11.9. Оптик коммутаторлар
11.9.1. Асосий тушунчалар
Элемент базасининг борган сари кичиклашиб бораётгани ҳисобига электрон компоненталарнинг унумдорлиги ошиб бормоқда.
Электрон компоненталар ўлчамининг кичрайиб бориш чегарасига етиб қолди ва электр коммутация системаларининг ягона муқобили оптик коммутация системалари ҳисобланади.
Оптик коммутатор – бу маълум тўлқин узунлигидагт ёруғлик импульслари шаклида тақдим этилгансигналлар коммутаторидир.[1]
Оптик коммутатор – толали оптик телекоммуникация тармоқларининг мухим элементларидан бири бўлиб, у телекоммуникация тармоқларининг оптик сигналларни ўта юқори тезликларда узатиш қобилятида ишлашига имкон беради ва сигналларнинг йўналишлари (маширутлаштирилиши) учун ўзгарувчан платформани таъминлайди.
Тўлқин узунлиги бўйича бўлиниш билан мультиплексирлаш ва α коммутация (тўлқин узунликлари коммутацияси) бир – бири билан жуда яқин боғлиқ. Сигналлар коммутацияси системасида ва ДWДМ агрегат оқимида хар бир тўлқин узунлиги ўтишдаги халақитларни иложи борича камайтириш учун қўшни тўлқин узунликлаирдан аниқ ажратилиши керак.
Оптик алоқа системаларининг сервисларига кириш имкони бўлиши билан мижозлар базасини анча ошириш ва транспорт трафигига бўлган талабнинг ўсиши кўзда тутилади. Шу пайтгача кенг полосали электрон кросс – коммутаторлар тармоқда трафикни тақдим этиш талабларини қаноатлантирар эди, бироқ бу системаларнинг мураккаблиги ва уларнинг коммутация матрицаларининг ўлчамлари аслида имкони бор чегарасига етди.
Оптик кросс-коммутаторлар трафикни юклаш даражаси юқори бўлган электрон рақамли кросс-коммутаторларнинг ўлчамларини ва мураккаблигини камайтириши ва маршрутлаштиришни тўлқин узунликлари
даражасида амалга ошириши мумкин.
Сигналлар STM-1 га қараганда юқоририқ даражада маршрутлаш-тирилиши ва оптик даражада самарали ишлов берилиши мумкин. Оптик матрица ҳақиқатда, электрон матрицага нисбатан кам қувват истеъмол қилади, юқорироқ тезликда улайди ва катта хажмдаги трафикларни кичикроқ мураккабликда ишлов беради.
Оптик коммутатор телекоммуникация тармоқларининг юқори унумдорлигини, тармоқнинг яхши ишлашини, хизмат кўрсатиш қийматининг пастлигини ва оптик даражада сигналларни маршрутлаштириш реконфигурацияланувчи йўлларни таъминлайди. Бу имкониятлар телекоммуникация соҳасида рақамли коммутациянинг мураккаб ва қиммат операциясининг зарурлигини йўқотишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |