иссиқлик таъминоти шартномасида назарда тутилган ҳажмда, иссиқлик
энергиясининг уланган тармоқ орқали узлуксиз етказиб берилишини таъминлашга ва
томонлар билан келишилган режимига риоя этишга;
иссиқлик энергиясини стандартлаштириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган
талабларга мувофиқ сифат билан етказиб беришга;
Истеъмолчига кўп квартирали уйдаги турар жой ва нотурар жой хоналарининг
ҳисоблаб чиқилган иссиқлик юкламалари бўйича маълумотларни беришга;
иссиқлик таъминоти шартномасига мувофиқ иссиқлик тармоқларининг баланс
мансублилиги ажралиши чегарасида иссиқлик манбаи (иссиқ сув) параметрларини сақлашга
ва:
ҳарорат бўйича камида 50
0
С ва 75
0
Сдан юқори бўлмаган;
аниқлаш нуқтасида иссиқ сув таъминоти тизимидаги босим бўйича 0,03 МПа (0,3
кгс/см
2
) дан 0,45 МПа (4,5 кгс/см
2
)гачадан четга чиқишга йўл қўймасликка;
ушбу Қоидаларнинг
12-бандида
назарда тутилган иситиш даврида турар жой
хоналарида ҳаво ҳароратини таъминлашга;
иссиқлик берувчи қувурда ҳаво ҳарорати бўйича иссиқлик манбаи параметрларининг
(+/-) 3 %дан ортиқ, сув босими бўйича: иссиқлик берувчи қувурда -(+/-) 5 %, иссиқлик
қайтадиган қувурда -(+/-) 20 КПАдан четга чиқишга йўл қўймасликка;
иссиқлик таъминоти бўйича амалдаги ва янги меъёрий ҳужжатлар жорий этилиши
тўғрисида алоқа каналлари орқали Ижро этувчини ва Истеъмолчини хабардор қилишга;
тарифлардаги ўзгаришлар тўғрисида улар амалга киритилишидан 15 кун олдин
оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилишга;
Истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов бўйича ҳисоб-
китобларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек етказиб берилган иссиқлик
энергияси учун тўлов бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни бепул
беришга;
даъво муддати доирасида иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчиларнинг
қарзларини ундириш бўйича барча чораларни кўришга мажбур.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида
батафсил маълумотни шакллантиришга ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига
аниқ вақт режимида юборишга.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-
сонли
қарорига
асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 131-модда)
76. Истеъмолчилар (Ижро этувчи) томонидан иссиқлик таъминоти йўқлиги ёки
иссиқлик манбаи параметрларининг шартномавий параметрларга нисбатан пасайиши
тўғрисида белгиланган тартибда ариза берилгандан кейин Етказиб берувчи 18 соат мобайнида
ариза берувчининг вакиллари иштирокида тегишли далолатномани тузиш учун ўз вакили
ҳозир бўлишини таъминлашга, шунингдек Етказиб берувчининг айби билан етказиб
берилмаган иссиқлик энергиясининг қийматини қоплашга ёки етказиб берилмаган иссиқлик
энергиясининг қийматини келгуси даврдаги ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олишга мажбур.
Етказиб берилмаган иссиқлик энергияси ҳажми Истеъмолчи ва Ижро этувчининг
вакиллари иштирокида Етказиб берувчи томонидан аниқланади ва далолатнома билан
расмийлаштирилади.
77. Етказиб берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Истеъмолчининг
ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар учун тўлиқ ҳажмда жавоб беради.
Етказиб берувчи, агар иссиқлик таъминотининг кўрсатиладиган хизматлари сифати
пасайиши енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ёки Истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти
шартномаси шартлари бузилиши оқибатида юз берганлигини қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда исботлай олса, иссиқлик таъминотининг кўрсатиладиган хизматлар
сифатининг бузилиши учун жавобгарликдан озод қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: