Коммунал хўжалик хизматларини кўрсатиш тизимининг иқтисодиёти Республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни


Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш йўллари



Download 247,55 Kb.
bet39/45
Sana26.05.2022
Hajmi247,55 Kb.
#609640
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45
Bog'liq
2 5445339505588441426

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш йўллари

Аҳоли соғлиғи потенциали миллий бойликнинг муҳим таркибий қисми ва маданиятли жамиятнинг фундаментал хусусиятларидан бири ҳисобланади. Аҳоли соғлиғини мухофаза қилиш хизматини ҳар томонлама ривожлантириш жамият тараққиётининг муҳим шарти ва ижтимоий ривожланиш даражасининг интеграллашган кўрсаткичидир.
Ислоҳотларнинг асосий мақсади-мамлакатда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлашнинг эхтиёжлари учун давлат сарф-харажатларини йўл қўйилиши мумкин бўлган даражада энг кўп қисқартирилган ҳолда республиканинг бутун аҳолисини тиббий хизматлар билан ялпи қамраб олишни таъминловчи самаралироқ тизим яратишдир. Бу соғлиқни сақлаш сингари ўзига хос ва алохида соҳада марказлаштирилган давлат бошқаруви усуллари ва қўллаб-қувватлашни бозорга хос йўналтириш механизмлари билан мақбул қшиб олиб боришни излаш зарурлигини кўрсатади.
Республика соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш дастурини амалга оширишда халқаро амалиёт ютуқларидан фойдаланишни тақазо этади. Масалан, инглиз тилида сўзлашадиган бешта йирик мамлакат (Австралия, Буюк Британия, Канада, Янги Зелландия ва АҚШ) соғлиқни сақлаш тизими кейинги ўн йиллик мобайнида давлат хизматлари ва врачларнинг фаолиятидан норозилик туфайли жиддий ўзгаришларга учради. Ушбу мамлакатлар кўпчилигининг расмий шаҳарлари консенсусга эришиш ва ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш мақсадида коолицияни шакллантириш учун ислоҳотларни моделлаштириш ва стратегия билан шуғулландилар. Соғлиқни сақлашга харажатлар камайтиришига уриниш унинг сифат жиҳатдан яхшиланишига эътиборни кучайиши билан мувофиқлаштирилиши кераклиги тўғрисида нуқтаи назар кучаймоқда.
Иқтисодий нуқтаи назардан соғлиқни сақлаш истиқболини учга ажратиб кўрсатиш мумкин: ижтимоий ёки давлат, пулли ва тиббий суғурта йўллари.
Бизнинг фикримизча, энг муҳим бозор муносабатларига ўтиш соғлиқни сақлаш тизимини нафақат кенгайтириш, унинг моддий-техника базасини такроран ишлаб чиқаришнинг ҳам мамлакатда юз бераётган иқтисодий ўзгаришлар шароитида давлатнинг мазкур тизимни молиялаштириш ҳажмини қисқартириш шароитида тиббий суғурталашнинг фаол киритилишнинг муқобиллигини тушунмоқликдир.
Соғлиқни сақлашни бозор муносабатлари асосида йўналтириш халқаро тажрибасини қўллаш ушбу соҳанинг бир қанча принсипал жиҳатдан янги характерли белгиларида ўз аксини топади. Улардан асосийлари:
-хўжалик юритувчи субъект белигларига эга бўлган тиббиёт муассасасининг янги иқтисодий мақоми;
-тиббий хизматлар пулли эканлиги суръатларини кучайтириш;
-муассасанинг хўжалик фаолияти жараёнида пайдо бўлувчи иқтисодий муносабатлар тизимида тиббиёт ходимлари ўрни ва ролининг ўзгариши.
Ўзбекистонда тиббий хизматни бозор ривожланиши принципларига мослашиш мумкинлигини кўрсатадиган йўллар қуйидаги:
-соғлиқни сақлаш соҳаси субъектлари фаолиятининг барча жиҳатларига устун даражада иқтисодий муносабатларнинг ёйилиши ва тегишлича иқтисодиётдан ташқари, маъмурий усулларни кескин қисқартириш;
-соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлашнинг принципал жиҳатдан бошқа схемасига ўтиш тиббиёт муасссасаларни эмас балки тиббий ёрдам кўрсатишни маблағ билан таъминлаш, хизматларни таъминлашдан қайта йўналтирилган молиявий хисоб-китоблар принципи, шунингдек соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлашга давлатнинг роли ўзгаришига олиб келади;
-соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминловчи республика ва маҳаллий бюджетлар билан бир қаторда мажбурий ва ихтиёрий тиббиёт суғурта маблағлари, тиббий хизматларга мижозлар томонидан хақ тўланиши ҳисобига манбаларнинг кўпайиши;
-тадбиркорлик соғлиқни сақлаш соҳасида шаклланиши, шу жумладан чегарали иқтисодий вазият барқарорланиши давомида сўзсиз кенгайиб борадиган давлат даволаш муассасалари доирасида шаклланиш;
-рақобат мухити яратилиши, ушбу йўналишда биринчи ва аён кўриниб турган қадам ахалига тиббий ёрдам кўрсатишда давлат буюртмасини рақобатли жойлаштириш принципи жорий этиш йўли билан қўйилиши мумкин. Маблағ билан таъминловчи томонлар-бюджетлар, тиббиёт суғурта жамғармалари - «аҳоли эхтиёжларини қондириш даражаси-харажатлар» параметри бўйича тиббий хизмат кўрсатиши мумкин бўлган хизматларининг қиёсий самарадорлигини малакали бахолаши зарур;
- соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий кичик тадбиркорлик яратилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни танлов асосида давлат буюртмаларини бажаришга жалб қилиш механизми дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур ва бошқалар.


Download 247,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish