Коммунал хўжалик хизматларини кўрсатиш тизимининг иқтисодиёти Республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни



Download 247,55 Kb.
bet34/45
Sana26.05.2022
Hajmi247,55 Kb.
#609640
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45
Bog'liq
2 5445339505588441426

2. Тиббий хизмат аҳволи
Инсонларга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, аҳоли соғлиғини сақлаш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг доиймий диққат марказида бўлиб келмоқда. Тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, аҳоли соғлиғини ҳимоялаш масаласини бугунги замон талаблари даражасига кўтариш мақсадида мамлакатимизда доимий миқиёсда махсус дастур амал қилмоқда.
Жумладан, замоновий соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соғлом авлодни тарбиялаш, тиббий хизмат сифатини кескин ошириш бўйича олиб бораётган ишлар талайгинадир.
Айни пайтда бу соҳда қўлга киритилган ютуқлар билан бирга, ҳали бери ечилмаган ўткир муаммо ва нуқсонлар борлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Уларни бартарф этиш, бу борада тараққий топган давлатлар даражасига эришиш таъкидлашимиз жоиз.
Албатта, аҳолимизнинг соғлиғини сақлаш ва даволашда давлатимиз ва жамиятимиз олдидида турган вазифалар, давлат бюджет ва харажатларини белгилашди етарли даражада маблағ ажратиш, тегишли идора ва ташкилотларнинг маъсулиятини ошириш, бу соҳага алоҳида эътибор бериш ўз йўли билан ҳал этилади.
Табиийки, бу харажатларни аниқланаётганда нафақат тиббиёт соҳаси ва унинг эҳтиёжини, балки шу тармоқққа бевосита дахлдор бўлган аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳалқимиз хаётига алоқадар бўлган шунга ўхшаш масалаларнинг ечмини ҳам инобатга олишимиз зарур.

13-жадвал
Тиббиёт перосонали сонининг ўзгариш динамикаси (2000-2005 й.й).


Йиллар

Барча мутахассисликдаги врачлар




Олий уқув юртларида мутахассислар тайёрлашни чиқариши

Барча мутахассисликдаги врачлар сони, минг киши

Бир врачга тўғри келадиган аҳоли сони

2000

3989

81,8

295

2001

3115

81,2

302

2003

2268

81,5

305

2005

2139

81,4

309

Манба: Здравоохранение в Узбекистане. Статистик тўплам, 2005.

Албатта, аввалги йиллардаги тажрибисига таяниб, бу масала бўйича ҳам алоҳида дастур ишлаб чиқиб, амалга тошириладиган асосий ишларни аниқ белгилаб олиш даркор. 13- жадвалдан кўриш мумкинки. Тиббиёт персоналини йиллар давомида ўзгариш динамикаси пасаймоқда, 2000 йилда мутахассисларни тайёрлаш 3989 кишини ташкил этган бўлса, 2005 йилга келиб бу кўрсаткич 2139 кишини ташкил этган. Бир врачга тўғри келадиган аҳоли сони эса ошиб бормоқда.


Бу дастурда малакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, бунинг учун тегишли ҳуқуқий, моддий ва молиявий базани мустаҳкамлаш, замоновий билим ва тажрибага эга бўлган тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу билан бирга одамларда ўз саломатлигини асраш бўйича тўғри ва фаол муносабатни шакллантириш каби масалаларга алоҳида аҳамият бериш зарур.
Айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, бугунги тинч, осуда ҳаётимиз ривожига катта хизматлари синган нуронийлар, пенсионерларимизнинг соғлом ва мазмунли умр кечиришлари учун зарур шарт шароит яратиб бериш масаласи диққат эътибор мараказида бўлиши даркор.
Шу билан бирга, инсоннинг бошига дард тушганда биринчилар қаторида ёрдамга келадиган олижаноб касб эгалари бўлмиш, шифокорларнинг оғир, ўта мураккаб ва маъсулоиятли меҳнатини муносиб қадрлаш, уларни моддий ва маънавий нуқтаи назардан рағбатлантириш вазифаси ҳам ушбу дастурдан ўрнини олиши лозим.
Тиббий хизматлар соҳасини ислоҳ қилиш натижасида маълум натижаларга эришилади. Аммо, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишдан аввалги вазият қандай бўлганлигини ҳам унитмаслик керак.
Иқтисодиёт хўжалик юритишнинг бозор муносабатларига ўтишдан аввал, республиканинг соғлиқни сақлаш тизими қийин аҳволда қолди ва тиббий ёрдам кўрсатишнинг етарлича самарали тизимини туза олмади. Узоқ вақт давомида мавжуд бўлган соғлиқни сақлашни бошқаришнинг марказлашган тизими барча республикалар учун бир хил эди. улар қўидагилар билан харакатерлар эди.
-марказдан молиялаштириш;
-мавжуд ресурсларни тасарруф қилишда раҳбарлар ваколатларининг қатъий ўрнатиш;
-тиббий ёрдамни жадаллаштириш эмас, экстенсив ривожланишни рағбатлантириш.
14-жадвалдан кўриш мумкинки, 2005 йилда врачларни категориялар бўйича тақсимланишида малакавий категорияга эга врачлар аёллар ўртасида 49,9 % ни эркаклар ўртасида 52,9 % ни ташкил этган, бу нисбатда эркаклар аёлларга нисбатан 3% га кўпдир. Жинс бўйича тақсимланишда аёл врачлар эркак врачларга нисбатан 2,8 % га кўпдир.

Download 247,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish