Биринчи хил усул - диспергация, иккинчиси - конденсация усуллари дейилади. Бундай усуллар билан коллоид системаларни ҳосил қилинишининг 2 та шарти бор:
Дисперс фаза заррачалари мумкин қадар дисперсион муҳитда кам эриши лозим;
Дисперсион муҳит ва дисперс фазадан ташқари яна учинчи модда бўлиши керак, бу модда коллоид заррача сиртига ютилиб, дисперс фаза билан дисперс муҳит заррачалари ўртасида мустаҳкам боҳланишни вужудга келтиради.
Бундай моддаларни стабилизаторлар - барқарорлаштирувчилар дейилади. Диспергация усулида коллоид эритмаларни ҳосил қилиш учун қаттиқ жисм стабилизатор билан бирга механик усулда кукун қилиб майдаланади ёки электр ёхуд, ультра товуш ёрдамида суюқлик ичида кукунга айлантирилади. Қаттиқ жисмни коллоид заррачалар ўлчамигача коллоид тегирмони ёки вибротегирмонларда майдалаб коллоид эритма тайёрлаш усулини - механик усул дейилади. Бу усулда жисм ташқи куч таъсирида деформацияга учраб, унинг юзасида майда ёриқчалар ҳосил бўлади. Бу ёриқчалар юзасига стаблизатор молекуласи ютилиб, қаттиқ жисмни мустаҳкамлигини пасайтиради. Бу ҳодисани қаттиқ модда мустаҳкамлигини адсорбция туфайли пасайиши деб аталади. Буни кейинчалик Ребиндер эффекти деб аталадиган бўлди. Бу усулда буёк, олтингугурт, графит, кварц ва бошка коллоид эритмалари тайёрланади. Металларни электр ердамида «чанглатиш».
Бу усулда металдан ясалган 2 та сим электр қутбига уланади, дисперсион мухитда бир-бирига теккизилиб, электр ёйи ҳосил қилинади. Сўнг улар бир-биридан узоқлаштирилади. Натижада метал, дисперс муҳитда чанглана бошлайди. Барқарор золь ҳосил бўлиши учун оз миқдор ишкор қўшилади. Бу усулда асосан «асл металлар»нинг золлари ҳосил қилинади.
Ультратовуш ёрдамида «чанглатиш». Бу усулда ультратовуш тебраниши майдонига бир-бири билан аралашмайдиган икки суюқлик солинган идиш қуйилса, муаллақ заррачалар майдаланиб икки суюқликнинг эмульсияси ҳосил бўлади. Бу усулда крахмал, каучук, рух, кумуш, қалайларнинг золларини ҳосил қилиш мумкин. Диспергация усулининг яна бир тури - пептизация усулидир. Золнинг коагуляция мақсулоти (гель, ивиқлар, чўкмалар) ни қайтадан коллоид эритма ҳолига ўтказиш пептизация дейилади. Пептизацияни амалга ошириш учун коллоид чўкмасига бирор электролит қушиб эритувчи билан бирлаштирилади. Қўшилган электролитни пептизатор дейилади.
Агар коллоид заррачалар сиртига пептизаторнинг ўзи ютилиб коллоид эритма ҳосил қилса бевосита пептизаиия дейилади. Агар коллоид заррачалар сиртига пептизаторнинг ўзи ютилмай, балки унинг эритувчи модда билан ҳосил қилган маҳсулотлари ютилиб коллоид эритма ҳосил килса - билвосита пептизаиия дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |