Коммуникациялари техникуми оптик алоқа тизимлари


Лойиҳалашнинг асосий босқичлари



Download 5,29 Mb.
bet96/115
Sana24.02.2022
Hajmi5,29 Mb.
#253363
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   115
Bog'liq
OAT Ma'ruza matni

16.3. Лойиҳалашнинг асосий босқичлари

Узатиш линиясини лойиҳалашда қуйидаги масалалар ечилади:


Узатиш линиясининг трассасини танлаш;
Охирги ва оралиқ пункларнинг ижтимоий-иқтисодий характеристикалари;
Талаб этиладиган каналлар сонини асослаш ва ҳисоблаш;
Регенерациялаш пунктларини жойлаштириш ва бошқалар.
Узатиш линиясининг трассасини танлаш технологик лойиҳалаш нормаларига мувофиқ изланиш жараёнларида амалга оширилади. Трасса узунлиги минимал бўлиши керак. Трассанинг шахардан ташқаридаги қисми автомобил йўллари бўйлаб, ўпирилиш ва чўкиш бўлмаслиги учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар, шунингдек кемирувчи хайвонлар бўлмаган ерлар бўйлаб ўтиши керак. Лойиҳалашда турли хилдаги ер ости коммуникацияларнинг, юқори вольтли линияларнинг ва электр темир йўлларининг жойлашувини ҳисобга олиш керак. Трассанинг мос келувчи объектлар билан кесишуви ва яқинлашувини лойиҳалаш норматив хужжатларда аниқланади.
Аҳоли пунктларида трасса асосан мавжуд ёки лойиҳалаштирилаётган кабелли канализация бўйлаб, тоннелларда ва айрим холларда ерда ўтиши керак. Трасса бўйлаб пунктлар орасидаги масофа изланишлар жараёнида аниқланади. Бунда трассанинг бир неча вариантлари танланади, улар энг афзал вариант деб танланган узатиш линиясининг холат плани кўринишида акс эттирилади.
Электрик ҳисоблашлар учун пунктлар орасидаги масофа, трассанинг тўғри эмаслигини ва уларни айланиб ўтишда кабел букилишларини ҳисобга олувчи, кабел узунлиги бўйича аниқланади. Одатда кабеллар узунлиги мос келувчи трасса участкаси узунлигидан ошади. Норматив запаслар мос келувчи участка узунлигидан ўртача 2% ни ташкил этади.
Кабелли линия трассаси шундай танланадики, хамма пунктларни (лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилган) алоқа билан таъминлашда иншоотларга ва узатиш линиясининг эксплуатациясига сарф этиладиган харажатлар минимал бўлиши керак.
Трассанинг оптимал вариантини танлаш қуйидаги меъзонлар бўйича олиб борилади:

Кўрсатилган меъзонларни қониқтириш учун трасса берилган пунктлар орасида энг қисқа масофа ва қурилишни мураккаблаштирувчи ва қимматлаштирувчи, тўсиқларнинг энг кам сонига эга бўлиши керак. Агар кабелни автомобил йўли бўйлаб ётқизиш, трассани жуда ҳам узунлаштириб юборса, трасса кабелини тўғрилашга рухсат этилади.
Сувли тўсиқларни кесиб ўтиш учун энг кичик кенгликка эга жой танланади.
Кўрилган вариантларнинг қиёсий тахлил натижалари жадвал кўринишида расмийлаштирилади, томонлар йўналиши ва масштаб кўрсатилган картадан нусха олинади ва шартли белгилар қўйилади.
Охирги ва оралиқ пунктларнинг ижтимоий-иқтисодий характеристикалари, танланган охирги ва трассада жойлашган оралиқ пунктлар орасида алоқанинг ташкил этилишини асослаш учун зарур.
Турли хилдаги телекоммуникация хизматлари бўйича танланган пунктларнинг бир-бирига интилиши, пунктларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маъданий ривожланганлик даражасига, биринчи навбатда аҳоли сонига боғлиқ. Шунинг учун характеристикада охирги рўйхатга олиш маълумотлари бўйича аҳоли сони, оғир ва енгил ишлаб чиқариш корхоналари ҳақидаги молиявий-кредит ва инвестиция муассасалари, маъданият марказлари, илмий тадқиқот марказлари ва ўқув юртлари, транспорт ва алоқа, савдо-сотиқ ва б.қ. ҳақидаги маълумотлар келтирилади.
Келтирилган маълумотлар асосида белгиланган аҳоли пунктларининг бир-бирига интилиш даражаси ҳақида, уларни турли хилдаги телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш ҳақида хулоса қилинади.
Берилган аҳоли пунктларини боғловчи, керакли каналлар сонини ҳисоблаш ва асослаш, бу пунктлардаги аҳолининг сонига ва аҳолининг айрим гуруҳларининг ўзаро алоқа ва турли хилдаги хабарлар билан алмашинувига қизиқувчанлик даражасига боғлиқ. Исталган аҳоли пунктидаги аҳоли сони охирги рўйхатга олишнинг статистик маълумотлари асосида аниқланиши мумкин. Истиқболли лойиҳалашда аҳолининг ўсишини эътиборга олиш керак. Истиқболли лойиҳалаш йили ҳозирги вақтга нисбатан 5...10 йил олдинга қабул қилинади.
Бир абонент ҳосил қиладиган солиштирма юкламани, берилган йўқотишлар қайд этилган уланишларни ва лойиҳалаштирилаётган магистралнииг маълум пунктларида телефон зичлигини ҳисобга олиш билан дастлабки телефон каналларининг сони аниқланади.
Турли вазифали телекоммуникацияларни (овозли сигналларни узатиш, телеграф алоқаси, маълумот сигналларини узатиш, телевидение каналлари ва мобил радио алоқа роумингини ташкил этиш, интернет тармоғига ва ҳ.к.) ташкил этиш учун зарур бўлган каналлар сони, маълум пунктларнинг телефон каналлари сони ва телефон зичлиги орқали ифодаланиши мумкин. Телекоммуникация каналларининг умумий сони АРК-асосий рақамли канал ёки ТЧК-товуш частотали каналларнинг эквивалент сонидан келиб чиқади.
Узатиш тизими ва кабел турини танлаш бирламчи телефония тармоғини қуйидаги йўналишлар бўйича ривожлантиришни эътиборга олган ҳолда амалга оширилади:

  • кабел ва рақамли узатиш тизиимларини қўллаш билан янги магистралларни қуриш;

  • мавжуд магистралларни оптик кабелларни ва оптик узатиш тизимларини қўллаш билан реконструкция қилиш.

РУТ ва кабел турини танлаш учун лойиҳалаштирилаётган рақамли узатиш линиясининг вазифаси, талаб этиладиган алоқа масофаси, охирги ва оралиқ пунктлар орасида талаб этиладиган рақамли оқимлар сони ҳақидаги ахборот керак.
Реконструкция қилиш холатида алоқани ташкил этишнинг вариантини танлаш ва турли типдаги ТОУТ қўлланилганда бир турдаги кабел учун капитал ва йиллик эксплуатация харажатларини таққослаш асосида олиб борилади.
Кабел маркаси трассадаги ернинг характери, кабелни ётқизиш усулига боғлиқ ҳолда танланади. Барча ҳолларда РУТ канал ва трактларининг зарурий сифат кўрсаткичларининг сақланилганлиги, рақамли узатиш линиясининг иқтисодий самарадорлиги энг асосий шарт ҳисобланади.
Регенерациялаш пунктларини жойлаштириш қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Рақамли линия тракти охирги пунктлар (ОП) нинг узатувчи ва қабул қилувчи линия тракти ускуналари (ЛТУ) дан, хизмат талаб қиладиган (ХТҚРП) ва хизмат талаб қилмайдиган регенерациялаш пунктлари (ХТҚйРП) дан, регенерациялаш участкалари (РУ) дан ва оптик кучайтириш пунктлари (КУ) дан таркиб топган.
ХТҚйРП ОП ёки ХТҚРП дан дистанцион манба билан таъминланади, шунинг учун уларни имкон қадар тежамли қилиб тайёрлашга интилинади.
ХТҚйРП ни таъминловчи ОП ва ХТҚРП орасидаги масофа дистанцион таъминот (ДТ) масофаси дейилади ва ҳар бир РУТ нинг паспорт маълумотларидан бири ҳисобланади.
ОП-ХТҚйРП, ХТҚйРП-ХТҚйРП ёки ХТҚйРП-ХТҚРП орасидаги масофа регенерациялаш участкаси узунлиги дейилади. РУТ нинг оптик кабели РУ узунлиги унинг энергетик потенциалига, яъни максимал қопланадиган сўниш ва оптик кабел турига боғлиқ [123].
Дисперсия бузилишлари унча катта бўлмаган ҳолларда ва тўлқин узунлиги бўйича ажратилган ТОУТда кучайтириш пунктларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Кучайтиргичларнинг сони шовқиндан ҳимояланганлик талабларидан келиб чиққан ҳолда чегараланади. Бузилишлар даражаси юқори, шовқиндан ҳимояланганлик талаб доирасида бўлмаганда линия трактида кучайтириш пунктлари билан биргаликда маълум масофалардан кейин регенерациялаш пунктларини ҳам жойлаштириш зарур.



Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish