33. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари техник кўрикдан
ўтказилиши ва фойдаланишга рухсат берилиши учун «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси
жавоб беради. Фойдаланиш жараёнида Истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти тизимларини
техник кўрикдан ўтказишнинг даврийлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан, бироқ бир ойда камида бир марта
белгиланади.
34. Иссиқлик таъминотининг ишлаб турган тизимларига ўзбошимчалик билан
уланиш, шунингдек ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади,
бундай тизимлар, ишларни бажаришга харажатлар суммасини тўлаш учун Истеъмолчига
талаб қўйилган ҳолда, Етказиб берувчи ёки Ижро этувчининг ходимлари томонидан дарҳол
узиб қўйилиши керак.
Иссиқлик таъминоти тизимларига ўзбошимчалик билан уланиш (юридик ва
жисмоний шахслар) аниқланганда ёки шикастланиш ёхуд иссиқлик тизимидан сув оқиб
кетиши натижасида иссиқ сув исроф қилинганда Етказиб берувчининг вакили томонидан икки
нусхада далолатнома расмийлаштирилади, улардан бири уланишнинг эгасига ёки
Истеъмолчига топширилади. Истеъмолчи имзолашни рад этганда далолатнома Ижро
этувчининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили билан биргаликда Етказиб
берувчининг вакили томонидан имзоланади. Ушбу ҳолатда далолатнома ҳақиқий ҳисобланади
ва у Истеъмолчининг жавобгарлиги чораларини аниқлаш ва қуйидаги тартибда ҳисоблаб
чиқилган фойдаланилган иссиқ сув ҳажми учун тўлашга кўчирма берилган ҳолда Етказиб
берувчига етказилган зарарни қоплаш учун асос ҳисобланади:
ўзбошимчалик билан уланганда исроф қилинган ёки сув оқиши ёхуд шикастланиш
сабабли йўқотиладиган сувнинг миқдори (м
3
) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
G =7,76 х 10-
3
х d
2
х √Н х n, бунда:
7,76 — сув сарфини ўлчаш доимий коэффициенти;
d — ўзбошимчалик билан уланган қувурнинг диаметри ёки ундан сув оқиб чиқадиган
тешикнинг эквивалент диаметри, мм;
Н — ўзбошимчалик билан уланган ёки қувурдаги тешикдан оқиб тушадиган иссиқ сув
босими, сув столбаси метри;
n — қувурдан сув оққан муддат, соат.
Ўзбошимчалик билан уланишда, оқиш ёки шикастланишда йўқолган иссиқлик
энергияси миқдори (Гкал) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Q = G X (t
иссиқ с
.-t
совуқ с
.) х 10-
3
, бунда:
G — ўзбошимчалик билан уланишда, оқиш ёки шикастланишда йўқотиладиган сув
миқдори, м
3
;
t
иссиқ с.
— ўзбошимчалик билан уланган қувурдаги ёки шикастланишда оқадиган иссиқ
сув ҳарорати,
0
С;
t
совуқ с.
— иссиқлик манбаидаги совуқ сув ҳарорати,
0
С.
Турар жой биноси нотурар жой бинога айлантирилганда Истеъмолчи етти кун
муддатда иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиш учун шартнома тузиши, ҳисобга
олиш асбобини ўрнатиши ва рўйхатдан ўтказиши керак. Иссиқ сув таъминотига зарурият
бўлмаганда Истеъмолчи Етказиб берувчини ёзма шаклда хабардор қилиши ва узиб қўйишни
тасдиқлаш учун унинг вакилини таклиф этиши шарт. Иссиқ сув таъминоти тикланганда ҳам
Истеъмолчи бу ҳақда Етказиб берувчини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
35. Иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш қонун ҳужжатларига
мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: