2005 йилда врачларни категориялар бўйича тақсимланиши
Малакавий категориялар
|
Категориялар бўйича тақсимланиши %
|
Жинс бўйича тақсимланиши %
|
аёл
|
эркак
|
аёл
|
эркак
|
Олий
|
14,9
|
17,0
|
48,2
|
51,8
|
I
|
30,1
|
31,0
|
50,9
|
49,1
|
II
|
4,9
|
4,9
|
51,4
|
48,6
|
Категорияга эга эмаслар
|
50,1
|
47,1
|
53,1
|
46,9
|
Манба: Здравоохранение в Узбекистане. Статистик тўплам, 2005.
Номувофиқликнинг асосий сабаби, ҳаёт даражасини пасайиши, айрим хизматларнинг тўловлилиги ва транспорт харажатларининг кескин оишб кетиши ҳисобланган. Бошқа бир фактор жойлардаги кўрсатилиши мумкин бўлган тиббий ёрдам, шу жумлдан махсуслаштирилган тиббий ёрдам турларнинг кўпайиши ҳисобланган.
Шифокорларга тўловлар койкалар сонига қараб ажратилар ва самарасизликни рағбатлантирувчи хусусиятга эга эди. шифохона койкалари миқдоридан келиб чиқиб шифохоналарни молиялаштириш шароитида мазкур муассаса койкалар сонини максимал мумкин мсиқдоргача ошириб кўрсатиш ва уларни баъазн тиббий зарурат нуқтати назаридан асосланмаган ҳолда даволашлар миқдорини ошириш ёки уларнинг ўртача давомийлигини узайтириш ҳисобига тўлиқ ушлаб туришга ҳаракат қилинган. Айнан шу нарса ҳозирги вақтгача Ўзбекистонда содир бўлиб келган. Республиканинг фармацевтика бозори ҳам 80-йиллардан бошлаб инқирозга учради. Ривожланишнинг экстенсив усули тизимини ушлаб туриши учун сезилиларли харажатларни талаб қилди, уларнинг танқислигида эса фармокологияга амалда эътибор берилганлиги учун тиббий препарат ва асбоб ускуна ишлаб чиқариш дунё талабларига жаоб бермасди. Бу номувофиқлик дори дармонларнинг импорт қилинишига, қарамликка олиб келди.
Совет тиббиёти илм фаннинг бошқа бир муаммоси бутунлай ташқи дунёдан ажратилганлиги ҳисобланади. Ривожланган мамлакатлар тиббий изланишларнинг юқори молиялаштирилиши шароитида биргаликда ишланган бир вақтда собиқ иттифоқ илм-фан ажратилган паст молиялаштириш шароитида баъзан изланишларнинг сиёсий натижалари билан боғлиқ қаршиликларни енган ҳолда ривожлантирилди.
1992 йилдан бошлаб Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш аҳоли жон бошига тўғри келадиган харажатлардан келиб чиқиб амалга оширилмоқда., бу эса тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшишлаш ва шифохона койкаларининг самарасиз фойдаланишига кетган харажатларни камайтириш имконини беради, натижада койкалар фонди 5,5 % га камайди.
Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси, шунингдек бошқа юқоридагилардан аҳамияти кам бўлмаган факторлар қўшимча молиялаштириш манбаларини аниқлаш зарурлигини келтириб чиқаради ва соҳани ривожлантиришнинг янада жадал рационал йўлларига ўтишнинг янги ечимларини қидириб топишнинг мақсадга мувофиқлигини белгилайди.
Республикада аҳолига тиббий хизмат кўрсатишиннг асосий ҳажмини молиялаштириш фоиздан маблағ олувчи вилоят бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади ва ниҳоят бюджетлари бошидан кечираётган қийинчиликлар фискал хусусиятли қийинчиликларнинг умумий натижасининг, ҳамда соҳани тўлиқ давлат молиявий имкониятларига қарам қилиб қўядиган инляцион сакрашлар натижасида ҳосил бўладиган муаммоларнинг натижаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |