59
50
-расм. Илдиз чўќќи периодонтининг тузилиши.А- кўндаланг кесим.Б- бўйлама
кесим.1- альвеоляр суяк;2- кортикал пластинка;3- альвеоляр аро тўсиќ ќон-томирлари;4-
периодонтнинг коллаген толалари;5- илдиз цементи;6- илдиз дентини;7- илдизнинг
донадор дентин ќавати;8-предентин;9- пульпа олди дентин;10- одонтобластлар;11- ќон-
томир-нерв тутами:12-илдиз учи атроф периодонти;13- артерия;14-вена;15- нерв;16-
илдизнинг ќўшимча ќон-томир-нерв каналчалари
Пародонт.
Пародонт – мураккаб анатомик тузилма бўлиб, милк, периодонт, альвеола
суяги,
суяк усти пардаси, илдиз цементи каби тўқималардан тузилган.
Пародонт тўқималари функционал ва генетик жиҳатдан бутун бўлиб, бир
бирлари билан иннервация ва қон билан таъминланиши умумий
манбаъалардан амалга ошиши билан характерланади. Пародонтнинг хар бир
қисмини атрофлича таърифлаш лозим.
Милк, эркин ва бириккан қисмлардан иборат. Эркин қисмини тишлараро
сўрғич ва милк жияги – қирғоқли милк ташкил қилади. Бириккан милк
альвеоляр суяк пардасига ёпишган бўлади. Тишнинг бўйин қисмида унга
айланма бойлам толалари қўшилиб, бошқа толалар билан хам қалин
мембранани ташкил қилади. Тиш юзаси ва милк жияги орасида 1,0-1,5 мм
чуқурликда бўлган эгатча (желебок) хосил бўлади.
Милкнинг бириккан
қисми жияк қисмининг давоми бўлиб, у ўтувчи бурмагача давом этади.
Ўтувчи бурмага яқин бўлган жойи нутқда ва овқатланганда мускуллар
хисобига қимирлайди. Милк эгатчаси эмаль кутикуласига бирикиб кетган
эпителий билан қопланади. Меъёрда милк эгатчасини туби эмаль – цемент
бирикмаси
сохасида жойлашади, ёши улғайиши билан чуқурлашади.
Гистологик жихатдан милк кўп қаватли ясси эпителий, шахсий ва шиллиқ
ости қаватдан тузилган. Милк эпителийси базал, тиканаксимон ва донадор
қаватлардан иборат. Донадор қават таркибида кератогиалин доналари
мавжуд. Базал кавати РНК га бой бўлиши исботланган.
Милк эпителийси
меъёрда мугузланади, ва шу билан бирга ташқи нохуш таъсирлардан
(механик, хароратли ва кимёвий) химоялайди. Кўп қаватли ясси эпителий
ҳужайралари
оралиғидаги
ёпишқоқ
модда
таркибидаги
глюкозаминогликанлар, милкга микроб ва уларнинг
токсинлари киришидан
химоя қилувчи муҳим аҳамиятга эга. Нордон гликозаминогликанлар юқори
молекуляр мураккаб бирикма хисобланиб, бириктирувчи тўқималарни
озиқлантириш, қайта тиклаш ва ўстириш вазифаларини бажаради. Милк
эпителийсида меъёрда гликоген оз миқдорда бўлиб, у тиканаксимон қават
хужайраларида жойлашган. Яллиғланиш жараёни ривожланганда гликоген
миқдори ошиб кетади. Альвеоляр суяк тўқимаси зич ва ғоваксимон моддадан
ташкил топган. Зич қисми альвеола ўсиғининг устки қисмини ташкил этиб,
суяк пластинкаси, остеонлар туркумидан иборат жуда пишиқ тўқимадир. Зич
қисмининг ичи ғоваксимон бўлиб, суяк тўсиқлари ва каналчалардан иборат.
Каналчаларда сариёғ ёғли суяк илиги бор ва улардан қон
лимфа ва нерв
толалари ўтади. Альвеола суяк туқимаси танадаги бошқа суяклардан фарқ
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
60
қилмайди. Таркибида 60-70% минерал тузлар, 30-38% органик моддалар ва
кам миқдорда сув бор. Минерал тузларининг асоси кальций ва фосфор бўлса,
органик моддалар – коллагендир. Суяк тўқимаси ҳужайралари бўлиб
остеоцит, остеобласт ва остеокластлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: