Когнитив лингвистиканинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи



Download 116,67 Kb.
bet10/12
Sana13.06.2022
Hajmi116,67 Kb.
#665252
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
javoblar to‘liq

Миллий менталитет – бу воқеликни идрок қилиш ва тушуниш миллий когнитив стереотиплар жамланмасининг маълум жамланмаси, миллий усулидир. Таққосланг: америкалик бой кишини кўрса, «бой- демак, ақлли» деб, рус бўлса бу ҳолатда «бой –демак, ўғри» деб, ўзбек эса «бой- демак, уддабурон ва ишбилармон» деб ўйлайди. «Янги» тушунчаси америкаликлар томонидан «яхшиланган, аъло» деб тушунилса, русларда «текширилмаган, синовдан ўтмаган», ўзбекларда эса кўпинча «сифати паст, ишончсиз» тарзида идрок қилинади.
Воқеликни идрок қилиш ва тушуниш бир –бирига ўхшаш аммо мувофиқ келмайдиган нарсалардир. Идрок қилиш – тушунишнинг асосий шарти ва дастлабки босқичидир. Идрок этишган нарсани тушуниш менталитет билан шартланган. Масалан, хитой газетасидаги карикатура – скамейкада ўтириб ўпишаётган қиз ва ўсмир тасвири – европа менталитетида ёшлардаги аҳлоқсизлик ифодаси сифатида талқин қилинса, хитойларда эса яшаш жойларининг етишмаслигини танқид сифатида тушунилади.
Русларда меҳмоннинг чақирилган вақтдан озроқ кечикиб келиши хонадон соҳибига ҳурмат ифодаси сифатида қабул қилинса, немисларда эса мезбонга ҳурматсизлик деб тушунилади. Руслар ва ўзбекларда ўқитувчининг мавзуни такроран тушунтиришини материални тўлиқроқ ўзлаштиришга, ўқувчиларга ёрдам беришга интилиш деб тушунилса, финларда бундай ўқитувчи ҳақида «у бизни тентак деб ҳисоблаяпти» деб фикрлашади.
Менталитет ва концептосфера ўзаро боғлиқ ва фикрлаш жараёнида бир-бирига таъсир қилиб туради.
Лисоний олам манзараси – лисоний жамоа онгида тарихан шаклланган ва тилда образлар тизими ва инсоннинг ўзини ўраб турган воқелик тўғрисидаги тасаввурлари шаклида ифодаланган, воқеликнинг концептлашиш усули ва тилда намоён бўлиши.
Бир-бирига яқин бўлган халқларда ҳудудий, тарихий ва маданий жиҳатдан олам манзараси типологик ўхшаш. Ёки аксинча, тил соҳибларининг ҳудудий ва маданий жиҳатдан олислиги лисоний олам манзарасининг бир қатор фарқларини келиб чиқишига замин яратади.У ёки бу лисоний манзаранинг ўзига хослиги аввало лексик ва грамматик сатҳларда кўзга ташланади. Фарқни этикет шаклларида, ижтимоий стереотиплар ва эталонларда, сўз ясовчи моделларда, синтактик сўз бирикмаларида, метафорик жараёнга жалб қилинган метафорик формула ва мавзуий гуруҳларда, образли ва коннотатив воситалар жамланмасида, эквивалентсиз лексика бирликларида кўриш мумкин. Тилдаги барча лисоний воситалар жамланмаси қандайдир қарашлар ва нуқтаи назарлар яхлит тизимини, у ёки бу халқ фалсафасининг ўзига хослигини таъминлайди. Бундай «фалсафа» воқеликнинг механик тарзда ойнада акс этиши бўлмай, балки призмада, олам намоён бўлишининг тил соҳиблари дунёқараши билан мос келишидир.
Дунёнинг концептуал манзараси умуминсоний, миллий ва хусусий таъсирга эгадир. Тилда дунё манзарасининг инъикоси акс этади ва унинг замирида инсон эҳтиёжи ётади. инсон шарҳланмайдиган ҳолат ва ақлий фаолияти, ўзининг ҳис-туйғуларини тил билан ифодалайди. Оламнинг лисоний манзараси замонавий тилшуносликда етакчилик қилаётган антропоцентризм моделини ўзида мужассамлаштиради.

26. Концептосфера – бу халқ ёки алоҳида шахс когнитив онгининг маълумотлар базаси, фикрлар доирасидир. Концепт шаклланишиининг асосий манбаи – кишининг шахсий билиш, шу жумладан – у орқали коммуникатив (мулоқот, ўқиш, билим олиш) фаолияти. Концептосферани психологик, маданий ва лингвокогнитив метод ва усуллар билан ўрганиш мумкин.


Инсон концептосфераси олам когнитив манзарасининг маълумотлар базаси бўлиб, унинг тартибли, тузилиши ва системалилигини, воқеликни идрок қилиш ва тушунишни таъминлайди, аммо ментал бирликлар системасидан ташқари билишнинг динамик механизмлари, идрокнинг когнитив стереотиплари ва бошқаларни тақозо қилган олам когнитив манзарасини тўласинча ёрита олмайди.
Хуллас, шахс ва жамият когнитив манзарасида концептосферанинг ролини баҳолаш жуда қийин.
Кўплаб муаллифлар томонидан лисоний олам манзараси деб юритилаётган атама замонавий тилшуносликда концептосфера, тилнинг семантик майдони, лисоний олам манзараси тарзида қўлланмоқда.

Download 116,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish