Кодексига, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/50
Sana15.12.2022
Hajmi0,7 Mb.
#887453
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50
Bog'liq
194-son qaror

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
58. Етказиб берувчи Истеъмолчиларнинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимини 
йил чорагида бир марта текшириши, Истеъмолчилар томонидан индивидуал ҳисобга олиш 
асбоби ёзиб олинган кўрсаткичларининг тўғрилигини ўз маълумотлари билан текшириши ва 
улар томонидан иссиқ сувнинг истеъмол қилинган ҳажми тўғрисида маълумотлар тақдим 
этилиши, шунингдек зарур ҳолларда ёки Истеъмолчининг талабига кўра уй ичидаги иссиқлик 
таъминоти тизими ёки уй ичидаги асбоб-ускуналарни текшириши шарт.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-
сонли 
қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 131-модда) 
59. Истеъмолчилар (олдиндан келишув бўйича ёзма ёки оғзаки шаклда) Етказиб 
берувчининг вакиллари, уларда хизмат гувоҳномалари бўлган тақдирда, ҳисобга олишнинг 
умумий ёки индивидуал ҳисобга олиш асбоби, иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги 


тизимларига, квартира ичидаги асбоб-ускунага уларни кўздан кечириш учун бошқарувчи 
ташкилот вакилининг мажбурий иштирокида тўсиқсиз кўздан кечиришларини таъминлаши 
шарт. 
60. Индивидуал ҳисобга олиш асбобини текшириш, ҳисобга олиш асбобини ечиб 
олиш, текшириш жойигача олиб бориш ва у ердан келтириш, ҳисобга олишнинг текширилган 
асбобини ўрнатиш ишларини, шунингдек текшириш бўйича метрология хизматларига ҳақ 
тўлашни ўз ичига олади. 
61. Индивидуал ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг белгиланган чекланган 
муддати тамом бўлгунга қадар Етказиб берувчи олдиндан (камида 10 календарь кундан олдин) 
Истеъмолчига шартномада қайд этилган индивидуал ҳисобга олиш асбобидан 
фойдаланишнинг чекланган муддати тамом бўлганлиги тўғрисида белгиланган тартибда 
билдиришнома юборади.
Истеъмолчи билдиришнома олинган кундан бошлаб уч кун муддатда 
буюртманомани, ҳисобга олишнинг индивидуал ҳисобга олиш асбобини текшириш учун 
Етказиб берувчининг вакиллари томонидан чиқариб олинган кун ва вақтни ёзма ёки оғзаки 
шаклда (телефон орқали) келишади, кейинчалик ечиб олиш санаси, индивидуал ҳисобга олиш 
асбоби кўрсаткичлари ва текширишни ўтказиш ва ҳисобга олишнинг текширилган 
индивидуал ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш муддатлари кўрсатиладиган икки томонлама 
далолатнома тузилади. 
Истеъмолчи узрли сабаб билан (хизмат сафари, даволаниш, дам олиш) ҳозир бўлмаган 
тақдирда, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда индивидуал ҳисобга олиш асбобини 
текшириш учун ечиб олиш тўғрисидаги кўрсатма олинган кундан бошлаб ҳозир бўлмаган 
даврга узайтирилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
62. Етказиб берувчининг индивидуал ҳисобга олиш асбобини қиёсловдан ўтказиш ва 
таъмирлаш, уни ечиб олинган кундан бошлаб, қайта ўрнатиш ва тамғалаш 15 иш кунидан 
ортиқни ташкил этмаслиги лозим.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 305-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 09/20/305/0626-
сон) 
63. Индивидуал ҳисобга олиш асбобларини текшириш ёки таъмирлаш даврида, иссиқ 
сув таъминоти учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб олдинги уч ойлик индивидуал ҳисобга 
олиш асбобларининг ўртача суткалик кўрсаткичлари ёзиб олинган пайтдан бошлаб 30 
календарь кун мобайнида амалга оширилади. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish