Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti qarshi filiali



Download 5,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/168
Sana25.02.2022
Hajmi5,82 Mb.
#301216
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   168
Bog'liq
MUTvaT majmua

 
Мақсад:
Internet да осон масштабланадиган дифференциалланган хизматларни 
қўллаб-қувватлаш; 
 
Недостатки:
кафолатланган QoS нинг йўқлиги; 
 
Асосий механизми: 
ToS (Type of Service)
 
битидан фойдаланиб трафикни белгилаш.
 
Тармоқ тугуни AF-phb ва EF-phb (Per-Hop Behavior) ўзини тутиш сиѐсатини қўллаб-
қувватлайди. 
Сифатни ошириш усулари. Diff-Serv ҳар хил турдаги трафикка дифференциал 
хизмат кўрсатиш
Кафолатланган хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш учун IETF қўмита Diff-Serv ҳар 
хил турдаги трафикка дифференциал хизмат кўрсатиш моделини ишлаб чиқди. Бу моделга 
мувофиқ IP-пакет сарлавҳасидаги ToS байти бошқа DS (Differentiated Services) номни 
олди, унинг олтита битлари эса Diff-Serv кодга ажратилди. Бу коднинг ҳар бир қийматига 
ҳар бир тармоқ тугунларида хизмат кўрсатиш даражасини аниқлайдиган ўз PHB (Per-Hop 
Behavior Forwarding Class) синфи мос келади. 
Ҳар бир синф пакетлари бу синф учун хизмат кўрсатиш сифатига маълум талабларга 


98 
мувофиқ қайта ишланади. Diff-Serv модели чегаравий оралиқлар ва ядро мажмуи 
сифатида тармоқ архитектурасини тавсифлайди. Diff-Serv моделига мувофиқ тармоққа 
мисол қуйидаги расмда келтирилган. 
Тармоққа келадиган трафик синфларга бўлинади ва чегаравий маршрутизаторлар 
орқали меъѐрлаштирилади. Трафикни меъѐрлаштирилиши унинг параметрларини 
ўлчашни, хизматларни тақдим этиш маълум қоидалари мос келишини текширишни, 
профилаштириш (бунда ўрнатилган қоидалар доирасида ѐтмайдиган пакетлар чиқариб 
ташланиши мумкин) ва бошқа операцияларни кўзда тутади. Магистрал 
маршрутизаторлар ядрода трафикни DS майдонда кўрсатилган PHB синфга мувофиқ 
қайта ишлайди. 
Diff-Serv моделининг авзаллиги шундан иборатки, у биринчидан, маълум синфдаги 
трафик қандай қайта ишланиши ҳақида ягона тушунчани таъминлайди, иккинчидан, 
бутун трафикни нисбатан унча катта бўлмаган синфлар сонига бўлишга ва ҳар бир 
ахборот оқимини алоҳида таҳлил қилмасликка имкон беради. Ҳозирги вақтгача Diff-Serv 
учун икки трафик синфи аниқланган: 

Пакетларни тезкор қайта узатиш синфи (Expedited Forwarding PHB Group); 

Пакетларни кафолатланган қайта узатиш синфи (Assured Forwarding PHB Group).
Diff-Serv да қўлланиладиган тармоқ қурилмалари даражасида QoS ни таъминлаш 
механизми ўз ичига тўртта операцияни олади. Дастлаб пакетлар уларнинг сарлавҳалари 
асосида синфларга бўлинади. Кейин улар ишлаб ўтказилган классификацияга (Diff-Serv 
майдонда) мувофиқ белгиланади. Белгиланишга боғлиқ равишда тармоқда 
тиқилишлардан қутулишга имкон берадиган узатиш алгоритми (зарурат бўлганида 
пакетларни танлаб йўқотишли) танланади. Якунловчи операция кўпинча устунликларни 
ҳисобга олиб навбатларни ташкил этишдан иборат бўлади. Бу модель хизмат кўрсатиш 
сифатини 100% кафолатламасада, унда жиддий авзалликлар бор. Масалан, дастлабки 
уланишни ташкил этишда ва ресурсларни заҳиралашда зарурати йўқ. Ўз-ўзидан Diff-Serv 
моделида унча катта бўлмаган қайд этилган синфлар ишлатилади ва абонентлар трафиги 
умумий трафик навбати бўйича тақсимланади, тармоқ қурилмасининг юқори 
унумдорлиги талаб қилинмайди. 
RSVP ресурсларни заҳиралаштириш протоколи
Нутқ ва видео иловалар трафикларига хизмат кўрсатишнинг керакли сифатини 
таъминлаш учун иловаларга ўз талаблари ҳақида тармоққа ахборот беришга имкон 
берадиган механизм зарур. Тармоқ бу ахборотлар асосида сифатга талабларни таъминлаш 
учун ресурсларни заҳиралаши ѐки иловага талабни қайта кўриб чиқиш ѐки алоқа сеансини 
қолдиришга мажбурлаб рад этиши мумкин. Бундай механизм ролида RSVP (Resource 
Reservation Protocol) ресурсларни заҳиралаш протоколи қатнашади. 
1 манзилли узатишда заҳиралаш жараѐни етарлича оддий кўринади. Кўп манзилли 
узатиш эса ресурсларни заҳиралаш масаласини мураккаброқ қилиб қўяди. Кўп манзилли 
узатишни ишлатадиган иловалар трафикнинг катта ҳажмларини, масалан, катта 
қатнашувчилар гуруҳларили видеокоференцияни ташкил этишда генерациялаши мумкин. 
Лекин бу ҳолда трафикни сезиларли камайиши мумкинлиги мавжуд. 
Ресурсларни заҳиралаш процедураси иловаларга тармоқда барча манзилларга кўп 
манзилли трафикни тўлиқ ҳажмда етказиш имконияти борлигини олдиндан аниқлашга ва 
агар керак бўлса алоҳида олувчиларга оқимларнинг қисқартирилган вариантларини
етказиш ҳақида қарор қабул қилишга имкон беради. 


99 
RSVP бу IP-тармоқларда ажратилган каналлар эмуляцияланган хизматларини тақдим 
этиш учун ресурсларни заҳиралашни таъминлайдиган сигнализация протоколи 
ҳисобланади. Протокол тизимларга, масалан, олдиндан маълум кечиктиришларга, 
максимал йўқотишлар даражасига бундай каналнинг кафолатланган ўтказиш қобилиятини 
сўрашга имкон беради. Лекин заҳиралаштириш фақат талаб қилинадиган ресурслар 
бўлган ҳолда бажарилади. 
RSVP протоколи асосида учта компонент ѐтади: 
Маълумотларни олувчи манзили орқали идентификацияланадиган алоқа сеанси; 
Навбатлар диспетчери мос иш режимини ўрнатиш учун талаб қилинадиган хизмат 
кўрсатиш сифати аниқлайдиган ва тармоқ тугуни ишлатадиган оқимлар мпецификацияси; 
Трафикка хизмат кўрсатиш учун унинг турини аниқлайдиган фильтр спецификацияси. 
Тармоқ тугуни нуқта назаридан RSVP протоколнинг ишлаши қуйидагича:

Олувчи яқинроқдаги маршрутизаторга IGMP протоколи мос хабарларин жўнатиш 
билан кўп манзилли узатиш гуруҳида қатнашади; 

Жўнатувчи гуруҳ манзили бўйича хабарларни узатади; 

Олувчи жўнатувчини идентификациялайдиган Path хабарни олади; 

Энди олувчи тескари йўл ҳақида ахборотга эга ва оқим дискрипторларили Resv 
хабарни жўнатиши мумкин; 

Resv хабар тармоқ бўйича жўнатувчига узатилади; 

Жўнатувчи маълумотларни узатишни бошлайди; 

Олувчи маълумотларни қабул қила бошлайди. 
RSVP протоколи кафолатланган хизмат кўрсатиш сифатини таъминлайдиган воситалар 
таркибида муҳим восита ҳисобланишига қарамасдан QoS га боғлиқ барча муаммоларни 
еча олмайди. RSVP протоколининг асосий камчиликлари хизмат ахборотларининг катта 
ҳажми ва заҳиралашни ташкил этишга кўп вақт сарфи ҳисобланади. RSVP протоколи кўп 
масштабли муҳитларда жойлашмайди. Яхши ҳолда магистрал маршрутизатор бир неча 
минглаб оқимлар учун ресурсларни заҳиралаш ва улардан ҳар бири учун навбатларни 
бошқариш имкониятига эга. RSVP протоколи IP пакетлар билан ишлайди ва сиқиш 
схемаларига, қиклик назарат қилишга (CRCs) ѐкимаълумотлар звеноси даражаси кадрлари 
билан ишлашга (Frame Relay, PPP, HDLC) тегмайди. 

Download 5,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish