Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

47-модда. Гумон қилинувчи 
Гумон қилинувчи жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор 
бўлса-да, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга 
жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахсдир. Шахсни гумон қилинувчи 
тариқасида эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ѐки прокурор 
қарор чиқаради. 
48-модда. Гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаѐтганлигини билиш; 
ушлаб турилганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ѐки яқин 
қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ѐхуд хабар бериш; у амалда 
ушланган ѐки жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири 
амалда якунланган ѐхуд унинг гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги 
тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга 
бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у 
билан 
холи 
учрашиш, 
ушбу 
Кодекснинг 
230-моддаси 
иккинчи 
қисмида
 назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ушланганидан кейин 
йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига 
нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай 
ҳолатлари тўғрисида кўрсатувлар бериш ѐхуд кўрсатувлар беришдан бош 
тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг 
ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она 
тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш 
ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; 
далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ѐки терговчининг рухсати билан 
тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини 
қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш
суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари 
ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эга. 


(48-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 
18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Гумон қилинувчи: суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг 
чақирувига биноан ҳозир бўлиши, суриштирувда ва дастлабки терговда 
иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ 
қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф 
бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ўзига нисбатан танланган 
эҳтиѐт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши; суриштирувчи, 
терговчи, прокурорнинг гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар 
олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш 
тўғрисидаги қарорлари ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа 
процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишни тергов 
қилишда тартибга риоя этиши шарт. 
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 
18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) 
Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг 
жиноятга алоқадор эмаслигини ѐки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини 
исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish