируслар вирус танасини шифрлашдан ва шифрлаш программасини турлантиришдан фойдаланади. Бундай ўзгартириш эвазига полиморф вирусларда кодларнинг мувофиқлиги бўлмайди.
Маълум вируслар билан ишлашда қўлайликни таъминлаш мақсадида вируслар каталогидан фойдаланилади. Каталогда вирусларнинг қуйидаги стандарт хусусиятлари тўғрисидаги маълумот жойлаштирилади: номи, узунлиги, захарланувчи файллар, файлдаги ўрни, захарлаш усули, резидент вируслар учун асосий хотирага жойлаштириш усули, келиб чиқарадиган натижалари, заракунандалик вазифаларининг борлиги (йўқ-лиги) ва хатоликлар. Каталогларнинг мавжудлиги вирусларни тавсифлашда уларнинг стандарт хусусиятлари ва таъсирларини тушириб қолдириб, фақат ўзига хос хусусиятларини кўрсатишга имкон беради.

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish