Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

91
3
-модда. Тергов 
ҳаракатларини 
видеоконференцалоқа 
режимида ўтказиш шартлари ва тартиби 
Муайян тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш 
ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор 
ѐки суд жиноят процессининг муайян иштирокчисини чақиртиришни ва 
тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказишни ташкил 
этишни сўраб тегишли органга ушбу Кодекс талабларига мувофиқ топшириқ 
юборади. 
Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ѐки суднинг 
топшириғини бажарувчи мансабдор шахс чақиртирилган жиноят процесси 
иштирокчисининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириши, унинг 
ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқларини таъминлаши ва тергов 
ҳаракати тугаллангунига қадар унинг ѐнида бўлиши керак. 
Тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш учун 
мутахассислар жалб қилиниши мумкин. 
Видеоконференцалоқа режимида сўроқ, шахсларни ѐки нарсаларни 
таниб олиш ѐхуд юзлаштириш ушбу Кодекснинг 
96 — 108

112 — 131-
моддалари 
талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Тергов ҳаракати 
иштирокчиларига видеоконференцалоқада иштирок этаѐтган шахсларга 
саволлар бериш ва улардан жавоблар олиш, ушбу Кодексда назарда тутилган 
процессуал ҳуқуқлар ва мажбуриятларни амалга ошириш имконияти 
таъминланиши керак. 
91
4
-модда. Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов 
ҳаракати жараѐни ва натижаларини қайд қилиш 
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракати жараѐни 
ва натижалари электрон маълумотларни ташувчи тегишли воситаларга 
баѐннома тузилган ҳолда ѐзилади ва қайд этилади. 
Тергов ҳаракатининг баѐнномаси суриштирувчи, терговчи, прокурор 
ѐки суд ва топшириқни бажарувчи мансабдор шахс томонидан тузилади. 
Видеоконференцалоқа материаллари баѐнномага қўшиб қўйилади. 
Тергов ҳаракатининг баѐнномаси ушбу Кодексда назарда тутилган 
умумий қоидаларга риоя қилинган ҳолда тузилади ва унда жиноят процесси 
иштирокчилари кўрсатувларининг моҳияти акс эттирилади. 
Видеоконференцалоқа 
ѐзувининг 
вақти 
ўтказилган 
тергов 
ҳаракатининг аниқ вақтига мос келиши керак. Видеоконференцалоқа 


жараѐнидаги танаффуслар юзасидан изоҳ берилиши ҳамда улар видеоѐзувда 
ва баѐнномада акс эттирилиши керак. 
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракати 
баѐнномаси суриштирувчи, терговчи, прокурор ѐки суд, топшириқни 
бажараѐтган мансабдор шахс ҳамда тергов ҳаракатининг бошқа 
иштирокчилари томонидан имзоланади. Топшириқни бажараѐтган мансабдор 
шахс томонидан тузилган баѐннома суриштирувчига, терговчига, прокурорга 
ѐки судга юборилади. 
(91
1
 — 91
4
-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 
майдаги ЎРҚ-542-сонли 
Қонунига 
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон) 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish