Назорат саволлари
Пассив оптик қурилмалар қандай параметрлар билан характерланади?
Нурланишни киритиш қурилмаси қандай тузилган?
Қисмларга ажраладиган ва ажралмайдиган оптик улагичлар қачон қўлланилади?
Штекерли оптик улагич қандай тузилган?
Оптик толаларни ажралмайдиган улашнинг қандай усулини биласиз?
Оптик тармоқлагичларнинг турлари ва уларнинг вазифаларини тушунтиринг.
Оптик аттенюаторлар қандай мақсадларда қўлланилади?
Оптик изоляторларнинг вазифаси ва уларнинг ишлаш принципини тушунтиринг.
Оптик фильтрларни вазифаси нимадан иборат?
Оптик фильтрларнинг ишлаш принципини тушунтиринг.
Мультиплексор/демультиплексорларга тавсиф беринг? Улардан қандай мақсадларда фойдаланилади?
Мультиплексор/демультиплексорлар қайси турдаги фильтрлар асосида тайёрланади?
Мультиплексор/демультплексорларнинг қандай турлари мавжуд?
Оптик коммутатор қандай пассив элемент?
Оптик коммутаторларнинг асосий вазифаларини айтиб беринг.
Оптик коммутаторларнинг қандай асосий параметрларини биласиз?
Оптик коммутаторларнинг қандай турларини биласиз?
Оптик коммутаторларнинг афзалликлари ва камчиликларини айтиб беринг?
12- МАЪРУЗА
ТОЛАЛИ ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ
ПЛЕЗИОХРОН РАҚАМЛИ ИЕРАРХИЯ (PDH). ХАЛҚАРО, ШАҲАРЛАРАРО ВА МАҲАЛЛИЙ ТАРМОҚЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН РАҚАМЛИ УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИ
Режа:
Плезиохрон рақамли иерархия (PDH). Халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий тармоқларда қўлланиладиган рақамли узатиш тизимлари. Плезиохрон рақамли иерархиянинг камчиликлари.
Телекоммуникация тармоқларида фойдаланиладиган рақамли узатиш тизимлари маълум иерархия асосида ташкил қилинади, у қуйидаги асосий талабларни қаноатлантириши керак:
аналог, дискрет ва рақамли сигналларнинг барча турларини РУТнинг каналлари ва тактлари орқали узатилишини;
сигналларга иерархиянинг турли босқичларида ишлов бериш ва уларни узатиш тезлигининг тегишли карралилигини;
узатилаётган рақамли оқимларни энг оддий ҳолда бирлаштириш, бўлакларга бўлиш, ажратиб олиш ва транзитлашнинг мумкинлигини;
РУТ нинг параметрларини мавжуд бўлган ва келажакда бўладиган йўналтирувчи тизимларнинг тавсифларини ҳисобга олган ҳолда танланишини;
РУТ нинг аналог узатиш тизимлари ва турли коммутация тизимлари билан ўзаро таъсирлашиши мумкинлигини.
Бир турдаги маълумотларнинг сигналлари узатилаётганда РУТ нинг ўтказиш қобилятидан энг яхши ҳолда фойдаланиш кераклигини. РУТ иерархиясининг шаклланиши компонентлар деб аталувчи паст тартибли рақамли оқимларни ягона рақамли оқимга бирлашиши асосида амалга ошади, буни гуруҳли ёки агрегат рақамли оқим дейилади.
Ҳозирги пайтда РУТ иерархиясининг икки тури қабул қилинган:
-плезиохрон рақамли иерархия (ПРИ) ёки Plesiochronous Digital Hierarchy (PDH);
-синхрон рақамли иерархия (СРИ) ёки Synchronous Digital Hierarсhy (SDH).
РУТ ни ташкил қилишнинг иерархия принципи канал ҳосил қилувчи ускунани бир хиллаштиришга, тегишли ускунани ишлаб чиқариш, тадбиқ қилиш ва ундан техник жиҳатдан фойдаланиш жараёнларини соддалаштиришга ва умуман телекоммуникация тизимлари ва тармоқларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини кўтаришга имкон беради. РУТ ташкил қилинаётганда бошланғич сигнал сифатида тезлиги 64 кбит/с га тенг асосий рақамли канал-АРК (ёки DSO-Digital Signal of Level O)нинг сигналидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |